Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» журнали таҳририят жамоасининг бир асирлик тарихга эга бўлган нашрни сақлаб қолиш юзасидан ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқиб, муассис – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига масалани ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш топшириғини берди. Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ Иқтисодиёт вазирлиги «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» журналининг номини «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» МЧЖ жамоаси ташаббусига кўра ташкил этилаётган журналга бериш тўғрисида буйруқ чиқарди. Шунингдек, буйруқда ҳуқуқий ворислик ҳамда тугатилаётган «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» ДУКнинг мол-мулкини янги ташкил этилаётган МЧЖга бепул ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.
Шу муносабат билан, ҳурматли ўқувчи ва ҳамкорлар Сизга таҳририятимиз тез кунда таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштириб, рўйхатдан ўтказишини ва ўз фаолиятини МЧЖ сифатида давом эттиришини маълум қиламиз. Биз ДУКнинг обуна ва реклама фаолияти бўйича барча мажбуриятларини ўз зиммамизга оламиз ва 2018 йил учун тузилган барча шартномаларини бажарамиз.
Сизнинг кўмагингиз туфайли таҳририят ўзининг афсонавий «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» номини сақлаб қолишга ва ўз фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритишга эришди.
Ҳурматли «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана»
журналининг обуначилари ва ҳамкорлари!
Сизга мамнуният билан шуни маълум қилмоқчимизки, самарали ўзаро ҳамкорлигимиз яна давом этади.
Барчангизга муваффақият тилаймиз! Биз яна биргамиз!