Eksklyuziv intervyu

Молия бозори: тараққиёт сари

1/2023

 
     Сўнгги йилларда Ўзбекистон молия бозорида бир қатор муҳим ўзгаришлар рўй берди, хусусан, 2022–2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ иқтисодиётда молиявий ресурслар айланмасини ошириш ҳисобига соҳани янада кенгайтириш кўзда тутилган. Яқин беш йилда фонд бозорини 200 миллион доллардан 7 миллиард долларга ошириш, давлат улуши мавжуд тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаш режалаштирилган.
     Мамлакатимиз молия бозорининг бугунги ҳолати, ривожланиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Давлятович КУДБИЕВ журналимизга берган интервьюсида атрофлича тўхталди.
 
     – Молия бозорини тартибга солиш – мураккаб вазифа. Доимий тарзда ўзгарувчи тенденция, янгилик ва молиявий воситалар доирасини кенгайтирувчи маҳсулотлар регулятор фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатмоқда?
     – Маълумки, молия бозори тушунчаси ниҳоятда кенг бўлиб, у фонд, валюта ҳамда суғурта бозорларини, банк соҳаси ва бошқаларни қамраб олади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигида қатор соҳалар, жумладан, қимматли қоғозлар, суғурта бозорларини ривожлантириш соҳа­сида аҳолига содда ва қулай шароит яратиш бўйича кенг ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилган.
     Юртимизда қимматли қоғозлар бозорини ривожлан­тириш, уни давлат томонидан тартибга солиш, қатнаш­чилар фаолиятини мувофиқлаштириш, айниқса, инвес­торларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳи­моя қилиш молия бозори ўсишида муҳим аҳамиятга эга.
     Ҳозирги кунда Давлат раҳбарининг тегишли топ­шириқлари билан маҳаллий фонд бозоридаги савдолар ҳажми, бозор капиталлашуви ва бозордаги қимматли қоғозлар эмитентларининг сони ошиб, бозорга янги турдаги маҳсулотлар кириб келмоқда. Бу ўз навбатида ваколат­ли давлат органига маҳаллий фонд бозоридаги назоратни оширишга туртки бўлади. Масалан, Корея фонд биржаси (KRX – Korean Exchange) томонидан қим­матли қоғозлар савдолари мониторингини юритиш ­имконини берувчи TMS (Total Market Surveillance) тизими тақдим этилган. Вазирликда мазкур тизим орқали қим­матли қоғозлар савдоларидаги шуб­ҳали операцияларни аниқ­лаш имкониятини шакллантириш ва ҳам­корлик асосида профессионал даражада ходимларимизда меҳ­нат таж­рибаси ва кўникмасини яратиш натижасида амалга оширилган операцияларни текшириш рақамлаштири­лиши боис қоғоз ҳуж­жатлар билан ишлаш ҳаж­мининг қис­қа­ришига сабаб бўлади.
     Суғурта бозори молия бозорининг муҳим йўналиши бўлиб, тадбиркорлик муҳити ривожланиши ва аҳоли даромадларининг ўсиши суғурта хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжни ошириб боради.
     Айни дам аҳоли ва тадбиркорларга турли йўналиш­ларда имтиёзли банк кредитлари берилмоқда. Хоҳ­лаймизми, йўқми, бу бевосита суғурта билан боғлиқ, яъни бериладиган кредитлар ва бу кредитлар бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар ва сотиб олинадиган ускуналар, шунингдек, хорижий инвестициялар, қури­лиш, ишлаб чи­қариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари суғур­тасиз амалга оширилмайди. Бу ўз навбатида, су­ғурта хизматларининг ўсишига олиб келади.
     Сўнгги 5 йилни кўрсак, 2017 йилда жами йиғилган суғурта мукофотларининг ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 0,3 фоизини, аҳоли жон бошига эса 28,4 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йил якунларига кўра бу кўрсаткич ЯИМда 0,7 фоизни, аҳо­лининг жон бошига 173 минг сўмга (6 баравар) етди.
     Бу эса ўз навбатида, суғурта фаолияти қонунчилигини доимий такомиллаштириб боришни тақозо этади. Шу сабабли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун янгидан қабул қилинди, лицензиялаш тартиби электронлаштирилди, суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатишга хуқуқий асос яратилди.
     Бироқ, суғурта соҳасида ҳали амалга оширилиши керак бўлган бир қатор масалалар мавжуд, жумладан, суғурта соҳасида ягона маркетплейсни яратиш, суғурта хизматлар турларини кўпайтириш, аҳоли ишончини ошириш.
Суғурта хизматларига талабнинг ортиши бевосита суғурта ташкилотлари молиявий ҳолатининг бар­қарор, капиталлашув даражасининг юқори бўлишини талаб этади.
     Ҳозирда суғурта бозорини янада ривожлантириш, халқни сифатли суғурта хизматларига оид талабини қондириш, суғурта ташкилотларининг капиталлашув даражасини ошириб, суғурта бозорини тартибга солиш ва суғурта хизматлари кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича 2023-2026 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилмоқда.
     – Бугун давлат улуши мавжуд бўлган тижорат банкларини фаол замонавий институтларга айлантириш жараёни кечмоқда. Нега айнан ҳозирги бос­қичда банкларни хусусийлаштириш ва уларнинг бошқарув ролларини қисқартириш ўта муҳим?
     – Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида янги ахборот технологияларини, технологик молиявий дастурларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъмин­лаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда. Шу боис банк­ларни хусусийлаштиришда қуйидаги асосий йўналишларни санаб ўтиш лозим:
     ● молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини камайтириш, аҳолига қулай ва содда банк хизмати кўрсатишни, замонавий ва самарали инфратузилмани яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш, банклар фао­лиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш;
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.