Жаҳон пахта бозорига ҳиссани ошириш учун катта салоҳият

2-3/2023

 
     Журналимиз саҳифаларида илк марта – пахтачилик соҳасида тобора оммалашиб бораётган ва дунёда 3 миллиондан зиёд фермер фойдаланаётган – Better Cotton дастури тақдим этилмоқда. Фермерлар билан ишлашга ёндашув хусусиятлари, ушбу ишларни Ўзбекистонда амалга ошириш тамойиллари ва натижалари ҳақида Better Cotton бош ижрочи директори Алан МАККЛЕЙ мухбиримизга сўзлаб берди.
 
     – Жаноб Алан, аввало бу дастур ва унинг мақсадлари ҳақида ўқув­чиларимизга янада батафсил маъ­лумот берсангиз. Ўзбекистонда дастурни амалга ошириш миллий пахта саноати ривожига қан­дай таъсир кўрсатади?
     – Better Cotton – пахтачиликни барқарор ривожлантириш бўйича дунёда энг йирик ташаббус бўлиб, унда 2,9 млн. лицензияланган фермер иштирок этади. Better Cotton стан­дартлари тизимини жорий этарканмиз, биз фермерлар ва қишлоқ хў­жалик ходимларини янада экологик тоза пахта етиштириш борасида қўл­лаб-қувватлаймиз. Ўзбекистонда дастуримизни 2022 йилда ишга туширдик ва бу ердаги сони ўсиб бора­ётган йирик фермерлар билан ишлаяпмиз. Улар дастурнинг маҳаллий ҳам­кор­лари орқали Better Cotton томонидан тақдим этилаётган ўқи­тиш ва захиралардан наф кўриш­моқда.
     Better Cotton дастури қўллаётган ёндашув Ўзбекистон учун янги эмас. 2017 йилдан эътиборан Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва Германия халқаро тараққиёт агентлиги (GIZ) бош бўлган лойиҳаларда Ўзбекистон пахта саноатида қишлоқ хўжалигини барқарор юритиш усул ва стандарт­лари ҳамда муносиб меҳнатни тар­ғиб этиш мақсадида Better Cotton тамойилларидан фойдаланмоқда. Бу лойиҳалар ёрдамида пахтакорлар ҳосил ва ерни ҳимоялаш, сув ва бош­қа захиралардан самарали фойдаланиш учун Better Cotton тамойил­ларини ўрганиш ҳисобига сезиларли ютуқларга эришдилар. Хусусан, 3000 дан зиёд фермер, агроном, ирригатор, бригадирлар ва пахта кластерининг бошқа ходимлари Ўзбекистонда 2017-2022 йиллар давомида пахтани янада барқарор етиштириш борасида ўз имкониятларини кенгайтирдилар. Дастур бу йил ҳам ўз ишини давом эттиради.
     – Эндиликда, ушбу дастур Ўзбекистонда амалга оширилаётганига бир йил бўлгандан сўнг миллий пахта саноати муваффа­қиятларга эришди, деб айтиш мумкинми?
     – Ўзбекистон пахта саноатига таъсиримиз ҳақида гапиришга ҳали эрта – биз дастурни ўтган йили ишга туширдик. Шунга қарамай, пахта экадиган етакчи давлатларда ўн йилдан ортиқ иш тажрибамиз бор, улар дас­туримиз доирасида пахта етиштирувчи фермерлар учун сезиларли аф­залликларни намойиш этади.
     Масалан, 2020/21 йиллар пахта мавсуми давомида Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва Тожикистон фермерлари сув ва сунъий пестицидлардан фойдаланишни қисқартириб, дастуримиз ёрдамисиз пахта етиштирувчи оддий фермерлардан кўпроқ ҳосил олишди.
     Яқинда Better Cotton Farmer дас­турининг 2023 йилда Ҳиндистонга таъсири бўйича Ҳисобот эълон қи­линиб, бу мамлакатнинг пахта саноатида ҳар йили юз бераётган ижобий ўзгаришларни баҳолаш мақсадида, 2014/15 йиллар мавсумидан 2021/22 йиллар мавсумига қадар мазкур дас­турни ривожлантиришга доир иқтисодий кўрсаткичлар тақ­дим этилди. Ушбу Ҳисоботда фермерлар пестицидлар ва ер-сув захираларидан фойдаланишни сезиларли қисқар­тириш орқали катта ҳосилдорликка ва пахта хомашёсининг олий сифатига эришишганига оид мисоллар батафсил баён қилин­ган, шунингдек, уларнинг турмуш сифати ва фаровонлиги ошгани, гендер тенгликка эришилгани ҳақида далолат берадиган натижалар акс эттирилган.
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.