«Counterpoint Research» аналитик компанияси дунёда қанча фаол iPhone мавжудлигини ҳисоблаб чиқиб, қайси модель 2021 йил бошида энг оммалашганини аниқлади.
Маълум бўлишича, ҳозирги пайтда энг оммабоп смартфон iPhone 11 бўлган — бу умумий улушнинг 16 фоизини эгаллайди. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
iPhone 11 — 16%;
iPhone XR — 10%;
iPhone 8 — 8%;
iPhone 7 — 8%;
iPhone 12 — 6%.
2020 йил бошларида энг оммабоп iPhone iPhone 7 эди — у барча Apple смартфонларининг умумий улушининг 13 фоизини эгаллаган. Бир йил давомида янги iPhone 11 вазиятни тубдан ўзгартириб, ҳақиқий бестселлерга айланди. Ўтган йилнинг охирида у нафақат энг машҳур iPhone, балки принципиал жиҳатдан энг арзон сотилган смартфонга айланди — ҳатто арзонроқ Android моделлари орасида ҳам.