(O´zbek) Жаҳон бозорида уй-жой нархлари ўртача 7,3 фоизга қимматлашди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Энг катта ўсиш Туркияда қайд этилиб, 32 фоизни ташкил этган.

     Бутун дунё бўйлаб уй-жой нархлари ошиб бормоқда. 56 та мамлакатда “Knight Frank” томонидан ўртача нархларни таққослаш натижасида олиб борилган тадқиқотларга кўра, ўтган йилнинг март ойидан жорий йилнинг март ойигача уй-жой нархлари ўртача 7,3 фоизга қимматлашган.

     Туркия кетма-кет бешинчи чоракда нархларнинг йиллик ўсиши рейтингида етакчилик қилмоқда (32%). Биринчи ўнликдан асосан ривожланган давлатлар, жумладан, Янги Зеландия (22,1%), АҚШ (13,2%), Швеция (13%), Австрия (12,3%) ва Норвегия (10,9%) ўрин олган. Россияда бу кўрсаткич 11,1 фоизни ташкил этган.

     Баъзи бир йирик иқтисодиётлар, хусусан, Ҳиндистон (-1,6%) ва Испания (-1,8%)да кўчмас мулк нархлари арзонлашган.

     Иқтисодий таҳлилчи ва мустақил эксперт Игор Сой томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, 2021 йил май ойида Тошкентдаги квартира секторида (иккиламчи бозор) уй-жойларнинг ўртача етказиб бериш нархи квадрат метр учун 717 долларга етган (ойлик ўсиш суръати 2,1%). Бир йиллик ўсиш эса долларда ҳисоблаганда 9,3 фоиздан иборат бўлган. Бу рақамлар сўмда кўрсатилганда, бир йиллик ўсиш суръати 13,8 фоизни ташкил этган.

Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.