Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари республикада атом электр станциясини қуриш учун жойни ўрганиб чиқди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради деган хулосага келди. Бу ҳақbда Спутник манбаси хабар берган.
12 кун ичида инспекторлар атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонга биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар берди.
“Ўзбекистон ўзининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришди”, — деди МАГАТЭ гуруҳ раҳбари Милко Ковачев.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади.