Tarmoq rivojlanishi

Агросаноат локомотиви

2-3/2023

 
     Юртимизда пахтачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқдаки, давлат сиёсати даражасида олиб борилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар бевосита тўқимачилик саноатининг ривожига, пахта хомашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи ўзимизда ишлаб чиқариш имкониятлари яратилгани, пахта-тўкимачилик кластерлар синфи яратилгани ўз самарасини бермоқда. Тўқимачилик соҳаси сўнгги йилларда жадал ривожланиб, Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта хомашёсининг 100 фоизи ўзимизда қайта ишланмоқда, пахта-тўқимачилик соҳасида кластерлар синфи яратилиб, тўқимачилик саноати маҳсулотларимизнинг экспорт географияси тобора кенгаяётгани қувонарлидир.
 
     Республика пахтачилигида кузатилаётган глобал муаммолар, жумладан сув танқислиги, тупроқ унумдорлиги пасайиши ва ғўза ҳосилдорлигини ошириш каби йўналишларда кўплаб илмий-тадқиқотлар ўтказилиб, хориж таж­рибаси ҳам қўлланилаётгани айни муддао бўлмоқда.
     Соҳани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2022 йил 7 июлдаги «Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшим­ча ташкилий чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ «Пахтачилик кенгаши» ташкил этилди.
     Кенгаш таклифлари асосида ҳар бир ҳудудда 10 тадан янги навлар синовдан ўтказилиб, агротехник тадбирларни амалга ошириш илмий асосларда ташкил этилмоқда.
     Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ғўза етиштириладиган асосий майдонларда маҳаллий олимлар томонидан ишлаб чиқилган ишланмалар, шу билан бирга хорижда ишлаб чиқил­ган янги технологиялар, жумладан томчилатиб суғориш бўйича Хитой, Туркия ва Исроил давлатлари технологиялари кенг жорий этилмоқда.
     Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бугунгача жами 250 минг гектардан зиёд ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Хорижда ишлаб чи­қарилган замонавий техника ва технологиялар ёрдамида 350 минг гектар ер майдонлари лазерли текислагичлар билан текисланиб, қола­верса, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўтказишда дронлардан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилди.
     Натижада, ўртача ҳосилдорлик 2017 йилга (24,2 ц/га) нисбатан 10 ц/га га ёки 40 фоизга ошди (2022 йил 34 ц/га).
     Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини янада яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлаш масалалари бевосита қишлоқ хўжалигини бошқа­ришнинг замонавий усули – кластерлар тизими билан боғлиқ. Таъбир жоиз бўлса, ушбу янги тузилма ўтган қисқа вақт ичида аграр соҳани ҳара­катлантирувчи драйверга айланди.
     Соҳада кластерлар тизими жорий этилганидан буён 2017-2023 йиллар давомида пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича 4,1 млрд. долларлик 265 та лойиҳалар ишга туширилиб, 288 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.
     Кластерларнинг ўз қувватлари ҳисобига тола ишлаб чиқариш 1,7 млн. тоннага (148 %), ип-калава – 835 минг тоннага (83%), мато тўқиш – 260 минг тонна (25%), тайёр маҳсулот – 552 минг тоннага (66%) ва экспорт 1,4 млрд. долларга етказилди. Клас­терлар томонидан техник чигитни қайта ишлаш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилиб, қайта ишлаш қув­вати 625 минг тоннага етказилди. Пахта-тўқимачилик кластерлари бошқа соҳаларни ҳам ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Мисол учун, шароити оғир ҳудудларда аҳо­ли бандлигини таъминлаш мақсадида касаначилик асосида 33 минг иш ўринли 284 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
     Шу боис Президентимиз 2018 йилнинг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда «Кластер-барча туманларда аграр соҳани жадал ривожлантиришнинг «локомотиви» бў­­лиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.
     Албатта, бу тизимни кенг йўлга қўйиш ва шакллантиришда давлатнинг роли муҳим аҳамиятга эга.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.