Жаҳон бозорида уй-жой нархлари ўртача 7,3 фоизга қимматлашди

     Энг катта ўсиш Туркияда қайд этилиб, 32 фоизни ташкил этган.

     Бутун дунё бўйлаб уй-жой нархлари ошиб бормоқда. 56 та мамлакатда «Knight Frank» томонидан ўртача нархларни таққослаш натижасида олиб борилган тадқиқотларга кўра, ўтган йилнинг март ойидан жорий йилнинг март ойигача уй-жой нархлари ўртача 7,3 фоизга қимматлашган.

     Туркия кетма-кет бешинчи чоракда нархларнинг йиллик ўсиши рейтингида етакчилик қилмоқда (32%). Биринчи ўнликдан асосан ривожланган давлатлар, жумладан, Янги Зеландия (22,1%), АҚШ (13,2%), Швеция (13%), Австрия (12,3%) ва Норвегия (10,9%) ўрин олган. Россияда бу кўрсаткич 11,1 фоизни ташкил этган.

     Баъзи бир йирик иқтисодиётлар, хусусан, Ҳиндистон (-1,6%) ва Испания (-1,8%)да кўчмас мулк нархлари арзонлашган.

     Иқтисодий таҳлилчи ва мустақил эксперт Игор Сой томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, 2021 йил май ойида Тошкентдаги квартира секторида (иккиламчи бозор) уй-жойларнинг ўртача етказиб бериш нархи квадрат метр учун 717 долларга етган (ойлик ўсиш суръати 2,1%). Бир йиллик ўсиш эса долларда ҳисоблаганда 9,3 фоиздан иборат бўлган. Бу рақамлар сўмда кўрсатилганда, бир йиллик ўсиш суръати 13,8 фоизни ташкил этган.

Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.