Xalqaro munosabatlar

Better Work Ўзбекистонда: биргаликда янги марралар сари

2-3/2023

 
     Ўзбекистонда Better Work халқаро дастури жорий этилмоқда, у пахта, тўқимачилик, тикув-трикотаж тармоқларида бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратишга мўлжалланган. Бу дастурдан умидимиз катта, чунки у пахта билан боғлиқ саноат соҳаларида иш юритадиган кўпгина мамлакатларга ўз иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилашга имкон берди. Better Work ташаббусининг халқаро миқёсдаги ижобий тажрибаси ва натижадорлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистонда ҳам амалга оширишга қарор қилинди. Бу ишларнинг барча тафсилотлари ҳақида дастур менежери жаноб Абу ЮСУФДАН билиб олдик.
 
     – Жаноб Абу Юсуф, Сизни қут­лашдан мамнунмиз. Келишувга кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро молия корпорацияси ташаббуси – Better Work дастурини амалга ошириш юзасидан Ҳу­кумат, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу янги дастур Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари билан ишлашга қара­тилган. Better Work жорий этилиши тармоққа қандай натижалар келтиради?
     – Better Work дастури тармоқда турли даражаларда юз берган ўзгаришларни кўздан кечиради. Фаолиятимиз, биринчидан, бизнинг баҳо­лаш, ўргатувчи ва маслаҳат сессияларимиз ёрдамида фабрикалар билан бевосита ишлашга; иккинчидан, миллий меҳнат қонунчилиги ва хал­қаро меҳнат меъёрларига мувофиқ­лик доирасида корхоналарга меҳнат шароитларини яхшилаш борасида ёрдам кўрсатишга; учинчидан, бу корхоналардан маҳсулот сотиб олиб, шу орқали уларнинг харидлар амалиёти ва маҳсулот етказиб бериш занжирининг умумий ҳолати яхшиланишига ёрдам берадиган халқаро брендлар ва чакана сотувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қа­ратилган.
     Корхоналар Better Work билан ўзаро ишлаб, халқаро харидорлар томонидан Шаффоф мувофиқлик (Transparent Compliance) мақомини тақдим этиш имкониятига эга бўлади, бу эса уларга халқаро харидорлар билан бизнес юритиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга тармоқ/миллий даражадаги тадқиқот ва ахборот-тар­ғибот ишлари алоҳида корхоналар доирасидан чиқадиган муаммолар ечимига қаратилган. Ўзбекистонда Ўзаро англашув меморандумида келишилган бандлар янада кенг ва қу­лай муҳитга тааллуқлидир, Better Work узоқ муддатли истиқболда му­ваффақиятли ишлаши учун бу му­ҳитни яратиш керак. Халқаро меҳнат ташкилотининг бошқа лойиҳалари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистоннинг бутун пахта, тўқимачилик ва тикувчилик саноатини қўллаб-қувват­лашдан умид қилмоқдамиз, чунки мамлакатингиз миллий меҳнат қо­нунчилиги ва халқаро меҳнат меъёрларига амал қилишни яхшилаши баробарида жаҳон миқёсида янада рақобатбардош бўлишидан манфаатдормиз. Ўзаро англашув меморандумида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ, биз дастур иштирокчилари билан бирга жамоавий музокараларни бирлаштириш ва ўтказиш эркинлиги учун қулай шароитлар яратиш устида ишлаймиз, шунингдек, Меҳнат нозирлиги департаменти ва ижтимоий ҳамкорлар салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатамиз. Эндиликда, ўзбек пахтасига тақиқ бекор қилингандан сўнг, биз Ўзбекистондан кўпроқ жаҳон брендлари ва чакана сотувчиларни жалб этиш ҳаракатидамиз. Ишимизнинг якуний босқичида жаҳон даражасида бирлашувга эришамиз: тар­моқ муаммоларини ҳал этиш, ҳам брендлар ва етказиб берувчилар, ҳам соҳа ходимлари учун узоқ муддатли барқарор ечимларни излаш мақсадида, биз маҳсулот етказиб бериш занжирининг барча иштирокчиларини бирлаштириш учун ўз воситаларимиздан фойдаланамиз.
     Ўзбекистонни Better Work рўйхатининг 13-мамлакатига киритган дас­тур ўз тажрибасига, шунингдек, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга, хусусан, аёллар учун кўплаб иш ўринларини ташкил этишга, биз ишлайдиган мамлакатларда экспорт ҳажмларини оширишга ҳис­са қўшган тўқимачилик ва тикув маҳ­сулотларини ишлаб чиқарадиган асосий мамлакатлар ютуқларига таянади.
     – Маълумки, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари нарх­ларини яратиш занжирида дастур бевосита фабрикалар билан иш­ламоқда, халқаро харидорлар билан мувофиқлик маданияти, ижтимоий мулоқот, бошқарув ва алоқа тизимларини яратиш мақсадида Better Work услубиятларини қўлламоқда. Better Work дастури иштирокчилари учун асосий мезонлар қандай?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.