«Агробанк» АТБ

Бош вазифамиз – сувдан оқилона фойдаланиш

1/2023

 
     Маълумки, глобал иқлим ўзгаришлари шароитида ҳозирда бутун дунё, жумладан Ўзбекистонда сув заҳираси борган сари камайиб, бу ўз навбатида ҳаёт манбаи ҳисобланмиш – сувга бўлган муносабатимизни тубдан ўзгартиришимизга, унинг ҳар бир томчисидан мақсадли фойдаланиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шахсан Президентимизнинг сувдан оқилона фойдаланиш борасидаги ташаббусларига кўра, «Агробанк» АТБ нинг молиявий қўллаб-қувватлаши асосида, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқотлар университети ҳамкорлигида «Сувчилар мактаби» фаолияти йўлга қўйилгани айни ­муддаодир.
 
     Сув ер юзасининг тахминан 71 фоизини эгаллайди. Ер шаридаги сувнинг 96,5 фоизи уммонларда шўр сув ҳолида, қолган 3,5 фоизи эса чучук сувли кўл ва музлик­лардан иборат.
     Ер шаридаги мавжуд сувнинг атиги 3 фоизигина чучук сувдан иборат бўлиб, унинг ҳам учдан бири аҳоли истеъмоли учун яроқлидир. Ўзбекис­тон сув танқислиги бўйича 164 та давлат ичида 25 ўринда туради. Бундан кўринадики, сувни тежашимиз, келажак авлодга ҳам ушбу неъматни қолдиришимиз лозим.
     Жорий йилнинг 29 май куни «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳан­дислари институти» миллий тадқи­қотлар университетида «Сувчилар мактаби» ташкил этилганлигига ба­ғишланган тақдимот бўлиб ўтди. Ишчан руҳда ўтган тадбирда Сув хўжалиги вазири Р.Ш.Хамраев, университет ректори Б.С.Мирзаев, «Агробанк» АТБ Бош­қарув раиси Р.У.Маматқулов, тегишли соҳа вакилларидан иборат кўплаб меҳмонлар иштирок этиб, нутққа чиққанларнинг ҳар бири сув­дан оқи­лона фойдаланиш, неъматни асраб-авайлаш йўлида қилиниши лозим бўлган вазифаларга алоҳида, жумладан янги ташкил этилган «Сув­чилар мактаби»нинг аграр соҳада­ги ўрни, озиқ-овқат етиштиришда унинг долзарблигига тўхталиб ўт­дилар.
     Дарвоқе, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Хусусан, юртимизда мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳ­сулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ва замонавий ёндашувларни жорий этиш зарур. Сўнгги вақт­ларда мамлакатимизда қишлоқ хў­жалиги ерларининг самарадорлигини сувни тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда оширишга эътибор қаратилиб, жорий йилнинг 18 апрелида президент Шавкат ­Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғи­лишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қи­линди. Таъкидлаш лозимки, ўтган даврда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 5 трлн. сўм кредит ажратилган бўлиб, маблағ ҳисобига 1 млн. гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қи­линди. Аммо, сувни тежайдиган суғо­риш тизимларини ишлаб чиқариш, етказиш, харид қилиш, жойларда ло­йиҳалаштириш ва ўрнатишдаги камчиликлар ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқа­рувчиларнинг бу борадаги кўникмалари етарли эмаслиги мазкур технологияларнинг вақтида жорий қили­нишига тўсиқ бўлмоқда. Сув тежовчи технологияларни жорий қилишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, минтақада кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиш­тиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Давлатимиз раҳба­рининг бевосита ташаббуси билан «Агробанк» томонидан «Сувчилар мактаби» ташкил этилмоқда.
     Лойиҳа Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандис­лари институти» Миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мутахассислар сувдан оқилона фойдаланиш ма­даниятини оширишда фермерларни ўқитиш муҳимлигини таъкидлаш­моқда. Шу боис, мактабда сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг илғор усуллари бўйича билимлар берилади. Соҳанинг таж­рибали мутахассисларини жалб қил­ган ҳолда махсус handbook ишлаб чиқилди. Жумладан, ўқув мавзуларида:
     ● Сувдан тежовчи технологиялар турлари, афзалликлари ва уларнинг самарадорлиги;
     ● Хорижий тажриба. Замонавий суғориш тизимининг аҳамияти ва сувдан фойдаланиш маданияти (Туркия мисолида);
     ● Иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлик: субсидия, кафилликлар, со­лиқ имтиёзлари ва банк кредитлари;
     ● Тупроқнинг сув хоссалари ва нам сақловчи технологияларини ўрганиш (амалий);
     ● Хорижий тажриба. Замановий суғориш тизимларини қуриш, ишга тушириш ва ишлатиш тартиби (Туркия мисолида) ёритиб берилади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, «Сувчилар мактабига»:
     ● 60 мингта фермер хўжалиги;
     ● 4 мингга яқин сув хўжалиги хизмати ходимлари;
     ● 1 минг нафардан ортиқ банк ходимлари жалб қилинади.
     Шунингдек, жойларда ўқувларни ташкил қилиш учун 5 та сайёр гуруҳ­лар ташкил этилди:
     1-гуруҳ: Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари;
     2-гуруҳ: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари;
     3-гуруҳ: Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари;
     4-гуруҳ: Сурхондарё ва Қашқа­дарё вилоятлари;
     5-гуруҳ: Қорақалпоғистон Рес­публикаси ва Хоразм вилоятлари.
     Илк босқичда, ўқув курслари қиш­лоқ хўжалигида маҳсулотлар етиштириш ҳамда суғориладиган 155 та туманда май-октябр ойларида давом эттирилади.
     Иштирокчиларни рўйхатга олиш, ўқув курсларига жалб қилиш ва сертификатлаш ишлари тўлиқ рақам­лаштирилган бўлиб, фермер хўжалиги ўзи ўқиш учун рўйхатдан ўтади ва курс якунида сертификатини юк­лаб олади.
     Мактаб билан боғлиқ барча харажатлар «Агробанк» томонидан молиялаштирилади.
     Дастлабки босқич учун 26 млрд. сўм маблағ ажратилган.
     Келажакда, яъни шу йил якунига қадар Республиканинг ҳар бир ҳу­дудида «Сувчилар мактаби»ни ташкил этиш режалаштирилган. 2024-2030 йилларда 45 мингдан ортиқ (ҳар йили 6500 нафар) фермер хўжалик­ларини сертификатлаш бўйича 1 ҳаф­талик ўқув курслари ва «Сувчилар мактаби» платформаси ташкил этилади.
     Сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича ажратиладиган кредитларни электрон шаклга ўтказган ҳолда suvkredıt.uz платформаси фаолияти йўлга қўйилади. Курс битирувчиларига ушбу платформа ор­қали қисқа муддатларда кредит олиш жорий қилинади ҳамда сервис хизматлари кўрсатиш ташкил этилади.
     Қувонарлиси, илмий салоҳиятни ошириш, сув хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувват­лашга «Агробанк» томонидан биринчи босқичда 10 млрд. сўм миқдорида махсус грант ажратилади. Сув хўжалигини ислоҳ қилиш, самарадорликка эришиш бу борада тажрибага эга Исроил, Туркия, Испания ва Хитойдан тажрибали мутахассислар жалб этилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тириклик манбаи, ҳаёт асоси бўлган – сувни асраш, мавжуд заҳи­ралардан оқилона фойдаланиш борасида республикамизда амалий ишлар аллақачон бошланган ва бу каби хайрли ишлар давомийдир.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.