“Durable Beton” – юқори сифат кафолати
Қурилиш саноати учун бетон маҳсулотлари етказиб берувчи «Durable Beton» мамлакатимиздаги етакчи ишлаб чиқариш субъектларидан ҳисобланади.
Сифатли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериш орқали компания қисқа вақт ичида мижозлар ишончини қозониб, кўплаб йирик қурилиш корхоналарининг ҳамкорига айланди. «Durable Beton» жамоасининг иш тамойили шундай: тезкорлик, юқори ташкилотчилик ва ҳар бир мижоз талабини аниқлик ва ҳозиржавоблик билан қондириш. Ушбу тамойилнинг ҳаётий тасдиғини эса «Durable Beton»да тайёрланаётган турли маркалардаги (М100-М800) сифатли ва мустаҳкам маҳсулотларнинг харидоргирлиги тобора ошиб бораётганида кўрамиз. Корхона маҳсулотлари сифатлилигини кафолатловчи мувофиқлик сертификатига эга.
“Grand Road Tashkent” – йўлсозларнинг яқин ҳамкори
Пойтахтимизнинг барча туманларида автомобил йўлларини қайта қуриш ва та’мирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда йўл-қурилиш материалларини тайёрлаш, етказиб бериш, асфальт йотқизиш, йўл чизиқларини чизиш ва шаҳар кўчаларини махсус белгилар билан та’минлашга йўналтирилган «Grand Road Tashkent» корхонаси иқтисодий барқарор қувватлардан бири. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган материаллар ассортименти турли хил: темир-бетон маҳсулотлари, инерт материаллар, асфальт, йўл чети лотоклари, плиталар, бордюрлар, брусчаткалар ва ҳоказо. Ушбу маҳсулотлар ҳар қандай ташқи салбий таъсирларга бардошли бўлиб, кўп йиллар давомида сифатини йўқотмайди. Қурилган йўлларнинг неча ўн йиллар давомида равонлигини йўқотмаслиги – бу савобталаб йўлсозларимизнинг ўз ишини сидқидилдан, виждонан бажариши билан боғлиқ. Бунда уларга ҳар бир маҳсулоти сифат сертификатига эга бўлган ва давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган «Grand Road Tashkent» сингари корхоналар яқиндан кўмакчидир.
“Flowers Garden” гўзаллик яратади
Замонавий меъморчиликда ландшафт дизайнининг аҳамияти беқиёс. Янги қад ростлаган ҳар қандай объект борки, унга баҳо беришда, аввало, ён-атрофи қай даражада обод эканига эътибор берамиз. Анвойи гуллар, манзарали дарахтлар – буларнинг бари гўзалликдир. Инсон эса табиатан гўзалликка ташна.
“Flowers Garden” корхонаси ана шундай гўзаллик яратувчилардан. Унинг ихтиёрида 2 та йирик мажмуа ва иссиқхоналар бўлиб, йилига 25 миллион туп гул ва дарахт кўчатлари етиштиради.
“Flowers Garden” нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрнини топиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоқда. Жумладан, “Greencon”, “Syngenta”, “Waterland”, “Quattro Plant”, “Durbeta”, “Vanucci Piante”, “Natural Peyzaj” каби чет эл корхоналари билан биргина ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб беришда эмас, тажриба алмашиш соҳасида ҳам ўзига хос мактаб яратилган.
Бугунги кунда “Flowers Garden” да 500 нафардан ортиқ малакали ходимлар ва хориждан келган мутахассислар фаолият юритмоқда.
“CityNet” – инновацион-технологиялар маркази
“Durable Group” холдинги таркибидан жой олган инновацион-технологиялар корхонаси – “CityNet”нинг хизмат кўрсатиш қамрови жуда кенг. Интернет хизматини тақдим этиш, интеллектуал видеокузатув, хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси, киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими, IP ва аналог телефонлаштириш, автотураргоҳ тизимлари, қўнғироқларни қайта ишлаш маркази, кабель тармоқлари тузилмалари… Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Аммо “CityNet”нинг хизмат кўрсатиш доираси қанча катта бўлмасин, бу унинг ҳар бир мижоз хоҳиш-истагини ҳисобга олган ҳолда буюртмани юқори сифат ва тезликда бажаришига асло халал бермайди. Мижоз – у оддий уй бекаси бўладими ёки қурилиш компаниясими, ким бўлишидан қатъий назар – истаган техник қулайликларни яратиш ва уни мамнун қилиш “CityNet” фаолиятининг муҳим мезонидир.
Бир сўз билан айтганда, «Durable Group»ни инновацион ёндашув, энг янги технологиялар ва юқори малакали мутахассислар ёрдамида ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни юксак сифат асосига қурган компания, дейиш мумкин. У сингари компанияларнинг мавжудлиги, қолаверса, даврга ҳамоҳанг тарзда сони ортишидан давлатимиз ва халқимиз манфаатдор.