Intervyu

Инфратузилма лойиҳалари учун катта имкониятлар

1/2023

 
     2023 йил май ойи мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиё минтақасида аллақачон юқори мавқега эга бўлган ва унда Ўзбекистон асосий роль уйнаган жаҳон иқтисодиётининг барқарорлигига эришиш бўйича ўзаро келишилган қарорларни амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳим воқеаларга бой бўлди. Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ форумида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси д-р Тило КЛИННЕР билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик ва жаноб элчи мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
     – Жаноб элчи, Самарқанд форуми ишига қандай баҳо берасиз, у мамлакатимиз учун нечоғлик муҳим?
     – Албатта, бу жуда муҳим воқеа, негаки ЕТТБ бу ерда фаолиятининг глобал миқёсидаги биринчи учрашувини ўтказди. ЕТТБ бугунги кунда Ўзбекистон билан қўшма миллий ло­йиҳаларимизга самарали инвестиция киритиш учун энергетика соҳасида ҳам, иқтисодиётнинг бошқа стратегик секторларида ҳам энг муҳим иш воситаси ҳисобланади.
     – Агар мумкин бўлса, айтинг-чи, ушбу саммит доирасида қандай ўзбек-немис лойиҳалари кўриб чиқилмоқда?
     – Ҳозир биз бу ҳақда айта олмаймиз, чунки бу эндигина кўриб чиқи­лаётган янги йўналиш ва фақат аниқ қарорлар қабул қилинганидан кейингина айтишимиз мумкин. Шуни таъкидламоқчиманки, биз жуда кўп­лаб инфратузилмавий лойиҳалар­ни амалга оширмоқдамиз, масалан, Тошкент ва Хива ёки Бухоро ўртасида темир йўллари­ни ривожлантириш имкониятлари ва афзалликларини ўрганмоқдамиз, чунки ҳозирги пайтда юк ва йўловчи транспорти учун алоҳида трассалар бўлиши мақсадга мувофиқ. Кун тартибига ёқилғи-энергетика соҳаси, электр станцияларини ривожлантириш, газ тармо­ғини қўллаб-қувватлаш, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари киритилиб, ҳозирда биз ушбу лойиҳалар бўйича кўплаб ис­тиқ­болларга эгамиз. Ре­сурсларни тежаш ва электр тармо­ғининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, газ омборларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ечимлар стратегик жиҳатдан муҳим.
     – Бугун Германиянинг қайси компаниялари Ўзбекистон иқти­содиётига сармоя киритишдан манфаатдор?
     – Ҳозирда Германиянинг кўплаб компаниялари Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритмоқда. Олмалиқ атрофида корхоналаримиз мавжуд, FALK PORSCHE GMBH, Siemensни деярли ҳамма жойда, шунингдек, мамлакатда узоқ вақтдан бери ишлаб келаётган Knauf компанияси мавжуд. Кўп­лаб компаниялар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдиришмоқда ва, одатда, ўз бизнесини кенгайтиришни исташади.
     – Элчи нуқтаи назаридан, Сиз Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни ҳисобга олган ҳолда жаҳон иқтисодиётининг ривожланишини қандай баҳолайсиз? Сизнингча, Ўзбекистон инқирознинг салбий таъсирига қандай дош бермоқда ва мамлакат иқтисодиётида бар­қарорликни сақлашни қай тарзда уддаламоқда?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.