Istiqlol odimlari

Buyuk kelajakka qaratilgan bunyodkorlik!

3/2016

     Мустақиллик йилларида истиқлол, ислоҳот тушунчалари шунчалар онгу шууримизга сингиб кетдики, ижтимоий фаолиятимизни уларсиз тў­лиқ тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, истиқлол туфайли барча жабҳа­ларда, шу жумладан, қурилиш материаллари саноатида ҳам туб янгиланиш ва ўзгаришлар юз бердики, соҳа­нинг барқарор ривожланишини иқ­тисодий ислоҳотларсиз амалга ошириш мумкин эмас эди.
     Президентимиз раҳнамолигида шаҳару қишлоқлар инфратузилмаси­ни ривожлантириш борасида амал­га оширилаётган кенг кўламли ло­йиҳалар, яъни саноат объектларини қуриш, барча ҳудудларда намунали тураржойлар, таълим ва тиббиёт муассасаларини барпо этишга қаратил­ган дастурларда ўз ижросини топ­моқда. Бу эса, ўз навбатида, «Ислоҳот­лар ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун», деган эзгу тамойил амалда ўз исботини топаётганидан далолат бериб турибди. Қо­лаверса, улкан бунёдкорлик майдонига айланаётган юртимизда кундан-кунга си­фатли ва импорт ўрнини бо­сувчи қу­рилиш материалларига бўл­ган талаб ҳам ортмоқда. Шу боис ҳам, «Ўз­қу­рилишматериаллари» акциядорлик компаниясида қурилиш материалла­ри ишлаб чиқариш сифатини тубдан ошириш, мавжуд қувват­ларни мо­дернизация қилиш, юқори иш унумдорлигини таъминлаш, мазкур йўналишда янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қара­тиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Натижада эса ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, таклиф этилаётган маҳсулот турлари кўпайи­шига эришилмоқда. Бу борада компаниянинг эришаётган ютуқлари кўп­лаб халқаро мутахассислар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
     Агар биз, компаниянинг 1991 йилдаги ҳолатига эътибор берсак, ўша даврда бор-йўғи 48 хилдаги 1,3 ­млрд сўм атрофидаги маҳсулот ишлаб чи­қарилар эди. Истиқлол йилларида маҳ­сулот турлари янгиланиб, дунё ан­дозалари даражасига етказилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса, 70 турдаги замонавий, энергия тежамкор, импорт ўрнини босув­чи ва экспортбоп қурилиш материаллари ўзлаштирилиши натижасида биргина 2015 йилда 2,2 трлн сўмлик (760,1 млн долл.) маҳсулот ишлаб чи­қарилди. Чорак аср давомида амал­га оширилган кенг кўламли ислоҳот­лар ва тармоқдаги ижобий ўзгариш­лар сабабли, ишлаб чиқариш ҳаж­ми 20,7 бараварга оширилди. Хў­жа­лик юритиш механизми янгиланиб, шахсий ташаббусга ҳам кенг йўл очилди. Айниқса, мамлакатимиз­да қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани ва тадбиркорлар фаолияти ҳар тарафлама қўллаб-қувват­лангани боис қу­рилиш материаллари ишлаб чиқарув­чи корхоналар сони 6000 дан зиёдни ташкил этди. Масалан, биргина «Кварц» АЖда янги линия ишга туширилгач, ойна ишлаб чиқариш ҳажми йилига 10 млн кв/метрга етказилди. Ёки йилига 60 минг тонна қуруқ қурилиш қориш­малари ишлаб чиқарадиган «Бухорогипс» қўшма корхонаси маҳ­сулот­лари ҳам ўз ўрнига эга. «Кнауф гипс Бухоро» ХК МЧЖда йилига 20 млн кв/м гипскартон ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
     Мамлакатимизда умумий цемент ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3,6 млн тоннадан 8,2 млн тоннага етказилди. Шунингдек, 900 дан зиёд деворбоп материаллар ишлаб чиқа­риш­га ихтисослаштирилган корхоналар бунёд этилди. Уларнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига 3,6 млрд донани ташкил этади. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳаллий хомашёдан рақо­бат­бар­дош қурилиш материаллари тайёрлаш ҳисобига импорт қилина­ётган маҳсулотлар ҳажмини кескин камайтириш, аксинча сифатли тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Қолаверса, тегишли дастурлар асосида бир қатор истиқболли ло­йиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш масаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, («Қизилқумцемент» АЖ, «Бекободцемент» АЖ, «Кварц» АЖ, «Оҳангароншифер» АЖлардан таш­қари) акциядорлик жамиятлари, масъ­улияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар, хорижий корхона ва яна бош­қа хилдаги мулкчилик шакллари яратилди. Энди, улар ўз фаолиятларини бозор талабларига мувофиқ ҳолда қувват­ларини оширишлари ёки зарур ҳол­ларда ишлаб чиқариш тузилмасини қайта шакллантиришлари мум­кин. Айни пайтда эса, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чи­қа­риш ишлари деярли якунланди.
     Бугунги кунда компания томонидан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, кўп­лаб турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Шу­нинг­дек, импорт ўрнини босувчи маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ишлари ўз натижаларини бер­моқда. Айниқса, сўнгги 10 йилда ян­ги маҳсулот турларини ўзлаштириш, мо­дернизация қилиш ва мавжуд қув­ватларни кенгайтириш борасида кўп­лаб лойиҳалар амалга оширилди. Шу ўринда биз, 2007–2011 йиллар натижаларини таҳлил этадиган бўлсак, айтиш мумкинки, шу давр­да 49 та янги лойиҳа билан биргаликда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жи­ҳозлаш ва реконструкция қилиш иш­лари, албатта, сурункали давом эта­ётган жаҳон иқтисодий инқирози­нинг республика иқтисо­диётига сал­бий таъсир этишининг олдини ол­ди. Мазкур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилгани қурилиш материаллари саноатини янада ривож­лантириш имконини берди. Яъни, сўнгги беш йилда 49 та янги ло­йиҳа ишлаб чиқаришга тат­биқ этилди. Бунда замонавий технологиялар чуқур ўрганилиши натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқа­рилиб, янги йўналишлар очилди. Булардан: «сендвич» панеллар, полистирол асо­сида безакловчи панель ва қисм­лар, газобетон, том­ёпқич материаллар, пластик профиль ишлаб чиқа­ришни кенгайтириш, намга чидамли гипсокартон, янги турдаги қуруқ қу­рилиш қориш­ма­лари, қуруқ усулда цемент ва клинкер ишлаб чи­қарувчи линия­лар, Андижон ва Фар­ғона вилоятларида янги цемент ҳам­да Жиззах ви­лоятида оқ ва портланд цемент иш­лаб чиқариш, сопол плиталар, за­монавий йўлак плиталари, «Қизил­қум­цемент» АЖнинг хомашё тегирмонларида энергия тежайдиган тизим ўрнатилди, кимёвий тиндирилган бўр­лар, замонавий безакловчи пишган ғишт­лар ишлаб чиқариш йўл­га қў­йилди. Шунингдек, Фарғо­на вилоятида «Moderna Ceramic Industries» ҚКда Марказий Осиёдаги энг замонавий сопол плиталар ишлаб чиқа­риш, ноанъанавий хомашё сифатида тоғ жинсларини цемент ишлаб чиқа­ришда қўллаш технологияси, Тош­кент вилоятида «Grand Art Ceramics» ҚКда санитар керамикаси тайёрлаш, фаоллаштирилган оҳак, замонавий технологиялар асосида темир-бетон маҳсулотлари в.ҳ.
     Айни пайтда замонавий қурилиш материаллари тайёрлашни такомиллаштириш, шу жумладан, тармоқлар­да истиқболли лойиҳаларни жорий қилиш, корхоналарни техник ҳам­да технологик янгилаш иши давр талаби эканлигини назарда тутиб, Ўзқури­лишматериаллари» акциядорлик ком­панияси ўз фаолиятини жадал тус олиши учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида инвестиция дас­турига мувофиқ, жорий йилда олтита лойиҳани амалга ошириш якунланиб, 14,3 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилади. Амалда эса, инвестиция жалб қилиш мобайнида 30,1 млн долларлик саккизта лойиҳа­ни амалга ошириш кутилмоқда. Шунингдек, таркибий ўзгаришларни таъ­минлаш, ишлаб чиқаришни модер­низация қилиш ва диверсификациялаш, ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлан­тириш ҳамда кенгайтиришга до­ир дастурлар доирасида ҳам бир қан­ча истиболли лойиҳалар амалга оширилади. Бундай лойиҳаларни рў­ёбга чиқаришда эса амалиётга тат­биқ этилаётган махсус дастурлар ва ҳу­қуқий ҳужжатлар дастуриламал бўл­моқда. Мисол учун, Президентимизнинг 2015 йил 11 февралдаги қаро­рига асосан, Маҳаллийлаштириш дас­турига киритилган «Bo‘ston тekstil» ҳамда «ARM Composite» МЧЖларида шиша плас­тикли арматура ишлаб чиқариш, «Ўз­меткомбинат» АЖда қув­вати 10 минг тонна бўлган иссиқ­ликни сақ­лов­чи материалларни ишлаб чиқа­риш линиялари фойдаланишга топширилди.
 
Мақоланинг давоми

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.