Шунингдек, мақолада Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари моҳияти, уларнинг жойлардаги ижросига ҳам кенг ўрин берилган. Хусусан «Электрон ҳукумат» тизими, давлат ва хўжаликни бошқаришда тизимнинг афзалликлари хусусида тўхталинган.
“АКТ – жадал суръатларда ривожланаётган соҳа» деб номланувчи навбатдаги мақола ҳам бош мақоланинг мантиқий давоми бўлиб, телекоммуникациялар инфратузилмаси, интернетдан фойдаланувчилар сони тобора ошаётгани, жумладан, Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега ўтиш бўйича давлат дастурлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилаётган ишлар батафсил ёритилган.