Бугунги иқтисодиётнинг тез суръатларда ривожланишини таъминлашга қаратилган давлат ва маҳаллий миқёсдаги инвестиция дастурлари ички молиявий манбалар билан бир қаторда хорижий сармояларни ҳам кенг жалб этишни тақозо қилмоқда. Халқаро ва хорижий молия институтлари кредит линияларини ўзлаштириш жараёнларида эса тижорат банклари иштироки муҳим аҳамиятга эга.
«Ўзсаноатқурилишбанк» юртимизда миллий иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган етакчи молия муассасаларидан бири саналади. Унинг ташқи иқтисодий фаолияти дунёнинг тўрт қитъасидаги 17 та молиявий институтни ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг тараққий топган 22 мамлакатнинг экспорт – кредит агентликларини қамраб олган.
Шу кунга қадар хорижий кредит линияларни жалб қилишда банк воситачилигида ҳудудларда бир неча юзлаб лойиҳалар молиялаштирилиб, аҳолининг ижтимоий – иқтисодий шароитлари юксалишига, бандлик даражасининг ортишига омил бўлди.
Бу борада банкнинг Европа молия институтлари, жумладан, Сredit Suisse, Raiffeisen Bank International AG, Landesbank Baden-Wuerttemberg, Commerzbank, KFW Ipex – Bank кабилар билан ўзаро алоқалари диққатга сазовордир. Бугун айнан «Ўзсаноатқурилишбанк» кўмагида хорижий кредитлардан фойдаланиб, ўз ишлаб чиқариш фаолиятини модернизациялашга, пировардида эса истеъмол бозорига жаҳон стандартларига мос маҳсулот етказиб, нафақат маҳаллий, балки дунё бозорида доимий ҳамкор топишга эришган корхоналар сони талайгина. Улардан бири озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун юмшоқ контейнерлар ишлаб чиқараётган «Сирдарё мега люкс» корхонасидир.
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда хориж бозорларида «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остидаги маҳсулотлар сифат жиҳатидан юқори баҳоланиб, ўз харидорларини топган. Бироқ маркетинг изланишлари натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиздан экспорт қилинаётган товар ва маҳсулотларни қадоқлаш ва маркировкалашда ҳамон камчиликлар кузатилмоқда. Шу боис, бугунги кунда банклар тадбиркорлар томонидан шу йўналишда тақдим этилаётган лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, «Сирдарё мега люкс» корхонаси лойиҳаси айнан шу йўналишдаги истиқболли бизнес-режалардан биридир. У Президентимизнинг жорий йил 13 апрелда Сирдарё вилоятига қилган сафари чоғида тасдиқланиб, номи «Ўзсаноатқурилишбанк» молиялаштирувчи ташкилотлар қаторида қайд этилган.
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.