Xalqaro e‘tirof

Ўзбекистон – янги текстиль хаб

2-3/2023

     «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Тўқимачилик саноати хал­қаро федерациясига (ITMF) аъзо бўлиши Ўзбекистон тўқимачилик соҳа­сига бу ташкилотга қарийб 10 йиллик аъзолик даврида катта му­ваффақиятларга эришишга имкон берди. Шу хусусда журналимизга интервью чоғида ITMF Бош директори Кристиан ШИНДЛЕР сўз юритади.
 
     – «Ўзтўқимачиликсаноат» уюш­маси 2014 йилдан буён ITMF аъзоси ҳисобланади. 2024 йил ҳам яқинла­шиб қолди. Фикрингизча, ITMF га аъзоликнинг шу даврида миллий тўқимачилик саноатида Ўзбекистонни Марказий Осиё тў­қимачилик соҳаси етакчисига айлантирган қандай туб ўзгариш­лар юз берди?
     – Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чиқариш-сотиш занжири билан юз берган ўзгаришлар улкан. Ўзбекистон жуда қисқа вақт ичида барча етиштирилаётган пахта хомашёси экспортчисидан эндиликда деярли барча пахтасидан фойдаланадиган мамлакатга айланди. Келгусида Ўзбекистон пахта импорт қилувчи мамлакатга айланса ажаб эмас.
     – Кейинги йил ITMF ташкил топ­ганининг 120 йиллиги нишонланади, Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати эса тармоқ сифатида бир асрлик бў­сағадан ўтди. Бу саноат бугунги глобал стратегия, мезон ва стан­дартларга қай даражада мос ке­лади?
     – Ҳа, 2024 йилда ITMF нинг 120 йиллик юбилейи ўтади. Айтиш жоизки, ITMF 1904 йилда ташкил топгандан буён жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик саноати туб ўзгаришларнинг мураккаб йўлини босиб ўтди. Федерацияга асос солинган вақтда пахта асосий тола ҳисобланган. 1930-йилларда сунъий толалар, ай­ниқса, полиэстер пайдо бўлгач, жа­ҳон тўқимачилик саноати ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари, ҳам ҳажмлари бўйича кенгайди. Ҳо­зирга келиб полиэстер, айниқса, полиэфир ип катта шуҳрат қозонди. Шунга қарамай, калта пахта толаларни олишда пахта энг муҳим хомашёлигича қолмоқда. Ўзбекистон тўқи­мачилик ишлаб чиқариш-сотиш занжири ёрдамида асосан пахта асосида тайёрланган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Бутун дунё бўйлаб мижозларга маҳсулотнинг янада кенг турларини таклиф этиш мақсадида Ўзбекистон тўқимачилик ишлаб чи­қариш-сотиш занжири янги ускуналар ва жараёнларга инвестиция ки­ритмоқда. Бугуннинг ўзида ўзбек тў­қимачилик саноати унга бутун дунёдаги бренд ва чакана сотувчиларга маҳсулот етказиб беришга имкон яратган энг юқори мезон ва стандартларга мос келмоқда.
     Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг вазифаси – ўз имкониятлари ва салоҳиятини ошириш, ҳамкорлар ва буюртмачилар ишончини қозо­ниш, барқарор иқтисодий кўрсаткич­ларга эришишдир.
     – Сўнгги беш йилда Ўзбекистон тўқимачилик саноати яхши тарафга сезиларли ўзгарди. ILO, UNECE, IFC, BCI, Жаҳон банки каби кўплаб номдор халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда фаол сиёсат юритишга киришганини кузатиб турибмиз. Ўзбекистон тў­қимачилик маҳсулотлари билан юз берган бу ўзгаришлар халқаро бозорда қандай қабул қилинмоқда, уларнинг тўқимачилик маҳсулот­лари халқаро савдосига таъсири қандай?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.