Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр — МАГАТЭ

     Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари республикада атом электр станциясини қуриш учун жойни ўрганиб чиқди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради деган хулосага келди. Бу ҳақbда Спутник манбаси хабар берган.
     12 кун ичида инспекторлар атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонга биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар берди.
     «Ўзбекистон ўзининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришди», — деди МАГАТЭ гуруҳ раҳбари Милко Ковачев.
     Мутахассисларнинг фикрига кўра, ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади.
Манба: xs.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.