«Агробанк»да ақлли Smart Office очилди

2/2022

 
     Бу Ўзбекистонда ўзига ўзи хизмат қилувчи биринчи молиявий шохобча ҳисоб­ланади.
     Аҳоли ва бизнес вакилларига, банк мижозларига энг замонавий хизматларни таклиф этувчи ушбу смарт-офис қулайликларидан истал­ган вақтда фойдаланиш мумкин. Эъти­борлиси, инсон омилисиз, 24/7 ре­жимида фаолият юритадиган смарт-офисда барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
     Ақлли шохобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), video-teller машинаси (VTM), банкомат, инфокиоска, Ресепшн-Робот ҳамда Touchscrean (сенсорли эк­ран) қурилмалари жойлаштирилган.
     Офисга киришингиз билан сизни «Ресепшн-Робот» кутиб олади. Мижозларни қизиқтирган саволларга жавоб беради. Банкда кўрсатилаётган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор этади. Кўрсатилаётган хизматлар ва қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беради. Мижозлар ўзининг веб саҳифаларига кириб, маълумотларини (ушбу роботнинг экранида пайдо бўлади) олиш имконига эга бўлади. Робот VIP мижозларни танийди.
     Картомат қурилмаси орқали мижозлар банкка ташриф буюрмаган ҳолда HUMO ва Visa пластик карталарини олиш ёки яроқлилик муддати ўт­ган ёки носоз бўлиб қолган ҳам­да йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта олиш имкониятини беради.
     Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк­ка ташриф буюрмасдан онлайн тарз­да ҳисоб рақамларига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва «Агробанк» томонидан расмийлаштирилган кредитга ҳисоб­ланган фоизларни нақд миллий валю­тада тўлаш учун жуда қулайдир.
     Video-teller машинаси (VTM) қў­шимча экран ҳамда видеомаслаҳат ускуналари билан жиҳозланган, мазкур қурилма орқали мижозлар барча турдаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Жумладан;
     ● нақд хорижий ва миллий валю­та орқали банк пластик карталарини тўлдириш;
     ● хорижий пул ўтказмалар қабул қилиш ва ўтказиш;
     ● омонат расмийлаштириш, ҳи­соб рақамларини очиш ва уни тўлдириш;
     ● жисмоний шахсларга кредит расмийлаштириш ҳамда бериш;
     ● my.agrobank.uz сайтида мавжуд барча хизмат турларидан фойдаланиш;
     ● ушбу банкоматдан фойдаланган ҳолда «Call-Centre» да бириктирилган ходим билан мижозларга ту­шунчалар бериш хизматлари бажарилади.
     Банкомат қурилмаси (6683 русумли) – Uzcard тўлов тизимига уланган бўлиб, у орқали нақд миллий валюта олиш, пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш, нақд хорижий валютани нақд миллий валю­тага айирбошлаш, нақд хорижий валюта орқали сўм пластик картани тўлдириш ва сўм пластик карта ор­қали нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин.
     Энг асосийси, мазкур банкомат ёрдамида пластик карта иштирокисиз, махсус код орқали нақд пул ечиб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун смартфонингиз «Агробанк» мобиль иловасига уланган бўлиши керак. Бундан ташқари ушбу қурилма ор­қали тўловларни (телефон, интернет провайдерлар, коммунал тўловлар ва бошқа…) амалга ошириш мумкин. Бу хизматлар ҳозирча фақат «Агро­банк»да мавжуд.
     Бундай смарт-офисларни ҳар бир вилоят ҳамда туман марказларида қуриш режалаштирилган.
 
 
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.