AKT istiqbollari

Elektron axborot muhitida innovatsion loyihalarning ahamiyati

1/2017

     Мамлакатимизда ахборотлаштиришнинг миллий ти­зимини шакллантириш, барча соҳаларда замона­вий ахборот технологиялари ва ин­новацияларни жорий этиш, жаҳон ах­борот ресурсларидан самарали фой­даланишга катта эътибор берил­моқда. Мазкур жараённинг муваф­фа­қиятида ахборот-кутубхоначилик марказларининг ўрни ҳам сезиларли бўлмоқда. Бу борада Бухоро вилояти ахборот-кутуб­хона маркази фаолиятини эътироф этиш мумкин.
     «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғ­рисида»ги қо­нун асосида фаолияти йўлга қўйилган марказнинг асосий ва­зифаларидан бири – ҳукума­тимиз қа­рорлари ижросини таъминлаш, ахбо­рот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш, фуқаро­ларнинг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда эҳтиёжларини қонди­риш, маданий, маънавий-ахлоқий қадрият­ларни ас­раб-авайлаш, шунингдек, аҳолини яна­да кенгроқ ва тизимли ахборотлар би­лан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир.
     Амалга оширилаётган ишлардан яна бири – бу, республикамиздаги йи­рик ахборот-кутубхона муассасалари учун веб-сайтлар яратиш ва фой­даланувчиларга масофадан туриб си­фатли хизмат кўрсатиш. Ахборот-кутуб­хона муассасалари веб-сайтида фойдаланувчилар учун до­имий ра­вишда интер­актив хизматлар ва инновацион ло­йиҳалар тақдим этил­моқда.
     Марказнинг 2002 йилда йўлга қў­йилган веб-сайти: www.buxorolib.uz вилоятимиз аҳлига ҳар жиҳатдан сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Ай­ни пайтда, АКМ веб-сайтидан фойдаланиш даражасини ошириш, китобхонларнинг талаб ва эҳтиёжини ўрганган ҳолда янги саҳифалар яратиш, жумладан, уларнинг китобхон­лик маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш ҳамда янги инновацион лойиҳалар татбиқ этилишига эътибор беришлари лозим. Бу борада сай­тимиздаги «Кутубхоначидан сўранг» са­ҳифасига фойдаланувчилардан ке­либ тушадиган саволларга соҳа мутахассислари тезкор жавоб беради. «Мутахассислар учун» саҳифасида эса, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассиси учун керакли маълумотлар жойлаштирилади. Шунингдек, мазкур саҳифада «Конференция ва семинарлар», «Мақола ва маърузалар», «Услубий фаолият ва библио­график кўрсаткичлар», «Бухоро вилояти ахборот-кутубхона муассасалари ҳақида маълумот» бўлимларига кенг ўрин берилган.
     Масалан, конференция ва семинарлар бўлимида мутахассислар учун мўлжалланган марказнинг ўқув маш­ғулотлари, илмий-амалий конференциялар, семинар-тренинглар ҳақи­даги маълумотлар бериб борилса, мақола ва маърузалар бўлимида ах­борот-кутубхона маркази фаолиятига доир матбуот саҳифаларида чоп этилаётган мақолалар ва қизиқарли маърузаларнинг электрон нашрлари ёритиб борилади. Шунингдек, услубий фаолият ва библиографик кўрсаткичлар бўлимида марказнинг ус­лубий қўлланмалари мавжуд бўлиб, ахборот-библиография ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари тайёрлаган тавсия рўйхатлари, кўрсаткичлар, ахборот варақалари, ахборот бюллетенлари, буклетлар, ахборот-дайжестлар ўрин олган. Шу билан бирга, Бухоро вилояти ахборот-кутубхона муассасалари ҳақида­ги маълумотлар жойлаштирилган.
     Веб-сайтимизнинг энг қизиқарли саҳифаларидан бири, бу – «Янги адабиётлар рўйхати», деб аталади. Унда марказ фондига келиб тушадиган ян­ги адабиётларнинг электрон кўргазмаси ташкил этилган. «Газета ва журнал мақолалари» саҳифасида эса, матбуот саҳифаларида чоп этилаётган энг сўнгги мақолаларнинг биб­лио­график тавсифи бериб борилмоқ­да. «Нашрларга электрон буюртма бериш» саҳифаси ҳам энг оммабоп са­ҳифаларимиздан. Зеро, унда ҳуж­жат­ларни электрон шаклда етказиш xизмати амалга оширилади. Бунда фойдаланувчилар талабига асосан адабиётларнинг электрон нусхаларидан қисман тақ­дим этиш учун буюртмалар қабул қилинади. Ҳужжат­ларни электрон шаклда етказиш қис­қа муддатларда амалга оширилади.
     «Буюк шахслар» саҳифаси ҳам ўқувчилар эътиборини тобора кўп­роқ жалб қилмоқда. Чунки, унда бериб борилаётган буюк аждодларимиз, мутафаккирлар, олиму алломалар, ёзувчи, шоир, санъат арбоблари, академик, профессор, рассом, таржи­мон, ноширларнинг ҳаёти ва ижоди­га оид маълумотлар ҳеч бир ўқувчи­ни бефарқ қолди­раётгани йўқ.
     Tashrif.uz лойиҳаси ҳам ўзига хос бўлиб, ушбу лойиҳанинг асосий мақ­сад ва вазифаси – Ўзбекистоннинг тарихи ва қадимий асори-атиқалари, обидалари, урф-одатлари ҳамда ҳозирги кундаги истиқболлари ҳақида маълумотларни ўзида жамлаб, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятлар­ни сақлаб қолиш ва уни келажак авлодларга етказишдан иборат.
     Марказимиз йирик лойиҳаларда ҳам иштирок этмоқда. Хусусан, ЮНЕС­КОнинг «Сохранность цифровой ин­формации в библиотеках Узбекистана» лойиҳаси бўйича ўлкашунос­ликка оид нодир босма литография араб ва кирилл ёзувидаги адабиётларнинг электрон нусхалари яратил­моқда. Электрон нусхалари яратил­ган нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган нашрлар ҳақида маълумот бе­рувчи библиографик тавсифлар са­ҳифага жойлаштирилади. Навбатдаги лойиҳа Bolajon.buxorolib.uz деб аталади. Мазкур веб-сайтни яратиш­дан мақсад – ёш фойдаланувчилар учун ахборот-кутубхона хизматлари имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали дарсда ва дарсдан таш­қари машғулотларда керакли маълумотларга бўлган эҳтиёжларни қонди­риш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун кўмакла­шиш, интеллектуал қоби­лиятла­рини ривож­лантириш, қизи­қиш ва интилишлари­ни ҳар томонла­ма қўл­лаб-қувватлаш. Викторина ўйин­лари лойиҳаси эса, фойдаланувчиларга янги, замонавий технология­лар асосида ахборот-кутубхона хизмати кўр­сатиш орқали уларнинг мус­тақил би­лим олиш эҳтиёжла­рини кенгайти­риш ва уларнинг дунёқара­шини ҳам­да фан соҳаларига бўл­ган қизиқи­ши­ни оширишга хизмат қи­лади.
     «Buktreyler» лойиҳаси қизиқарли ва истиқболли лойиҳалардан бири. У ах­борот-кутубхона марказига келиб туш­ган янги ҳамда китобхонлар томо­нидан кам ўқиладиган ёки бир нус­хада бўлган адабиётларни тарғиб этиш ва масофадан хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган инновацион лойи­ҳа. Қо­ла­верса, марказимиз томонидан ёш ки­тобхонлар учун инглиз тилида овоз­ли ва тасвирли аудиоэртаклар лойиҳа­си ҳам амал­га оширил­моқда. Ушбу лойиҳа­дан кўзланган мақ­сад – ёшларнинг масофадан туриб инглиз тилини мукаммал эгалла­шига ёрдам бериш. Www.samarkandcity.uz веб-сайтимиз ҳам янги лойиҳалардан ҳисобланади. У қадим ва навқирон Самарқанднинг бой маданияти ва тарихий обидалари ҳамда ҳозирги кундаги истиқбол­лари ҳақида маълумотлар бериб бориш учун мўлжалланган.
     Хулоса қилиб айтганда, марказда амалга оширилаётган хайрли ишлар вилоятимиз аҳлининг барча қатлам­лари учун замонавий ахборот техно­логиялари асосида сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда шу йўл билан ҳу­дудда соғлом ахборот муҳитини яратишга қаратилган.
 
Нилуфар САИДХЎЖАЕВА,
Нигина АЛИМОВА,
Бухоро вилояти ахборот-кутубхона
маркази бўлим мудирлари

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.