Zamonaviy va sifatli mahsulotlar

4/2016

     Истиқлол туфайли юртимизда иқтисодиётни яна­да эркинлаштириш, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб қилишга қаратилган чо­ра-тадбирлар ва амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар боис, Наманган вилоятида ҳам ўзига хос ва мос бўлган қулай инвестициявий муҳит юзага келтирилди. Бунинг натижасида вилоят иқтисодиёти йил­дан-йилга юксалиб, ялпи ҳудудий маҳ­сулот ҳажми жадал ўса бош­лади.
     Биргина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратиб берилаётган қулайликлар, соҳага кредит ресурсларини жалб қилиш ва хорижий сармоялар киритиш учун яратилган шарт-шароитлар туфайли, «Наманган мо­миқ сочиқлари» МЧЖ каби саноат корхоналари тез суръатларда ривож­ланиб, иқтисодий салоҳияти юксала бошлади. Қолаверса, Наманган тадбиркорлик ва оилавий бизнес ях­ши йўлга қўйилган ҳудудлардан бири ҳи­собланади. Айниқса, маҳал­лий ишбилармонлар томонидан ишлаб чи­қа­рилаётган замонавий енгил саноат маҳсулотлари сифати, ҳамёнбоп­лиги жиҳатидан хорижникидан устун бўлса устун, асло кам эмас.
     Дарҳақиқат, Наманган шаҳридаги мазкур «Наманган момиқ сочиқлари» масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш салоҳияти ривожлана­ётган, экспорт имкониятлари кенгаяётган корхоналардан бири ҳисобланади. 2009 йилда фаолият бошлаган корхонада айни пайтда тўқимачи­лик маҳсулотлари: ҳар хил ўлчамдаги момиқ сочиқлар, катталар ва бо­ла­лар момиқ халатлари, шунингдек, момиқ чойшаблар каби 350 турдан зиёд бежирим маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ва экспорт қилинмоқ­да. Мазкур корхонани тарақ­қиёт йўлига тушиб олган ва ходимларнинг самарали меҳнати муносиб рағбат топаётган саноат мўъжизасига қиёс­лаш мумкин. Бунинг сабаби шундаки, корхонада ишлаб чиқари­лаётган маҳ­сулотлар матоси ҳар қан­дай нам­ни ёки сувни ўзига тўла шимиб олиш ху­сусиятига эга. Шунинг учун ҳам, маҳ­сулотларга бўлган талаб ортиб, экс­порт бўйича таклифлар ҳам доимий равишда кўпайиб бормоқда. Маҳсу­лотларнинг салмоқли қисми асосан хорижлик буюртмачиларга жўнатил­моқда. Шунингдек, экспорт жуғро­фия­сини янада кенгайтириш мақса­дида бир қатор давлатлар улгуржи савдо компаниялари билан музокаралар ташкил этилиб, маҳсу­лот етказиб бериш бўйича келишувларга эришилмоқда.
     Корхонада ишлаб чиқаришга янги, илғор ва замонавий технологияларни жорий этиш, экспорт салоҳия­тини кучайтириш энг муҳим вазифалар сифатида белгилангани боис 2014 йилда 2,8 млн доллар миқдоридаги сармоя киритилди ва 996 минг долларга тенг бўлган экспорт амаллари бажарилишига эришилди.Ана шундай юқори суръатлардаги саъй-ҳа­ракатлар натижасида 2015 йилга келиб 37,4 млрд сўмлик тайёр маҳ­сулот ишлаб чиқарилиб, 5,2 млн доллар миқ­доридаги маҳсулот экспорт қи­лин­ди. Маҳсулотлар сифати юқори даражада бўлганлиги харидорлар сони кўпайишига ҳамда буюртмалар ҳажмининг ортишига сабаб бўлмоқ­да. Масалан, жорий йилнинг биринчи ярмида 27,6 млрд сўмлик иш бажарилиб, 3,9 млн доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.
     – Аслида, мазкур йирик корхонамиз ишга туширилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, бироқ, ўтган қисқа вақт ичида ишлаб чиқаришда зарур бўладиган тажрибани орттиришга муваффақ бўлдик, – дейди биз билан бўлган суҳбатда «Наманган момиқ сочиқлари» МЧЖ раҳбари Ғиёсиддин Бобохонов. – Биз иқтисодий кўрсаткичлар салмоғини янада ошириш ва бозор талаб-эҳтиёжларидан бироз олдинда юриш учун доимий равишда изланамиз, аниқ режалар тузиб оламиз. Шу боис ҳам, корхона хорижга экспорт қилаётган маҳсулот турларини мунтазам кўпайтириб бормоқ­да. Негаки, ишлаб чиқариш цехларимиз юқори даражада модернизация қилингани, техник ва технологик жиҳатдан буткул янгилангани учун жаҳон бозори учун рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш имконига эга бўлаяпмиз.
     Ҳа, албатта, корхонамиз ривож­ланган давлатларда ишлаб чиқа­рил­ган энг сўнгги русумдаги технология­лар билан жиҳозлангани ипларни йи­гириш, ўраш, тўқиш, гул босиш жа­ра­ёнларини босқичма-босқич талаблар даражасида амалга ошириб, маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлишига эришмоқда. Шу билан бирга, ички истеъмол бозорини рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдиришда ҳам уларнинг қулайлиги ва унумдорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
     Бугунги кунда хусусий тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувват­лаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар Ғ. Бобохонов сингари мулк­дорларнинг истиқболли лойиҳалари­ни татбиқ этиш имкониятини ошир­моқда. Айни пайтда жадаллашиб бо­­ра­ётган тараққиёт даврида ҳар бир тад­биркор узоқни кўра билиши ва рақобатга бардош берадиган бизнес лойиҳаларини илмий-амалий жиҳат­дан асослашга ҳаракат қилиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, мулк эгасининг узоқ вақт давомида мунтазам фаолият кўрсатиши ва бизнеси бардавом бўлиши учун хизмат қилади. Шу билан бирга, ишчи-хизматчиларнинг турмуш даражасини юксалтириш, қиш­лоқ­қа саноатни олиб кириш ҳамда муқим иш жойлари яратиш ма­салаларида ҳам фаоллик кўрсати­ши талаб қилинади. Мақоламиз қаҳ­рамони қайд этилган вазифалар бў­йича ўзига хос тарзда тажриба тўпла­ган. Дар­ҳа­қиқат, корхонада самарали меҳнат қилаётган ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратиб бери­лишига, ҳар томонлама қўллаб-қув­ватланишига алоҳида эътибор берил­моқда. Шу боис, ўз меҳнат натижаси­дан баҳра­манд бўлаётган ишчи-хо­димлар ҳам ишлаб чиқариш жараё­ни­га ўзига хос маълум бир янгилик ки­ритишга интил­моқда.
     Ғиёсиддин Бобохонов дастлабки даврдаёқ, аниқ мўлжал олиб ҳаракат қилди, мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган дунё миқёсидаги корхоналарнинг иш жараёнларини имкон қадар атрофлича ўрганиб чиқди. Сўнгра, ишлаб чиқариш суръатларига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатувчи барча омилларни эътибордан четда қолдирмай, самарали хизмат қилиш имконини берадиган барча жиҳатларни таҳлил қи­либ чиқди. Бунинг натижасида, дизайнда ҳам хорижникидан қолиш­май­диган «Ўзбекистонда ишлаб чи­қа­рил­ган» ёрлиғи остидаги маҳсулот­лар­ни тайёрлашга муваффақ бўлди.
     Қолаверса, тадбиркорлик соҳаси­нинг ривожланиши нафақат ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобат­бардошлигини оширади, балки ишсизликни ҳам камайтиради. Мисол учун, корхонада 2014 йилда амалга оширилган модернизация ишлари натижасида 62 та янги иш ўрни яратилган эди. Бугунги кунда корхонада ишчилар сони 221 нафарга етиб, уларнинг 62 нафари касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда хусусий секторни қўл­лаб-қувватлашга қа­ратилаётган чо­ра-тадбирлар натижасида ҳудудлари­миз миқёсида ҳам жуда катта ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Бу бора­да мазкур корхонада ҳам барча параметрлар бўйи­ча доимий равишда ўсиш кўрсаткичлари кузатилмоқда. Бу­нинг учун эса, тадбиркорлардан қу­лай шарт-шароитлар, яратиб берила­ётган имкониятлардан ўз вақтида са­марали фойдаланиш, капиталнинг асо­сий қисми­ни ишлаб чиқариш ҳажми­ни оширишга жалб этиш талаб этила­ди, холос.
     Бугун Наманганнинг қайси ҳуду­дига борманг, мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлиб, жўшқин ва кўтаринки кайфиятда меҳнат қи­лаётган кишиларга кўзингиз тушади. Уларнинг юз ифодасида буюк келажакка ишонч руҳи, ҳар бир қадамида қатъиятлилик акс этиб турганлигига гувоҳ бўласиз.
     Истиқлол шарофати туфайли бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма-босқич ўтиш, ишлаб чиқа­ришни талаблар даражасида ривож­лантириш ҳамда диверсификациялаш иқтисодиётимиз рақобатбардош­ли­гини оширишга, жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаш имконини яратади.
 
Анвар ШЕРОЗИ,
«O‘zIA» мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.