Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанк

Bugungi niyat – ertangi haqiqat

2/2019

     Бугунги кунда деярли барча жабҳада банк кредитларидан кенг фойдаланилмоқда. Молия-банк муассасалари ўз сармоялари билан турли соҳаларга доир катта-кичик лойиҳаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, улар қисқа муддатларда ишга туширилишида мададкор бўлишмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад битта, у ҳам бўлса юртимизда узоқ келажакни кўзлаган ҳолда изчил давом эттирилаётган иқтисодий ислоҳотларга, хусусан, жамики соҳаларда барқарорликка эришиш ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилашдек хайрли ва устувор вазифаларни амалга оширишга баҳоли қудрат ҳисса қўшишдир.
“Бугунги ният – эртанги ҳақиқат!” деганларидек, айни йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар зое кетмаётир, бирин-сирин ижобий самарасини бераётир. Бу мамлакатимизда мавжуд тўқимачилик ва ипак саноати корхоналари фаолиятида ҳам ўз ифодасини топаётир.
 
Дилшод ТОЖИБОЕВ,
«Textile technologies group» МЧЖ раҳбари
     – Кластерлаштириш мамлакатимиз иқтисодиётида нисбатан янги тизим саналади. Бу амалиётнинг муайян мажмуада тўғри йўлга қўйилиши ва самарали амалга оширилиши на­фа­қат бир-иккита корхонанинг гуллаб-яшнашига, балки давлат ривожига ва эл-юрт фаровонлигига ҳам хиз­мат қилади. Шу боис ишлаб чи­қариш жараёнларини модернизациялаш асноси – кластерлик механизмини жорий этиш давлатимиз раҳ­бари томонидан алоҳида қўллаб-қувватлан­моқда.
     Президентимизнинг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси­да»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳ­камасининг шу асосда қабул қилган «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқа­риш­ларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бизнинг «Textile technologies group» масъ­улияти чекланган жамиятимиз ҳам ўз фаолиятида кескин ўзгариш ясади. Аниқроғи, замонавий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини кластер усулида ташкил этаётган корхоналар қатори бу ишга дадил қўл урди.
     Бироқ залворли ишлар катта маблағ талаб қилиши табиий. Зеро, умумий қиймати 25 миллион 475 минг АҚШ долларига тенг лойиҳамиз учун четдан сармоя жалб қилишга тўғри келди. Биз бу борада «Ўзсаноат­қурилишбанк» АТБ тақдим этаётган кредитларга таянишни лозим топдик. Шу ниятда банкка мурожаат қилдик. У тез орада ижобий ечим топди. Лойиҳамизни рўёбга чиқариш учун зарур маблағнинг бир қисми банк кредитлари ҳисобига қопланадиган бўлди.
     Пахта экишдан то тайёр маҳсу­лотгача бўлган жараённи ягона технологик занжирга бирлаштирадиган йирик мажмуамизга қўшимча равишда 6,4 гектар ер ажратилди. Ҳо­зир ерларни шудгорлаш, чигит экиш, ғўза парваришлаш, ҳосилни йиғиб-териб олиш, хомашёни чуқур қайта ишлашга боғлиқ барча жараёнларни осон ва сифатли бажарадиган илғор қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олинмоқда. Шу тариқа корхонамизнинг иш унумдорлиги, маҳаллий ва хорижий бозорларга харидоргир маҳсулот етказиб бериш имкони сезиларли даражада ошиши учун мус­таҳкам замин яратилмоқда.
     Кластерлик фаолияти бўйича ­дастлабки кутилмаларга кўра корхонамизнинг пахта толасини етиштириш ҳажми 27,4 центнерга ошади, йиллик ҳисоб 18 600 тоннага тенг бўлади.
 
* * *
     Одатда, бизда «кутилма» деган сўз деярли қўлланилмайди, балки «олдиндан айтилган», «кутилаётган, «мўлжалланган», «режалаштирил­ган», «башорат қилинган», шунингдек, «пахта (ёки пахта хомашёси) етиштирилади, «тола олинади», «йиллик ялпи ҳосил фалон тоннани ташкил қилади» (ёки фалон тоннага тенглашади (етади)» дейилади. Демак, юқоридаги жумлани қуйидаги шаклда ёзган маъқул (қай бирини танлаш сизнинг ихтиёрингизда):
Кластерлик фаолияти бўйича олдиндан айтилган натижаларга кўра корхонамизда пахта ҳосилдорлиги 27,4 центнергача ошади, йиллик ялпи ҳосил 18 600 тоннани ташкил ­этади.
 
* * *
     Корхонамиз хорижий давлатларнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан тенгма-тенг рақобатда иш юритади.
Сирасини айтганда, биз пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб, юқори қўшилган қийматли тайёр тў­қимачилик маҳсулотлари ишлаб чи­қаришгача бўлган жараёнларни интеграцияловчи янги кластер моделида иш юритиб, катта ютуқларга эришишга умид боғла­ганмиз.
 
* * *

Ғайрат СОДИҚОВ,
«Musavartex» МЧЖ раҳбари:
     – Тўқимачилик саноати мамлакатимизда нафақат юқори суръатларда ривожланаётган, балки экспортни қатъий равишда ошириб бораётган, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилаётган, ишлаб чи­қариш жараёнларини тубдан янгилаётган тармоқ сифатида ҳам ало­ҳида ажралиб туради. Шу боис ҳар йили унга катта миқдорда чет эл сармоялари жалб қилинмоқда, юзлаб хорижий инвесторлар иштирокида қўшма корхоналар барпо этилмоқда.
     Уларнинг сафида бизнинг Буюк Британиянинг етакчи ишлаб чиқарув­чилари таъсисчилигида ташкил этил­ган ҳамда ип калава ишлаб чиқа­ришга ихтисослашган корхонамиз ҳам бор. Маҳсулотларимиз замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётгани, бошқарувдан тортиб маркетингу сотувгача бўлган жараёнларнинг барчаси жаҳон стандартларида олиб борилаётгани унинг экспорт салоҳияти ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
   Айни кезларда ишлаб чиқариш тизимларини тубдан янгилаш ва корхона фаолиятини бирмунча кенгайтириш ниятидамиз. Шу мақсадда «Ўзсаноатқурилишбанк»дан 2 миллион 400 минг доллар миқдорида кредит олиш бўйича шартнома туз­дик. Бу маблағларга Хитойдан замонавий техникалар келтириб, цехла­римизга ўрнатамиз. Шунинг баробарида 200 та янги иш ўрни яратамиз. Пировард натижада йилига 4320 тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга, унинг 80 фоизини экспорт қилишга эришамиз.
 
Аслиддин САЛОҲИДДИНОВ,
«Yasham erkaplan carpet» МЧЖ раҳбари:
     – Ҳар қандай одам рўзғори учун сифатли, чиройли ва албатта, ҳамён­боп гиламлар сотиб олиш илинжида бўлади. Қарийб ўн беш йилдирки, биз аҳолининг бу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини имкон қадар қондириш йўлида жиддий изланишлар олиб бораяпмиз. Чунончи, бундан сал олдин маҳсулотларимиз сифатини янада ошириш ва ишлаб чиқариш ҳаж­мини ҳар қачонгидан кўпайтириш ниятида янги бизнес-режа туз­дик. Унга кўра «Ўзсаноатқурилиш­банк» томонидан Landesbank (Германия) кредит линияси орқали 2 миллион 200 минг евродан ортиқ маблағ жалб қилинди. Эвазига замонавий даст­гоҳлар ва хомашёлар сотиб олинди.
     Ҳозир корхонамизда янада бежирим гиламлар жадал суръатларда ишлаб чиқарилмоқда. Улар дунёга донғи кетган эрон, афғон, турк гиламларидан асло қолишмайди. «Вавилон», «Авилон», «Афсона», «Эмир» номли йигирмага яқин турдаги маҳсулотларимиз маҳаллий бозорларимизни бойитишдан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизис­тон, Туркманистон каби давлатларга ҳам экспорт қилинаётир. Иқтисодий самараси ҳам шунга яраша бўлаётир. Жумладан, ўтган йили маҳсулотлари­миз савдоси бўйича йиллик айланма ўртача 45 миллиард сўм атрофида бўлди. Навбатдаги орзу-мақсадлари­миз ушалса, даромадларимиз бундан-да кўпайиши аниқ.
     Истиқболдаги режаларимиздан бири қадимдан Шарқ гиламлари орасида алоҳида қадрланган, эчки, қўй, туя жунлари асосида табиий ипдан тўқилган гиламлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Қолаверса, замонавий услубда маҳсулотларимиз ассортиментини тафтинг гиламлари билан бойитишни режалаштирганмиз. Бунинг учун «Ургут» эркин иқтисодий зонасида янги корхона қуришни мўлжаллаганмиз. Бу режамиз амалга ошса, гилам ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми икки бараварга ортади, шунинг баробарида 300 киши муқим иш ўрнига эга бўлади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.