Ҳудудларни инновацион ривожлантириш – давр талаби

1/2022

 
     Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларнинг инновацион ривожланиши натижасида иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа соҳалардаги ўзгаришларни ўз ичига олган ёндашув шаклланмоқда. Ҳудудларда ёшларнинг инновацион ғоялари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ҳам соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.
     Ҳудудларда инновацион фаолиятни шакллантириш мақ­садида қатор ташкилий ва бошқарув ишларини амалга ошириш талаб этилади. Бунинг учун муайян ҳудуддаги аниқ муаммоларни ҳал этишни таъминлайдиган тадқиқот ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, инноваци­он фаолиятни молиявий рағбатлан­тириш, илмий, таълим ва бошқа со­ҳаларда рақобатни қўллаб-қувватлаш; инновацион маҳсулотлар бозорини яратиш зарур.
     Ҳудудда инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли ҳамда ўрта ва қисқа муддатли тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Узоқ муддатли тадбирларга ҳудуднинг яхлит инновацион тизимини яратиш, инновацион ривожланишни бошқариш тизимини ривожлантириш, минтақа иқтисодиё­тини бошқариш тизимини инновацион асосда шакллантириш киради. Ягона ахборот муҳитини яратиш, ин­новацион тизим фаолиятини баҳо­лаш тизимини ва фаолият тузилмасини ўзгартириш механизмларини ишлаб чиқиш, хўжалик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бозор механизмларини яратиш, таълим–илм-фан–ишлаб чиқаришнинг сифатли интеграциясига эришиш ўрта ва қисқа муддатли тадбирлар ҳи­собланади.
     Шунга кўра, ҳудудда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инновацияларга йўналтирилган тадқи­қотлар олиб бориш, ҳудудларни инновацион ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бошқа ҳудудлар билан инновацион ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, инновацион инф­ратузилма элементлари ва хўжалик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик­ни мувофиқлаштириш энг долзарб вазифалардандир. Бундан ташқари, турли хил семинарлар, кўр­газмалар, ярмаркалар, форумлар ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш талаб этилади.
     Инновацион ривожланиш йўналишлари ҳудудлар иқтисодиётининг барча соҳаларидаги муаммоларни бартараф қилиш имкониятига эгалигини инобатга олиб, ҳудудларда инновациянинг асосий элементларини жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуд аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада ошириш стратегик режалаштириш ва инновацияларни бошқаришга асосланган мақсадли ва самарали бошқарув ти­зимини жорий қилиш, инновация­ларни жорий қилиш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини рағбатлан­тириш ҳудудларда инновацияларни жорий қилишнинг асосий тамойилларидир.
     Президентимизнинг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли фармони ҳамда ПҚ-5047-сон қарорига кўра Қо­ра­қалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга ай­лантирилаётган 13 та туман рўйхати тас­диқланган. Қорақалпоғистон Рес­пуб­ликаси Вазирлар Кенгаши раи­си ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур туманлар учун чора-тадбирлар дастурлари тасдиқ­ланиб, изчиллик билан амалга оширилмоқда. Тадбирларни самарали ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш мақсадида туманлар ҳо­кимлари бош­чилигида Мувофиқ­лаштирувчи кенгашлар ташкил этилди. Ушбу чора-тадбирлар ҳу­дудда юқори қўшил­ган қий­матга эга инновацион маҳсу­лот­лар яратиш учун инновацион экотизимни шакллантиришга қара­тилган.
     Фармон қа­бул қилингандан ўтган даврда вазирлик томонидан ҳоким­ликлар ва ташаббускорлар билан ҳамкорликда инновацион туманлар учун лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вазирлик томонидан бевосита 125,90 млрд. сўмлик 137 та лойиҳалар молиялаштирилиши натижасида 1290 нафар фуқароларимиз янги иш ўринларига эга бўлдилар ва 50 дан зиёд турдаги инновацион маҳ­сулот экспорти учун имконият яратилди. Вазирлик томонидан иқтисо­диётнинг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ва молиялаш­тирилган лойиҳалар ички ва таш­қи бозорда талабгор, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот­лар ишлаб чиқариш ҳамда янги йўналишдаги иш ўринлари яратишга хизмат ­қи­лади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.
 
 
Қудратжон ЮСУПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
«Ҳудудларни инновацион ривожлантириш» бошқармаси бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.