Katta intervyu

Туркий давлатлар ташкилоти: иқтисодий интеграция имкониятлари

1-2/2025

 
     Ўзбекистон 2019 йили Туркий давлатлар ташкилоти (илгариги — Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, ТТДҲК)нинг тўлаҳуқуқли аъзосига айланди ва 2022 йили Самарқандда ТДТ Саммитини қабул қилди. 2024 йилда ТДТ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон Республикаси ­Президенти савдо, транспорт йўллари ва муқобил энергетикани ривожлантиришни ҳамда иқлим ўзгариши билан курашни Ташкилот доирасидаги ҳамкор­ликнинг устувор йўналишлари, деб атади.
     Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ­Кубаничбек ОМУРАЛИЕВ журналнинг «Туркий цивилизациянинг янги даври» номли сонини очиб берди ва «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журналига эксклюзив интервьюси чоғида долзарб саволларга жавоб бериб, ТДТ мамлакатларининг келгуси иқ­тисодий интеграцияси учун имкониятлар ҳамда Ташкилотнинг яқин йиллардаги истиқболлари ҳақида сўзлади.
 
     – Кубаничбек Касимович, бугун дунёда шундай глобал иқтисодий ўзгаришлар бошланмоқдаки, бунда давлатлар иқтисодий ўсишга эришиш учун янги ёндашувлар излаб, янги вазифаларни ҳал қилмоқда. Ривожланаётган иқтисодиётларнинг фаол ўсиши шаклланган геосиёсий вазиятни аста-секин ўзгар­тирмоқда, янги таъсир марказлари эса тарих жараёнида акс этмоқда. Сизнингча, ТДТ аъзо мамлакатларнинг интеграцияси борасида қандай сало­ҳиятга эга?
     – ТДТнинг интеграция бўйича салоҳияти улкан ва серқирра. Умумий тарих, тил ва маданият – нафақат бир­лаштирувчи омиллар, балки ҳамкорликни чуқурлашти­риш учун мустаҳкам пойдевор ҳамдир, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий ихтилофлар йўқлиги эса ўзаро ҳаракатлар учун қулай муҳит яратади. Икки томонлама муносабатларнинг юқори даражаси, ўхшаш қарашлар ва хусусан, иқтисодий соҳадаги стратегик манфаатлар, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзаро ҳаракатлар янада яқинлашув учун ишончли асосни шакллантирмоқда.
     Глобал геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик шароитида ТДТ доирасидаги интеграция ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Ташкилот шериклар ва кузатувчилар сифатида ҳамкорликка интилаётган кўплаб халқаро ташкилот ва давлатлар эътиборини ўзига тортмоқда. Бундай қи­зиқишнинг ортиши – ТДТ муҳим интеграция платформаси ва барқарор минтақавий иштирокчига айланиб бораётганидан яна бир далолатдир. ТДТ бугун шиддатли ривожланиб, ҳамкорликнинг 35 дан зиёд йўналишларини қамраб олган – савдо, туризм ва қишлоқ хўжалигидан бошлаб рақамли иқтисодиёт, «яшил» энергетика ва ҳатто коинот тадқиқотларигача бўлган соҳалар шулар жумласига киради.
     Ҳозир ТДТ амалий ҳамкорлик даврига қадам қўй­моқда, бунда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ало­ҳида аҳамият қаратилади. Рақамли иқтисодиёт, фуқаро­лар ҳимояси ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича муҳим битимлар имзоланган сўнгги саммитлар натижалари буни яққол исботлайди.
     – ТДТ доирасида туркий давлатларнинг глобал иқтисодий ёки сиёсий жараёнларда янада фаол иш­тироки бўйича режалар борми? Туркий давлатларнинг халқаро майдонда «ягона фронт» сифатида ўзини намоён этиши истиқболлари қандай?
     – Шубҳасиз, ТДТ ички ҳамкорлик доираси билангина чекланиб қолмоқчи эмас. Аксинча, биз глобал иқтисодий ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни мўлжаллаганмиз.
     Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг улкан салоҳияти ҳаракатларни мувофиқлаштири­шимиз ва глобал таҳ­дидларни биргаликда ҳал этишимиз учун ноёб имкониятлар очмоқ­да. Мамлакатларимиз барқарор тарақ­қиёт, яшил иқтисодиёт, энергетика хавфсизлиги ва транспорт интеграцияси бўйича муҳим масалалар борасида умумий қараш­ларга эга. Бу жараён фақат мустаҳкам­ланиб, келгусида муҳим глобал масалалар борасида янада дадиллик билан «ягона фронт»ни намоён этишимиз учун имкон яратади.
     – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мам­лакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграция­нинг ҳозирги даражаси ва уларнинг савдони ривожлан­тириш бўйича имкониятларини қандай баҳолай­сиз? Енгиб ўтиш лозим бўлган қандай тўсиқлар мавжуд?
     – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграция даражаси ижобий ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Бу борада «Туркий дунё нигоҳи – 2040» ва «ТДТнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси» каби стратегик ҳужжатлар биз учун муҳим дастуриламал бўлиб, аъзо мамлакатлар ўртасида барқарор иқтисодий ҳамкорликка эришиш сари аниқ йўл очади.
     Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги муҳим савдо чорраҳаларида жойлашган минтақамиз ўсиш учун улкан салоҳиятга эга. Биз 170 млн. киши ва 4,5 млн. квад­рат километрлик ҳудудга эгамиз, шунингдек, савдо ва инвестицияларни ривожлантириш учун имкониятларимиз юқори. Бугун ТДТга аъзо мамлакатлар ташқи савдосининг умумий ҳажми 860 миллиард долларга етган, аммо орамиздаги ички товар айланмаси ҳозирча 42,3 млрд. долларни ташкил қил­моқда – бу ҳаж­мнинг 5 фоизидан ошмаяпти. Гарчи бу бир неча йил аввалги 3 фоизлик кўрсаткичга нисбатан икки баравар кўп бўлса-да, яқин йилларда уни 10 фоизга оширишни мақсад қил­ганмиз.
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.