Islohotlar samarasi

Лойиҳаларни грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми – илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси

1/2022

 
     Бугунги кунда илм-фан со­ҳаси ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, илмий-инновацион салоҳият­дан самарали фойдаланиш, мамлакатимиз илм-фанининг илғор ютуқлари ва истиқ­болли инновацион технологияларни ишлаб чиқа­ришга кенг жорий этиш, пировард натижада иқтисодиёт тар­моқлари ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш Ўзбе­кистонда амалга оширилаётган ис­лоҳотларнинг му­ҳим йўналишларидан биридир.
 
     Шу мақсадда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида илм-фан, таъ­лим ва ишлаб чиқаришни ўзаро боғловчи мустаҳкам механизм жорий этилмоқда, республикани ижти­моий-иқтисодий ривожлантириш ва демократик янгилашда илм-фаннинг ролини кучайтиришга қара­тилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
     Президентимиз томонидан 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғ­ри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қато­рига киришдек юксак марра қўйилди. Бунга албатта ҳар бир соҳа ва тар­моқда илм-фан ва инновацияларга асосланган ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига эришиш мумкин. Ушбу мақсадларда илм-фан ва инновацион фаолиятни тартибга со­лувчи 2 та алоҳида қонун қабул қи­линди, натижада соҳада рақобат, манфаатдорлик ва жавобгарлик му­ҳити шаклланди. Бу борада олимларнинг мавқеини ошириш билан бирга уларни моддий қўллаб-қув­ватлаб, зарур шарт-шароитлар яратилди.
     Жаҳоннинг ривожланган давлатларида ёш олимларнинг илмий стажировкаларини мунтазам равишда ташкил этиш амалиёти йўлга қўйил­ди. Ўтган 2 йилда мамлакатимизнинг 80 та олий таълим ва илмий ташкилотларининг 231 нафар ёш олимлари 21 та хорижий давлатларга илмий стажировкаларга юборилди.
     Илмий-тадқиқот муассасаларига жорий йил якунига қадар яна 100 миллиард сўмлик янги асбоб-ускуналар сотиб олинади. Шу билан бирга лойиҳалар доирасида 104 млрд. сўмлик замонавий асбоб-ускуналар харид қилинди. Олимларнинг хал­қаро даражада илмий-тадқиқот­лар билан шуғулланиш имкониятлари кенгайиб, тадқиқотчиларимиз томонидан Германия, Хитой, Ҳин­дистон, Туркия, Россия, Венгрия ва Беларусь каби давлатлари билан умумий қий­мати 62,9 миллиард сўмлик 70 дан ортиқ тенг шерикликда молиялаштирилаётган халқаро илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Республикамизда 37 минг нафардан зиёд ходим илмий-тад­қиқот ишлари билан банд, жумладан, улардан 80 нафардан ортиқ академик, 2291 нафари фан доктори ва 7891 нафари фан номзодларидир.
     Республиканинг илм-фан сектори 300 дан ортиқ академик, олий таълим ва тармоқ муассасаларидан иборат. Ўзбекистон Фанлар акаде­мияси мамлакатимизда илмий-тад­қиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича етакчи марказий ташкилот бўлиб, у ерда замонавий илм-фан ва илмий-техник йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича нуфузли илмий мактаблар муваффа­қият билан ривожланиб бормоқда. Илм-фан соҳаси олдидаги муҳим вазифа – миллий иқтисо­диётимизни технологик ва инновацион жиҳатдан модернизация жараёнларини тўла-тўкис таъминловчи, самарали ва рақобатбардош тадқи­қот ва ишланмаларни шакллантиришдир. Илмий жамоатчилик ва мус­тақил эксперт­ларнинг фикрича грант лойиҳалари танловлари – молиялаш­тиришнинг энг шаффоф тури саналади. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси механизми жорий этилиб, тематик мавзулар бўйича мунтазам равишда танловларни эълон қилиб бориш амалиёти татбиқ этилди.
Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ тематик мавзуларни шакллантиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қа­ратилмоқда:
     ● таклиф этилаётган мавзу доирасида илгари грант асосида лойиҳа бажарилган бўлса – унинг натижалари тавсия этилаётган мавзу доирасида бажарилиши режалашти­рилган илмий лойиҳадан фарқли жи­ҳатлари аниқ баён этилганлиги;
     ● тавсия этилаётган мавзу доирасида бажарилиши режалаштирил­ган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – маҳсулот, янги ишланма, технология­нинг аниқ тавсифи баён этилган­лиги;
     ● илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – маҳсулот, янги ишланма, технологияга қайси тармоқда қанча талаб ва эҳтиёж мавжудлиги аниқ рақам­ларда кўрсатилиши зарур;
     ● илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа – янги ишланма, маҳсулот, технология унинг хорижий мавжуд аналоглари билан таққосланган ҳолда қиёсий устунлиги рақамлар билан солиштирилиши, таҳлил қилиниши, агар шу каби маҳсулотлар импорт қи­линаётган бўлса, импорт ўрнини қоплаш ва келгусида ушбу технология асосида маҳаллий хомашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларининг чу­қур таҳлил қилинганлиги;
     ● илмий лойиҳа якунида яратиладиган янги ишланма (технология) асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чи­қаришнинг ресурс/хомашё базаси ва зарур инфратузилманинг (илмий лаборатория, келгусида сериялаб ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш базаси) мавжудлиги асослаб берил­ганлиги;
     ● мавзу доирасида бажариладиган лойиҳани амалга ошириш учун сарфланадиган йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, илмий тадқиқот учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари, шунингдек, зарур реагентлар, реактивлар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш харажатларидан келиб чиқиб йиллик молиялаштириш ҳажми миқ­дори асослаб берилганлиги;
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.
 
 
Шуҳрат ОТАЖОНОВ,
Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Илмий ва инновацион фаолиятга
оид дастурларнишакллантириш ва мониторинг қилиш» бошқармаси бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.