Indorama Group муваффақиятининг сири

2-3/2023

 
     Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик соҳаси кўп йиллар халқаро пахта тақиқи остида бўлди. Аммо шундай ноқулай даврда ҳам Сингапурнинг INDORAMA GROUP компанияси мамлакатни қўллаб-қувват­лади. Бугун эса мақоламизни ушбу компанияга, унинг республика тў­қимачилик саноати тикланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссасига бағишлашга қарор қилдик. Суҳбатдошимиз Дипак РЕЙНЕ пахтачилик ва тўқимачилик соҳасида умумий мақсадларга эришиш йўлида икки мамлакатнинг қўшма фаолиятига доир кўпгина жиҳатлар ҳақида сўз юритди.
 
     – Жаноб Рейне, суҳбатимизни Indorama Group компаниясининг Ўз­бекистонга ташрифидан бошласак. Унинг мамлакатимиздаги мақ­сад ва вазифалари қандай? Маълумки, компания пахтага та­қиқ қў­йилган энг ноқулай даврда ҳам мамлакат тўқимачилик саноатига инвестициялар киритган эди. Бундан ташқари, компания хал­қаро ташкилотлар билан ҳамкор­ликни йўлга қўйиш ва бойкотни бекор қилишда муҳим ўрин тутди. Шу ҳақда батафсил тўхталсангиз.
     – Агар Indorama Group компанияси ҳақида сўз юритсак, у 45 йил му­қаддам тўқимачилик соҳасида иш бошлаб, ўнлаб йиллар муваффақият­ли ривожланган даврида бизнесимиз янада кўп миллатли ва ҳар тарафлама тус олди, аммо тўқимачилик саноати асосий йўналишларимиздан бири бўлиб қолмоқда – компаниямиз аввалгидек тўқимачилик маҳсулот­ларининг дунёда энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади.
     Нега Ўзбекистон тўқимачилик со­ҳасига инвестиция киритдик? Негаки биз 10 йилдан кўпроқ вақт аввал Ўзбекистон бозорига қадам қўй­ган пайтимизда, у пахтани етишти­рувчи ва асосан ип-калава тарзида экспорт қилувчи энг йирик мамлакатлар бири сифатида танилганини билардик. Бу мамлакат салоҳияти улкан, бизга эса пахтани экспорт қи­лиш эмас, балки етиштириш ва қайта ишлаш жуда муҳим. Шундай қилиб, жаҳон стандартига мос ип-калава ишлаб чиқа­ришни бошладик ва бу йўналишда ўша вақтдаёқ, 12 йил аввал инвестициялар киритдик.
     2022 йилда Ўзбекистон 3 млрд. доллардан зиёд ҳажмда тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Бу эса Indorama Group инвестициялар борасида тўғри қарорга келганидан дарак беради. Маълумки, Cotton Campaign халқаро коалициясига аъзо бўлган 300 дан ортиқ хорижий брендлар Ўзбекистонга бойкот эълон қилган эди. Биз мулоқотга киришиб, Ўзбекистон билан ишлашга ча­қирдик. 2022 йил бошида бойкот бекор қи­лингандан сўнг Ўзбекистонга халқаро брендларни жалб қилиш ва уларнинг маҳсулот етказиб бериш занжирларида иштирок этиш борасида янги имкониятларни қўлга киритдик. Уларга сифатли маҳсулот етказиб беришга интиламиз. Бунинг учун бизда «Энг яхши пахта» сертификатлаштириш тизими бор. BCI сертификатларига эга маҳсулотларимиз­ни кўрган брендлар биз билан ҳам­корликка интилади, чунки бу дунёда эътироф этилган тизимдир. Биз BCI билан ишлаб, Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб мазкур сертификатни олдик. Шу тарзда тайёр кийим, интерьер ва сочиқлар учун мато ишлаб чиқарувчиларига брендлар билан ишлаш борасида ажойиб шароитлар яратилди.
     – Сизнингча, Indorama Group компанияси Ўзбекистон тўқима­чилик саноатига инвестициялар киритганидан буён бу соҳада қан­дай туб ўзгаришлар юз берди?
     – Indorama Group компанияси Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг энг йирик инвесторларидан. Шунингдек, компаниямиз мамлакатнинг нафақат тўқимачилик, балки агробизнес соҳасига инвестициялар киритади, бундан ташқари, Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқариш бўйича бизнесини ривожлантирмоқда. Ушбу мақсад йўлида Фарғонада азот ишлаб чи­қариш билан шуғулланмоқ­дамиз ва Indorama Kokand Fertilizers компаниясини ишга туширдик.
     Инвестицияларга келсак, Ўзбе­кистон табиий захираларга бой, таж­рибали мутахассисларга эга, саноат соҳасида ҳам барча нарса муҳайё. Шу сабаб, мамлакатингиз инвесторлар учун жуда қулай. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишга катта эъти­бор бермоқда, 2016 йил исло­ҳотлари ва иқтисодиётдаги кейинги янгиланишлар яхши натижалар келтирди. Мамлакатга инвестор сифатида қа­дам қўяр экансиз, бу ердаги барча имкониятларни баҳолайсиз, таваккалчиликлар ҳақида билиб ола­сиз. Буни ҳар бир инвестор инобатга олади. Аввало худди шу йўналиш­да Ўз­бекистон инвесторлар учун хавфсиз ва қулайдир.
     Ўзингиз ва бизнесингиз муҳофаза остида эканлигини билиб, бу мамлакат бозорига бемалол қадам қўяве­расиз. Бу инвестицияларингиз ҳи­мояланган деганидир. Ҳозир қийин­чиликлар йўқ дея олмайман, аммо имкониятлар етарли.
     – Indorama Kokand Textile компанияси Ўзбекистонда ип-калаванинг етакчи ишлаб чиқарувчила­ридан бирига айланмоқда. Унинг муваффақиятига нима ёрдам берди? Уни ривожлантиришнинг келгуси стратегияси қандай?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.