Islohotlar samarasi

Миллий иқтисодиёт драйвери – мис саноати кластерини ривожлантириш

2/2022

 
     International Copper Study Group (ICSG) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда дунёда тозаланган мис ишлаб чиқариш ҳажми 24,50 млн. тоннани, унинг реал истеъмоли эса 25,33 млн. тоннани ташкил қилди. Зоҳир истеъмолни ҳисобга олган ҳолда бозордаги мувозанат 475 минг тонна миқдоридаги тан­қисликка етказилди, бу деярли 2020 йил даражасига тўғри келади. «Яшил иқтисодиёт» ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг жадал ривожланиши, электромобиллар, маи­ший техника, электроника ишлаб чиқаришнинг кўпайиши туфайли жаҳонда мисга бўлган талаб 2030 йил­га келиб 40 фоиздан ортиши кутил­моқда.
     Бу ўз навбатида, мамлакатимиз­даги ягона мис ишлаб чиқарувчи – Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис катодларининг қайта ишланиши ва ишлаб чиқариш­да кўп поғонали занжирларни яратган ҳол­да юқори қўшилган қийматли маҳ­сулотлар тайёрлашга ўтишни тақозо этмоқда.
     Ҳозирги вақтда мис сотишдан олинадиган йиллик даромадлар тахминан 2,5 млрд. долларни ташкил қилади. Мис ишлаб чиқариш ҳажми йилига 500 минг тоннага кўпайтирил­ган тақдирда 2030 йилга келиб ушбу кўрсаткич, ўзаро боғлиқ тармоқлар­ни ҳисобга олган ҳолда 8-9 млрд. долларга етиши мумкин. Шу маънода 2021 йили 24 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилиши айни муддаодир.
     Ушбу қарорда мис маҳсулотлари ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот­лар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни, яъни мис саноати кластерини ташкил этиш кўзда тутилган. Мазкур кластер доирасида лойиҳа ва инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш, инновацияларни ва ра­қамли технологияларни жорий этиш ҳамда мавжудларини такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва ишлаб чиқа­риш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими шакллантирилади.
     Кластерни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш учун етак­чи хорижий консалтинг компаниялардан бири – Hatch (Канада) жалб қилиниб, у билан биргаликда тайёр мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги мавқеини аниқлаш ишлари йўлга қўйилди. Юқори қўшилган қий­матли маҳсулотларни ишлаб чиқа­ришни ривожлантириш юзасидан таклифларни тайёрлашдан ташқари хорижий компания томонидан мис кластери учун асосий хомашё ҳи­собланган мисни максимал даражада ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади, шунингдек, капитал ва технологияларни жалб қилиш учун зарур бўлган муайян чора-тадбирлар белгиланади.
 
 
Жасур ТЎХТАЕВ,
«Олмалиқ КМК» АЖ мис саноати кластерини ривожлантириш бўлими бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.