Facebook янги реклама созламасини — «Ҳар бир фойдаланувчи учун матнни оптималлаштириш» ни синовдан ўтказишни бошлади.
Ижтимоий тармоқ алгоритмлари қайси реклама элементи — сарлавҳа, асосий матн ёки тавсиф — аниқ фойдаланувчи энг яхши жавоб беришини аниқлайди ва сарлавҳа ўрнига ушбу элементни алмаштиради.
«Social Media Today» нашрининг ёзишича, янги функция принципи битта кампанияда реклама матнининг бир нечта вариантини қўшиш қобилиятига ўхшайди, шу сабабли Facebook ижтимоий тармоғидаги хулқ-атворидан келиб чиқиб, турли фойдаланувчиларга қайси версиясини намойиш қилишни танлайди.
Ушбу хусусият баъзи реклама берувчилар учун аллақачон мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Марк Цукерберг ижтимоий тармоқдаги тижорат маҳсулотларини ривожлантириш истиқболлари ва харидларнинг келажаги тенденцияларини кўрсатадиган янгиликлар ҳақида гапирган эди.