Юртимизда аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳар бир ҳудудда йирик чорвачилик комплексларининг ташкил этилиши бу борадаги ишларни янада самарали бўлишига замин яратмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига асосан акциядорлик тижорат Халқ банки мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул этиб белгилангани тизимнинг янада ривожланишига олиб келмоқда.
Шу боис ҳам банк томонидан чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Биргина ўтган йилнинг ўзида Халқ банки томонидан чорвачилик йўналишидаги 1 600 та лойиҳага 202,5 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, шундан хориждан 80,1 млрд.сўмлик 5 075 бош наслдор қорамол олиб келиниб, наслчилик хўжаликларига тарқатилди.
Қолаверса, банк томонидан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаш бўйича ҳам самарали ишлар қилинмоқда. Жумладан, банк кўмагида Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги «Хамзалиев Бекзод чорвачи» фермер хўжалиги томонидан 750 млн. сўм кредит маблағлари ҳисобига Франция давлатидан 99 бош «Голштин» зотли наслли қорамол, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Raxmon-Taraqqiyot-omad» чорвачилик ва бўрдоқичилик корхонаси томонидан Германия ва Украина давлатларидан 1,3 млрд. сўм кредит маблағлари ҳисобига 190 бош «Голштин», «Симментал» зотли наслдор қорамол олиб келинди. Ҳозирда улар томонидан сут ва сут маҳсулотлари қайта ишланиб, аҳолига етказиб берилмоқда.
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri