Ijtimoiy himoya

Mehnatkashlar manfaati – kasaba uyushmalari faoliyatining bosh mezoni

3/2018

    Бугун Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарли­гида мамлакатимизни ҳар то­мон­лама жадал ва барқа­рор ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларини таъминлашга қара­тилган бўлиб, ушбу эзгу саъй-ҳара­катлар на­фақат Ўзбекистон халқи, балки хал­қаро даражада ҳам эътироф этил­моқда.
    Юрагида ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳар бир инсон, идора ва ташкилот бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган кенг қамровли исло­ҳотларни ҳаётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшишни ўзининг Ватан олдидаги бурчи деб билиб, бор куч-ғайрати ва имкониятларини ушбу мақсадларга йўналтирмоқда.
    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам давлатимиз раҳба­ри ташаббуслари билан ишлаб чи­қилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи­ча Ҳаракатлар стратегияси» асосида тизимли ишларни амалга ошир­моқда. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дас­тури ижросида ҳамда мамлакати­мизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги тизимли ишларда ҳам касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланмоқда.
    «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи­ча Ҳаракатлар стратегияси»да ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши алоҳида ўрин эгаллаган. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг мазкур устувор йўналишида жумладан, аҳо­лини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳ­тиёжманд қатламлари ижтимоий ҳи­моясини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қи­лиш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.
    Бундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу мақсадда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқ­да. Хусусан, иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланаётган жамоа шартномаларининг ижтимоий таркиби кучайтириб борилмоқда. Натижада, бугунги кун­да корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқ­тисодий масалаларга ва касбга оид му­носабатларни тартибга солувчи нор­матив ҳужжат бўлган Жамоа шарт­номалари турли соҳа ходимлари манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда даромадларини ошириш манбаига айланиб бормоқда.
    Мазкур жараёнда Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017–2019 йиллар учун тузил­ган иж­тимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув алоҳида аҳа­миятга эга. Умумреспублика миқё­сида ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати ҳисобланган мазкур Бош келишув асосида бугунги кунда Қорақалпо­ғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 14 та ҳу­дудий келишув, республика миқёсида 101 та тармоқ келишуви, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 171 мингдан ортиқ жамоа шарт­номалари амал қил­моқда.
 
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.