Тадбиркорлик ҳеч кимга қарам бўлмаган эркин соҳа. Даромад ҳам, фойда ҳам яхлит ҳолда фақат тадбиркорга тегишли бўлади. Шунинг учун шахсий бизнесга эга бўлиш кўпчиликнинг орзуси.
Ўзбекистонда тадбиркорларга кенг имкониятлар берилмоқда. Хусусан, қонунчилик базаси такомиллашмоқда, солиқ, божхона, молия тизимида тадбиркорлик субъектлари манфаатига хизмат қилувчи имтиёзлар кенгайиб бормоқда. Хўш, унда Сизнинг бизнесни бошлаш ёки уни ривожлантиришдаги мақсадларингизга нима тўсқинлик қилмоқда? Сармоя дейдиган бўлсангиз, унинг ечимини «Ўзсаноатқурилишбанк»дан топасиз.
Ҳар қандай мақсадлар учун «Mikro» кредит!
Ушбу кредит маҳсулоти якка тартибдаги тадбиркорлар, хусусий корхоналар ва юридик шахсларга мўлжалланган.
• Кредитнинг максимал миқдори – 100 000 АҚШ доллари эквивалентида;
• Муддати – 12 ойгача;
• Валютаси – миллий ва хорижий валютада;
• Фоизи – миллий валютада 27 фоиз, хорижий валютада эса хорижий банклар кредит линиялари шартига мувофиқ ҳолда белгиланади;
• Имтиёзли давр – 3 ойгача;
• Кредит тўлаш шакли – очиқ/ёпиқ кредит линияси орқали мижознинг асосий ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали;
• Асосий қарз ва фоиз тўловлари тўлаш даври – дифференциал ёки аннуитет тўлов усулида ҳар ойда.
Таъкидлаш жоиз, «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида амалга оширилаётган трансформация жараёнида тадбиркорларга хизмат кўрсатиш соддалаштирилди.
Кредит жараёнларида талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 4-5 баробарга, ҳужжатлар кўриб чиқиш муддатлари 2-3 баробарга қисқартирилди. Кредитга оид барча ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, жумладан кичик ва ўрта бизнесга хулоса беришнинг ягона шакллари жорий этилди.
Тадбиркорларга 13 турдаги, корпоратив мижозларга эса 10 турдаги модулли кредитлар тақдим қилинди.
Бундан ташқари мол-мулкларни гаровга олиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида «E-баҳолаш» МЧЖ билан мулкларни баҳолаш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди, баҳолаш ишларини онлайн текшириб бориш дастури ишга туширилди.