Bozor iqtisodiyoti

Ўзликни кўрсатишнинг энг яхши йўли

2-3/2023

 
     Охирги вақтда шубҳасиз, ривожланиши бутун дунёда тан олинган Ўзбекистон тўқимачилик саноати – қишлоқ хўжалиги, кимё, машинасозлик саноати ва бошқа тармоқлар­нинг ўсишига таъсир кўрсатадиган соҳадир. Ушбу соҳалардаги сўнгги ишлар, амалга оширилаётган фаолият ва лойиҳалар, соҳанинг ютуқ ва мувафақиятлар билан танишиш мақсадида Тошкент тўқимачилик ҳафталиги ўтказилилмоқда.
     Тўқимачилик ҳафталиги МДҲ тўқимачилик саноатининг асосий воқеаларидан бири бўлиб, йилига икки марта, баҳор ва кузда Ўзбекис­тонда соҳа мутахассисларини йи­ғиб, соҳанинг сўнгги ютуқларини намойиш этади ва уни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
     Жорий йилнинг баҳорида тўқи­мачилик ҳафталигида 40 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан 10 мингта иштирокчи, шу жумладан, маш­ҳур соҳа мутахассислари, таниқли хорижий ва маҳаллий маърузачилар, 20 дан зиёд хорижий журналистлар ва 7 мамлакатдан халқаро ташкилотлар, шунингдек, хорижий элчилар, вазирлик ва компаниялар иш­тирок этди. Ишонч билан айтиш мумкинки, тўқимачилик ҳафтали­гига хорижий компанияларнинг қи­зиқиши йилдан-йилга ортиб бор­моқда.
     Ушбу муҳим тадбир доирасида потенциал ҳамкорлар, инвесторлар ва харидорларга келгусида ҳамкор­лик учун зарур йўналишни танлашда ёрдам берадиган конференция­лар, кўргазмалар, семинарлар, учрашувлар, корхоналарга турлар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.
     Бунда Тошкентда баҳор ва куз мавсумларида ўтказилиб келанаётган UzTextileExpo халқаро кўргаз­маси тўқимачилик ҳафталигининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади.
     Ҳар бир UzTextileExpo тадбири на­фақат Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳ­су­лотлари кўргазмаси, балки тў­қимачилик байрами – кўргазма тадбирларининг барча иштирокчи­ла­ри ва меҳмонлари орзиқиб кутади­ган ўта муҳим воқеадир, чунки UzTextileExpo майдонлари соҳа вакилларига ўз орзуларини рўёбга чиқа­риш – ўз ижодий меҳнатининг муносиб ихлосмандларини топиш, маҳ­сулотларини сотиш учун имконият яратмоқда. UzTextileExpo кўргазмаларининг асосий қадриятлари ҳақида Iteca Exhibitions Бош директори ­Нигора ҲАСАНОВА сўз­лайди.
 
     – Тошкентда ҳар йили Ўзбекистон тўқимачилик саноатига ба­ғишланган кўргазмалар бўлиб ўтади. Бу йил 29 майдан 2 июнгача навбатдаги Тўқимачилик ҳафта­лиги ҳам ўтказилди. У аввалги экспозициялардан нимаси билан фарқ қилди, ҳам кўргазма мутахассислари, ҳам ташриф буюрувчилари учун қандай янги, ўзгача ва қизиқ жиҳатлар намоён этилди?
     – Кўргазмаларни ташкил этиш ор­қали маҳаллий ишлаб чиқарувчи­ларни қўллаб-қувватлаш, жонли му­лоқот, барча маҳсулотларни бир майдончадан топиш, сифатни баҳо­лаш, турли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг таклифларини солиштириш, павильонларимизнинг ўзида бевосита экспорт-импорт шартномаларини тузиш имконияти – UzTextileExpo тадбирларининг асосий қадриятларидир.
     Ўзбекистон тўқимачилик саноати ютуқларининг ва маҳаллий тикувчилар қўлидан чиққан кенг турдаги маҳсулотларнинг кўргазмали намойиши инвестор ва харидорларда доимо катта қизиқиш уйғотмоқда, экспонент ва ташриф буюрувчилар сони муттасил ортиши бундан далолат. Кўргазма тадбирларини ўтказиш йиллари давомида ички ва ташқи бозор иштирокчиларининг қизиқи­ши ортиши унинг бизнес дастури кенгайиб, мавсумий тус олишига сабаб бўлди. 2022 йилдан бошлаб UzTextileExpo йилда икки марта – ба­ҳор ва кузда меҳмонларни қабул қи­либ, соҳанинг энг биринчи, кутилган ва муҳим воқеасига айланмоқда.
     Ҳар бир экспозиция эксклюзив ва ўзига хос, лекин асосий афзаллик шундаки, бу ягона ноёб майдонча ва унда маҳаллий экспортчиларимиз бўлажак харидорлар билан учрашиш учун имкониятга эга бўлиб, ип-калавадан тортиб тайёр ва қўлда ишлаб чиқарилган маҳсулотларгача намо­йиш этадилар. Шунингдек, кўргазма билан бир қаторда пресс- ва бизнес-турлар, маҳаллий тўқимачилик ҳам­да йигирув-тикув фабрика ва заводларига сафарлар уюштирилмоқдаки, бу харидорларга фойдаланилаётган материаллар ва ишлаб чиқариш жараёнлари, ўзларини қизиқтирган маҳсулотларнинг сертификатларга ва сифат талабларига мувофиқлигини билиб олиш имконини бермоқда.
     2023 йил баҳорги кўргазмаси яна иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар сони ўсишини кўрсатди. Агар 2022 йилнинг кузги сессиясида 120 га яқин компания иштирок этган бўлса, UzTextile Expo Spring 2023 эндиликда ўз ҳудудида дунёнинг 10 давлатидан 160 компания ва брендларни тўплади. Шуниси қувонарлики, унда биринчи марта Германия Миллий Павильони иштирок этиб, бу мамлакатнинг 10 номдор компанияси барча турдаги тўқимачилик маҳсулотла­рини синовдан ўтказиш, сертификатлаш ва тадқиқ қилиш, полимерларни ишлаб чиқиш, ишлаб чи­қариш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар ­мажмуини, шунингдек, «Made in Germany» белгиси остида бутун дунёга танилган тунги ва ҳордиқ учун тайёр кийимлар, уй тўқимачилик буюмларини тақдим этди. Покистон ҳам илк марта қатнашган давлатлар қаторидан жой олди, унинг байроғи остида мамлакатнинг етакчи тўқима­чилик компанияси ўз миллий маҳсу­лотларини – ип-калава, мато ва кийим-кечак тақдим этди.
     – Тўқимачилик соҳасига бағиш­ланган кўргазма тадбирлари қан­дай ва ким томонидан ташкил этилади? Экспозициялар иштирокчилари ва ташриф буюрувчилари ҳақида, қандай корхона ва ташкилотлар экспонатларни тақ­дим этиши, улар нима ҳақида ҳикоя қилиши ва меҳмонларга нималарни кўрсатиши ҳақида сўзласангиз.
     – Ҳар йили UzTextileExpo кўргазмаси Iteca Exhibitions, ICA Eurasia Group халқаро компаниялари томонидан, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсу­лотлари маркетинг ва рекламаси агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.
     Иштирокчиларнинг энг катта фоизи миллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади, аммо хорижий экспонентларнинг кенг иштирокини ҳам таъкидлаш жоиз. Бу Беларусь Республикаси, Германия, Ҳин­дистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия бўлиб, улар миллий ва жамоавий стендлар таркибида ҳам, якка тартибда ҳам иштирок этади.
     Экспозиция маҳсулотларининг турлари жуда хилма-хил ва бой, талабчан ташриф буюрувчиларга мут­лақо ҳамма нарса: ип-калава, тола, мато, қалин газлама, тўқимачилик буюмлари; ҳам тўқимачилик, ҳам ти­кув-трикотаж саноати учун ҳам материал, машина ва ускуналар; тайёр кийимлар, аксессуарлар, бўёвчи моддалар ва бошқа кўп маҳсулотлар тақдим этилади.
     – Кўргазма тадбирлари иқтисодий кўрсаткичларининг ўсиш суръати: иштирокчи корхона ва буюртмачилар сони, тузилган шартномалар сони ва битимлар миқдори, сўнгги йилларда Ўзбекис­тон тўқимачилик маҳсулотлари­нинг халқаро кўргазма ва бозорларда намойиши ҳақида билмоқчи эдик.
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.