Yoshlar kelajagimiz

Ёшлар академияси – тараққиёт таянчи

1/2022

 

     Ўзбекистон бугун ҳар соҳада жадал ривожланиш йўлидан бор­моқда. Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлари билан очиқ мулоқот фаоллашмоқда ҳамда мустаҳкам­ланмоқда.
     Инчунун, келажагимиз эгалари – ёшларни маънавий етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давомли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
     Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан юртимиздаги иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлан­тириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёш­лар академиясининг ташкил этилиши, унга мамлакатимизнинг иқти­дорли ёшлари қамраб олиниши бу йўлдаги ишларни янги босқичга кў­тарди. Ёшлар академиясининг нафа­қат юртимиз иқтидорли ёшларини, балки чет мамлакатларда ўқиб, меҳ­нат қилаётган йигит-қизларимиз билан ҳам алоқа ўрнатиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганаётгани эътиборга молик.
     Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳу­зуридаги Ёшлар академияси 2019 йилнинг сентябрь ойида ташкил этил­ган бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.
     Ҳозирга қадар Ёшлар академияси томонидан республиканинг барча ҳудудларида 200 дан ортиқ семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ҳамда тарғибот тадбирлари олиб борилди, 10 дан зиёд ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, шунингдек, 25 га яқин танловлар ташкил этилди. Жумладан, ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар академияси томонидан 30,2 млрд. сўмлик амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳалари танловида 10 та фан йўналиши бўйича умумий 30 та илмий лойиҳа мавзуларига жами 69 та ло­йиҳа келиб тушган.
     Президентимиз ташаббуслари билан 2020 йил устувор фан йўналиш­лари ҳисобланган математика, гео­логия, кимё ва биология фанлари бўйича «Scopus» халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори Хирш индексига эга 40 ёшгача бўлган олимларга Ёшлар академияси томонидан 100 млн. сўм миқ­дорида мукофот пуллари берил­гани ҳам ёшларни илм-фанга жалб этиш йўлидаги эзгу ҳаракатлардан биридир.
     Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўк­рак нишони таъсис этилган. Ҳар йили рес­публика миқёсида лойиҳалар кў­риб чиқилади, энг муносиб 14 нафар номзод «Инновацион ғоя­лар етакчиси» кўкрак нишони ғолиби деб то­пилиб, улар «InnoWeek» хал­қаро ин­новацион ғоялар ҳафтали­гида кўк­рак нишони ҳамда гувоҳно­малари ва эсдалик совғалари билан тақ­дирла­нади.
     Ўзбекистон Республикасида Covid-19 пандемияси оқибатлари­ни юмшатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бирлаш­ган Миллатлар Ташкилоти Тарақ­қиёт Дас­турининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлар итти­фоқи билан ҳамкорликда 2020 йил апрель-май ойларида уч бос­қичли мукофот жамғармаси 500 млн. бўлган «Covid-19 Challenge 2020» инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танлови ташкил этилди. Ушбу танлов 5 та йўналишда ташкил этилган бўлиб, танловга 600 дан ортиқ лойиҳалар қабул қилинди ҳамда махсус ташкил этилган комиссия томонидан танловнинг якуний босқичида 5 та энг истиқболли лойиҳалар танлаб олиниб, ҳар бирига қайтарил­маслик шарти билан 100 млн. сўм грант маблағлари ажратилди.
     «InnoWeek.Uz-2020» доирасида ташкил этилган биринчи «World youth innovation forum – 2020» – Халқаро ёшлар инновация форуми доирасида мукофот жамғармаси 300 млн. сўмга тенг «Энг яхши лойиҳалар» танлови ташкил этилди. Мазкур танловга 5 та йўналиш бўйича 115 та лойиҳа келиб тушди. 2021 йил 18 январда саралаш натижаларига кўра 15 нафар ғолиб Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси маблағлари ҳисо­бидан тақдирланди.
     «Учинчи ренессанс – ёшлар ни­гоҳида» номли доимий республика танлови ташкил этилди. Танловнинг 3 йўналиши бўйича республика якуний босқичи биттадан ғолиблари ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 50 миллион сўм грант пуллари билан тақ­дирланди.

 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.
 
 
Фирдавс НЕМАТЗОДА,
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар академияси фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.