Nuqtayi nazar

Adolat va oshkoralik ko‘zgusi

3/2018

     Кўз тегмасин, 27 йилдирки, Ўзбекистон Мустақиллик йўлидан дадил одим ташламоқ­да. Мудом тараққиёт ва юксалиш сари интилиб, диқ­қат­га молик ютуқларни қўлга ки­ритмоқда. Энг муҳими, инсон бахтли ҳаёт кечириши учун ҳами­ша ва ҳар қандай шароитда ҳам ўта зарур, ўта қадрли бўлган бебаҳо ва буюк неъмат – тинчлик-осойишталик­ни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келмоқ­да. Бунда аввало, юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оилага бирлашиб, аҳил-иноқ яша­ётгани, улар ўртасида ўзаро ҳур­мат, тенгҳуқуқлилик ва ҳамжи­ҳат­лик қа­рор топгани, иккинчидан, мамлакатимиз бошқа давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқа­ларини мус­таҳкамлагани, айниқса, «ён қўшни – жон қўшни» саналмиш халқларимиз ўртасида асрлар оша сайқал топган, бироқ айрим сабабларга кўра ке­йинги пайтларда бирмунча сусайган борди-келдилар қай­та тиклангани беқиёс аҳамиятга эга бўлмоқда.
     Дарвоқе, эндиликда бизнинг ор­зу-мақсадлари уйқаш, миллий қадри­ятлари ўхшаш яқин қардошларимиз – қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман ка­би биродарларимиз билан ҳамкор­лигимиз юксак ишонч ва ўзаро ҳур­мат асосида ривожланишда давом этаяпти. Президентларимизнинг расмий ташрифлари, турли соҳа вакилларининг учрашувлари ўтказилаётгани, ўзаро алоқаларимиз фаоллашаётгани мамлакатларимиз кўп қир­рали муносабатларни кенгайтириш­дан манфаатдорлигини амалда ис­бот­лаяпти. Ана шундай бир вазиятда 2018 йил Қоғоғистонда «Ўзбекистон йили», деб эълон қилиниши ўзига хос янгилик бўлди. Унга кўра кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилади. Жумладан, Олмаота шаҳрида Ўзбек адабиёти кунлари, Остона шаҳрида Ўзбек аёллар миллий либослари ва халқ амалий санъати ҳамда китоблар кўргазмалари, Тароз, Чимкент, Қизилўрда, Туркис­тон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари, бадиий жамоалар ва эстрада ижодкорлари иштирокида «Ош фес­тивали» уюштирилади. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Чимкент, республика ёш томошабинлар театри жамоаси Олмаота, Ўзбекистон фольклор жамоалари Туркистон шаҳарларида ижодий сафарда бўлишади. «Ўзбекистон йили» ёпилишига бағишланган тантанали концерт дастурида икки халқ санъат усталари ва ижрочи ёшлар қатна­шадилар.
     Жорий йил 25–28 апрель кунлари Остона шаҳрида ўтказилган «III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркаси»да Ўзбекистон делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан 150 дан ортиқ наш­риётлар қатнашган ушбу кўргазмада Ўзбекистон миллий павильони энг яхши экспозиция, деб топилди.
     Нурсултон Назарбоевнинг «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган «XXI аср бўса­ғасида» китоби олий мукофот – Гран-прини қўлга киритди.
     Турган гап, бошқа янгиликлар қатори бу тадбирлар ҳақидаги хабарлар ҳар иккала мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади. Чунки ўзбек ва қозоқ қа­ламкашлари ўртасидаги ижодий ҳам­корлик азалдан яхши йўлга қўйилган. Ўтган йили эса Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги ўртасида меморандум имзоланган. Қолаверса, журналистика халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш воситасига ҳам айланган. Биз шуни назарда тутиб, юртимизда матбуотни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритишни лозим топдик.
 
Весь текст статьи вы можете прочитать в печатной версии журнала.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.