Eksklyuziv intervyu

Тўқимачилик саноати – ижтимоий ислоҳотларнинг ёрқин мисоли

2-3/2023

 
     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила НОРБОЕВА суҳбати­миз чоғида мазкур йўналишда халқаро саҳнада юқори баҳоланаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
 
     – Танзила Камоловна, маълумки, бугун тўқима­чилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг драйверига айланиб, тобора кўп соҳаларда аёллар банд­лиги таъ­минланмоқда. Шунга кўра, Сенат тўқима­чилик соҳаси ходимларининг манфаатларига дахлдор гендер тенглиги ва ижтимоий барқарорликнинг қандай масалалари билан шуғулланаётгани ҳақида билмоқчи эдик.
     – Дарҳақиқат, ҳозирги даврда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда изчил ва демократик ислоҳотлар амал­га оширилмоқда, инсон ҳуқуқ­ларини таъминлаш, парламент, фуқа­ролик жамияти институтлари ва ОАВ ўрнини ошириш учун самарали чоралар кўрилмоқда, ҳар бир инсон тинч-фаровон яшаши учун барча зарур шароитлар яратил­моқда.
     Бугун Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи ривожланган мамлакатларга мос турмуш даражасига эришиш, адолатли, эркин ва барқарор жамият қуришдек буюк мақсад билан яшамоқда. Шу боис, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев раҳ­барлигида дастурий ҳужжат – 2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси амалга оширилмоқда. Стратегияда халқчил ва инсонпарвар давлат қуриш вазифаси марказий ўрин эгаллайди, бунда «Инсон қадр-қиммати учун» ва «Давлат – инсон учун» ғоялари асосида ҳар бир фу­қаронинг қонуний манфаатлари ва фаровонлиги таъминланади.
     БМТ маълумотларига кўра, бугун аёллар жаҳон ЯИМнинг қарийб 40 фоизини ишлаб чиқармоқда. Баҳо­ларга мувофиқ, агарда аёллар иқти­содиётнинг барча соҳаларида эркак­лар билан баравар ишлаганида эди 2025 йил­га бориб жаҳон ЯИМ 28 трлн. долларга ёки 26 фоизга ошган бўларди. Айнан шу сабабли гендер тенглиги – инсоннинг энг муҳим ҳу­қуқларидан бири – жамиятда тинч-тотувликни таъминлашда ҳамда бар­қарор тарақ­қиёт асосида инсон са­лоҳиятини имкон қадар тўла рўёбга чиқариш борасида муҳим аҳамият касб этади.
     Бирмунча вақт муқаддам гендер тенглиги масалалари кўпроқ расмий хусусиятга эга эди. Кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳ­барлигида ўтказилаётган ислоҳотлар туфайли катта натижаларга эришдик. Хусусан, гендер сиёсати жамият ва давлатни ривожлантириш омилига айланди. «Гендер ва ривожланиш», «гендер экспертизаси», «гендер мувозанати», «аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни» каби тушунчалар давлат дастурларида ва деярли барча меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатларда акс этмоқда.
     Олий Мажлис Сенати республика тўқимачилик саноатини ривожлантириш жараёнларида бевосита иштирок эт­моқда. Сенат Раиси раҳбарлик қила­ётган Хотин-қизлар­нинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳам­да Одам савдосига ва мажбурий меҳ­натга қарши курашиш миллий комиссияси гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни иқтисоди­ётнинг турли тар­моқ­ларида, шу жумладан, тўқимачи­лик соҳасида ишга жойлаштириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича кенг қам­ровли ўрганишлар ўтказиб, амалий чораларни кўриб бормоқда.
     Бу ерда комиссиялар фаолияти бу борадаги мавжуд статистикани яхшилашга эмас, балки аёлларимиз ҳақида доимий ғамхўрлик қи­лиш, уларнинг ҳуқуқ­ларини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга қа­ратилган.
     2016 йилда болаларнинг тизимли меҳнатига тўла барҳам берилганда, Европарламент Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга тў­қимачилик баённомасини киритишни тасдиқлади. Битимда Европа Ит­тифоқи мамлакатларига уч минг номдаги ўзбек тўқимачилик маҳсу­лотлари олиб кирилганда сон чек­ловларини бекор қилиш ва божхона тўловларини камайтириш назарда тутилган. 2017 йилда эса Олий Мажлис Сенати Ўзбекис­тон тўқима­чилик маҳсулотларини Европа Ит­тифоқи билан тузилган Икки томонлама савдо тўғрисидаги битимга ки­ритишни тасдиқлади.
     Парламент сўрови парламент назоратининг муҳим воситаларидан бири бўлиб, Сенат фаолиятида самарали қўлланилмоқда. 2022 йилда енгил ва чарм саноати корхоналарида ишлаётган аёлларнинг меҳнат ҳуқуқла­рини ҳимоялаш ҳолатини ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳка­масига тегишли парламент сўрови юборилди. Ўрганишлар, енгил ва чарм саноати корхоналарида аёлларнинг меҳнат ҳу­қуқларини сифатли таъминлаш ва меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш учун барча зарур шароитлар яратилиб борилаётганлигини кўрсатмоқда.
     Бунда гендер тенглигини таъминлашга асосий эътибор берил­моқда. Ҳар бир корхонада аёлларнинг ҳу­қуқларини камситишга йўл қўймаслик учун нафақат гендер мувозанати шакиллантирилмоқда, балки тегишли шарт-шароитлар ҳам яратилмоқда.
     – Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилган саъй-ҳара­катларин­гиз натижасида Cotton Campaign халқаро коалицияси 2022 йил март ойида Ўзбекистонга қў­йилган пахта бойкотини бекор қилди. Фикрингизча, бу воқеа мамлакатимиз келажаги учун қандай эшик­ларни очади ва ижтимоий соҳада қандай кўрсат­кичларга эришамиз?
     – Сир эмаски, 12 йилдан ортиқ вақт давомида пахтамиз бойкот остида бўлди, бу эса кўпгина жаҳон бренд­ларига Ўзбекистон тўқимачи­лик бозорига чиқишга имкон бермас эди. Аммо демократик янгиланишлар, миллий иқтисодиёт ислоҳ қили­ниши, хусусан, ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини эркинлаштириш бўйича чоралар, бизнесни қўллаб-қувват­лаш ва хусусий мулк дахл­сизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалик маҳсу­лотла­рини чуқур қай­та ишлаш, ҳу­дудларни жадал ривожлантириш ишлари сезиларли натижалар келтирди.
     Пахтага қўйилган чеклов – бойкот бекор қилинишини Президент ташаббуси билан пахта-тўқи­мачилик саноатида ўтказилган кў­ламдор ис­ло­ҳотларнинг қонуний натижаси деб ту­шунмоқ керак. Давлатнинг қишлоқ хўжалик соҳасида иштирокини қис­қартириш, ишлаб чиқариш режаси давлат томонидан белгилашнинг бе­кор қи­линиши, пахта етиш­тиришда бозор муносабатларига ўтиш, клас­тер тизимини яратиш ор­қали қиш­лоқ хўжалигини диверсификация қилиш, назорат ва мус­тақил мониторингни таъминлаш ёрдамида пахтачиликда ишчи кучини мажбурий ва тизимли сафарбар этишнинг олдини олиш каби чоралар амалий фойда берди.
     Ушбу соҳада ўтказилган ислоҳот­ларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ҳисобга олиб, 2022 йил 10 мартда Cotton Campaign хал­қаро коалицияси Ўзбекистонга нисбатан пахта бойкотини бекор қилга­ни ҳа­қида расман эълон қилди.
     Эндиликда Inditex Group, MANGO, KIABI каби йирик халқаро компаниялар ва бошқа қатор маш­ҳур тўқи­мачилик бренд­лари республика бозорига янада фаол чиқмоқ­да ёки чиқишни режа­ламоқда.
     – Тўқимачилик соҳасида яқинда ўтказилган ислоҳотлар ҳамда Миллий комиссиянинг Халқаро меҳ­нат ташкилоти ва BCI билан фаол ҳамкорлиги туфайли рес­публикамизда Better Work ва Better Cotton дастурлари расман бошланиб, қатор тадбирлар ўтказилди. Бу лойиҳалар тўқимачилик соҳаси учун қанчалик муҳим?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.