Innovatsion yechimlar

Тўлиқ ўз кучига таянган ҳолда

3/2022

 
     Бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёнларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича қўйилаётган талаблар ортиб бормоқда, бу эса корхоналардан халқаро стандартларни амалиётга кенг жорий қи­лишни тақозо этаётир. Бундан ташқари сифат мезони истеъмолчилар танловида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Чунончи, юқори сифат ишлаб чиқарувчи учун ҳамиша барқарор фойдани таъминлайди.
     Бухоро НҚИЗ Сифат менежменти тизими бўлими бошлиғи ­Алишер ХУСЕНОВ билан менежмент тизимларининг ишлаб чи­қариш ва корхона ривожига таъсири ҳақида суҳбатлашдик.
 
     – Алишер Камилович, айтингчи, корхонангизда қайси менежмент тизимлари жорий этилган?
     – Бизнинг асосий мақсадимиз заводда менежмент тизимларини жорий этиш ва уларни доимий равишда ривожлантиришдан иборат. Бугунги кунда заводимизда қуйидаги 5 та ме­нежмент тизими жорий этилган: сифатни бошқариш тизими бў­йи­ча ISO 9001:2015; экологияни бош­қариш тизими бўйича ISO 14001:2015; энергияни бошқариш тизимида ISO 50001:2018; меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ISO 45001:2018 ҳамда авиация, космик ва мудофаа корхоналари учун AS 9100D сифат менеж­менти тизими.
     – Шу ўринда АS 9100 стандарти ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.
     – Ушбу стандарт корхонамиз учун ўзига хос бўлиб, уни Jet А-1 русумли авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологик жараёнга жорий этдик. Ўзбекистонда биз AS 9100 халқаро стандартнинг D версия­сини жорий этган ягона корхонамиз. Республиканинг айрим корхоналарида ҳам параллел равишда менежмент­нинг ушбу тизимини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Бизда эса ғу­рурланиш учун асос бор, чунки биз ўз кучимизга тўлиқ таянган ҳолда ишлаб чиқаришга жаҳон стандартла­рини биринчилардан бўлиб жорий этишга ҳаракат қиляпмиз. Бу, шунингдек, корхонанинг аэрокосмик сектор етказиб берувчилари (OASIS)нинг халқаро маълумотлар базасига киритилишида устунлик беради.
     – Юртимиздаги бошқа турдош корхоналар билан ҳамкорлик борасида нима дейсиз?
     – Умуман олганда, корхонамизда барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Биз хомашё, технологиялар ва халқаро стандарт­лар билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал қиламиз. Ташрифлар давомида заводлар вакиллари ўртасида тажриба алмашиш доимий равишда юз беради. Бундан ташқари халқаро аудитлар жараёнида бизнинг мутахассисларимиз аудитор ёки техник эксперт сифатида жалб қилинади. Биз ушбу амалиётга тажриба алмашиш ва менежмент тизимлари соҳасидаги мутахассисларимизнинг малакасини ошириш, шунингдек, тармоғимиздаги бошқа компанияларнинг илғор таж­рибаларини ўрганиш имконияти сифатида ҳам қараймиз.
     – Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги барқарор корхона контекстида кўриб чиқилади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ISO 45001:2018 ни жорий этиб, ҳатто «платина» сертификатини олишга муваффақ бўлди. Бунга қандай эришилди?
     – Платина сертификатига келсак, унинг илк тарихи ҳақида айтиб бериш муҳим. Сўнгги йилларда биз беш­та жорий этилган халқаро стандарт­лар тизими бўйича халқаро аудитдан мажбурий равишда ўтмоқ­дамиз – мустақил экспертлар заводга келиб, текширишади ва жорий этил­ган менежмент тизимларига объектив баҳо беришади. Ўтган олти йил мобайнида корхонамизда халқаро аудитлар юқо­ри даражада ўтказилди, аудиторлар томонидан ҳеч қанақа жиддий эътирозлар бўлмади. Бу ходимларимизнинг машаққатли меҳна­ти, уларга юклатилган вазифаларга масъулиятли муносабати натижасидир. Аудиторлик текширувининг ҳи­собот кўринишидаги якунлари тегиш­ли ташкилотларга, шу жумладан, хорижга юборилади.
     Платина сертификатини биз ISO 45001 стандарти бўйича хорижий ҳамкор – Грециянинг сертификатлаш органидан олганмиз. Юқори даражада ўтказилган халқаро аудитлар натижаларига кўра Греция сертификатлаш органининг шерикларида компаниямизнинг соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш менежменти тизимига нисбатан қизиқиш пайдо бўлди. Ва бу йил улар аудитда шахсан иштирок этишга қарор қилишди, аммо пандемия сабабли ўрнатилган чек­ловлар туфайли корхонада аудитни визуал онлайн кузатиш учун шароит яратилди ва аудиторлик ҳисоботлари уларга ҳам юборилди. Якунда улар Ўзбекистонда бундай корхоналар борлигидан ҳайрон бўлишди. Аудит натижаларига кўра Греция сертификатлаш органи томонидан Тошкентдаги вакилга улар номидан «платина» сертификатини тантанали равишда топшириш кўрсатмаси берилди. Аслида бу жуда юқори баҳо ва Бухоро НҚИЗ­нинг жорий йилдаги улкан юту­ғи ҳисобланади.
     – ISO 14001 нинг мақсади ташкилот манфаатлари билан мувозанатни сақлаган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олиш бўйича тадбирларни ўтказишдан иборат. Бухоро НҚИЗ экологик менежмент тизими ISO 14001 стандарти талабларига мувофиқлик учун сертификатланган. Шун­дайми?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.