Dunyo bozorida «BONITO KIDS» savdo belgisi shakllandi

     Тошкент вилоятидаги иқтисо­дий юксалиб бораётган корхоналар ҳақида гап борганида албатта, Зангиота туманидаги «Bonito kids» савдо белгиси остида фолият кўрсатаётган тикувчилик фабрикаси алоҳида тилга олинади. Сабаби, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, қиш­лоққа саноатни олиб кириш ва муқим иш жойлари яратишда ушбу корхонанинг ўрни катта бўлмоқда.
     – Соғлом рақобат, тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар натижасида ўз бизнесимизга эга бўлдик, – дейди масъулияти чек­ланган жамият раҳбари Сайдулло Салиев. Шу кунларда Бирлашган Араб амирликлари, Қозо­ғистон ва Россия Федерациясига ҳар ойда 350–400 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотни экспорт қиляпмиз. Ички бозоримиз ҳақида гап кетганида эса айтишимиз мумкинки, товарларимизни фақат махсус савдо шохобчалари орқали сотишни йўлга қўйганмиз.
     Бу йирик корхона ишга туширил­ганига тўрт йилдан ошди. Айни пайт­да, мазкур корхонада аёллар ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардан иборат 350 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилиш­моқда. Улар учун бир сменали муқим иш ўринлари яра­тилган.
     – Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кўрилган чора – тадбирлар туфайли маҳсулот тури, сифати ва ҳажми ортишига эришилди. Бугун бу ерда 12 ёшгача бўлган болалар учун ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларга талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бормоқда, – дейди С. ­Салиев.
     – Мен хизмат сафари билан Моск­ва шаҳрида бўлганимда, катта дўконларнинг бирига кириб ўтишни ихтиёр этдим. Ушбу дўконда бизнинг («Bonito kids» made in Uzbekistan) савдо белгиси остидаги маҳсулотимиз сотилаётганидан, албатта қувондим. Шунда сотувчининг олдига харидор сифатида бориб, бу буюмлар тўғри­сида батафсил маълумот беришини, уларнинг сифати қай даражада эканлигини ва маҳсулотлар нархини арзонлаштириб беришини сўрадим. Сотувчи менга бир қарадида, ишонч билан (– это же «Bonito kids») деб жавоб қилди. Яна бир гап, веб сайтимизга Россия ва Қозоғистон ис­теъмолчиларидан ҳар куни миннатдорчилик хатлари кел­моқда. Бундай мақтовлар, шубҳасиз корхонамиз жамоасини руҳлантиради ва биз бундан фахрланамиз.
     Мамлакатимизда ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, экспорт имкониятларининг кенгайишида Сайдулло Салиев каби ёш, ташаббускор тадбиркорларнинг хизмати катта.
     Корхона биноси ҳашаматли эмас, лекин ораста. Ишчи-хизматчиларга барча қу­лайликлар яратилган. Корхона ҳовлисида ўрик, гилос, нок каби мевали дарахтлар ҳосилга кирган. Бу ерда малакали му­ҳандис техник ходимлар, ўз ишининг усталаридан иборат аҳил жамоа жамланга­нига гувоҳ бўлдик.
     Аммо кор­хонада ҳали ҳануз етакчи тикувчи ҳамда малакали дезайнерларга бўлган талаб юқори. Ай­ниқса, маҳ­сулот турларини янги технологияларда ишлаб чиқа­ришга катта эътибор қарати­лаётган бир пайтда, малакали мутахассислар сонини ошириш масаласи ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Буюртмачиларга маҳсу­лотларнинг сифа­ти хусусида берилаётган аниқ тавсия­лар­нинг тақдим этилаётгани эса корхона нуфузини янада оширилишига хизмат қилмоқда.
     – Барчамиз Ватан тараққиёти, халқ фаровонлигига хизмат қилиш учун истиқлол берган имкониятлардан унумли фойдаланиб, бунёдкорлик йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқ­дамиз. Шуни ғурур билан таъкидлаш лозимки Ўзбекистон – катта имкониятларга эга мамлакат. Юртимизга бўлган меҳримиз жуда юқори. Фурсатдан фойдаланиб, меҳнат жамоамиз номидан халқимизни улуғ байрамимиз – Мустақиллик куни билан самимий қутлаймиз.
 
 
Анвар ҚОБИЛОВ,
«O‘zIA» мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.