Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар!

4-5/2021

     Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар!
     «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси»нинг махсус сони саҳифаларида сизни қутлашдан мамнунман. Ушбу нашрда нафақат Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги турли со­ҳаларда, айниқса, савдо-иқтисодий ва сармоявий жаб­ҳалардаги муносабатларнинг бугунги ҳолати, балки, энг муҳими, кўп қиррали ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш истиқболлари билан танишиш имкониятига эга бў­ласиз.
     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев ва БАА Президенти Шайх Халифа бин Зайд Ал Наҳаён ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш борасида ҳар иккала томон бугун фаол саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда, юртимизда БАА сармоядорларининг фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
     Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчихонаси ва «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» таҳририяти ҳамкорлигида чоп этилган ушбу журнал саҳифа­ларидан ўзаро ҳамкорликнинг турли қирраларини қамраб олган ранг-баранг мақола ва интервьюлар жой олган. Улар ўзбек, араб, инглиз ва рус тилларида ўқув­чиларнинг эътиборига ҳавола этилгани, шубҳасиз, ало­ҳида аҳамиятга эга.
     Журналнинг махсус сонида икки мамлакатнинг нуфузли муассасалари, вазирлик ва идоралари раҳбар­ларининг Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатлар, ўзаро алоқаларнинг ўсув­чанлик даражаси ҳамда уларнинг истиқболларига оид фикр-мулоҳазалари ўз ифодасини топган.
     Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган IV йиғилиши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БАА Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасидаги фаол алоқалар, икки мамлакатнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар сифатидаги яқин муносабатлари, мамлакатларимизнинг парламентлараро алоқалари сингари мавзулар, юқори аҳамиятга молик бошқа йўналишларни қамраб олган мақола ва суҳбатлар кўп сонли журналхонларнинг эъти­борига ҳавола қилинган.
     Нашр савдо-иқтисодий, сармоявий-молиявий со­ҳалар билан бир қаторда мамлакатларимиз ўртасидаги давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, диний илмлар ва бағрикенглик, зиёрат туризми сингари жабҳалардаги ўзаро муносабатлар равнақи каби мавзуларни ҳам кенг очиб бергани диққатга сазовор.
     Шу билан бирга, икки мамлакат дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик ва унинг истиқболларига доир билдирган фикр-мулоҳазалари ҳам сиз, ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотишига ишончим комил.
     Журналнинг ушбу махсус сони Ўзбекистон Респуб­ликаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ташкил топганининг 50 йиллиги кенг нишонланадиган йилда чоп этилгани эса барчамизга алоҳида мамнуният бағишлайди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.