Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Counterpoint Research” аналитик компанияси дунёда қанча фаол iPhone мавжудлигини ҳисоблаб чиқиб, қайси модель 2021 йил бошида энг оммалашганини аниқлади.
Маълум бўлишича, ҳозирги пайтда энг оммабоп смартфон iPhone 11 бўлган — бу умумий улушнинг 16 фоизини эгаллайди. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
iPhone 11 — 16%;
iPhone XR — 10%;
iPhone 8 — 8%;
iPhone 7 — 8%;
iPhone 12 — 6%.
2020 йил бошларида энг оммабоп iPhone iPhone 7 эди — у барча Apple смартфонларининг умумий улушининг 13 фоизини эгаллаган. Бир йил давомида янги iPhone 11 вазиятни тубдан ўзгартириб, ҳақиқий бестселлерга айланди. Ўтган йилнинг охирида у нафақат энг машҳур iPhone, балки принципиал жиҳатдан энг арзон сотилган смартфонга айланди — ҳатто арзонроқ Android моделлари орасида ҳам.