Xorijiy tajriba

Моддий-техник база ва стажировкалар – замон талаби

1/2022

 
     Бугунги кунда жамиятимиз ривожини техник тарақ­қиётсиз, замонавий қурил­маларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсонлар оғирини енгил, узоғини яқин қилаётган ақлли қурилмалар аллақачон ҳаёт тарзимизнинг ажралмас бўлагига айланган. Бу борада ҳукуматимиз томонидан ёшларимизнинг хорижий давлатларда тажрибаларини ошириши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар, ўзлаштирилган амалий кўникмалар юртимиз ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ қилинаётгани ўз самарасини бермоқда. Ёшларнинг фундаментал ғоялар ва инновацион янгиликлари эса ҳукуматимиз томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда.
     Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2018-2020 йилларда илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари учун 123 турдаги лаборатория асбоб-ускуналарининг харид қилиниши бўйича Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғар­маси маблағлари ҳисобидан 96,5 млрд. сўм молиялаштирилгани ҳам юқоридаги сўзимизнинг тасди­ғидир. 2021 йил якунига қадар ил­мий-тад­қиқот ташкилотлари учун яна 206 тур­даги 82,9 млрд. сўмлик лаборатория асбоб-ускуналари харид қи­линади.
     Харид қилинган илмий лаборатория асбоб-ускуналарида ишлаш методикасини ўзлаштириш мақсадида 20 нафар илмий ходимлар етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилди. Ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш бўйича 2019-2020 йилларда 231 нафар ёш тадқиқотчилар, 21 та хорижий давлатларга (АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия ва бош­қалар) юборилди.
     Мазкур мақсадларга Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 6,1 млрд. сўм сарфланди. 2021 йилнинг 9 ойлигида ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш мақсадида 5 маротаба танловлар ўтказилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотларидан қисқа муддатли илмий стажировкаларга бориш учун тавсия этилган 440 нафар номзодларнинг маъ­лумот (ҳужжат)лари кўриб чиқилиб, саралаш танловлари ўтказилди. 37 нафар ёш олимларни 6 та хорижий давлатларга илмий стажировкаларга юбориш учун 1,9 млрд. сўм молиялаштирилди. Шу билан бирга 224 нафар ғолиб номзодларни пандемия шароитида давлатлараро транспорт (авиа) қат­новлари йўлга қўйилиши билан ҳам­да эпидемиологик шароитлар ҳисобга олиниб, мақбул шароитларда бо­риб-қайтишлари таъминланади.
     Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илм-фанни молиялаш­тириш ва инновацияларни қўллаб-қув­ватлаш жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва ис­тиқболдаги режаларни ёш­ларга етказиш мақсадида давра суҳ­бати ва вебинарлар мунтазам ўтка­зилмоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.
 
 
Сарвар ТОХИРОВ,
Илмий стажировкаларни ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.