Банк хизматлари – қулай ва сифатли

3/2022

 
     Бугунги кунда дунёда бир томондан глобал иқлим ўзга­ришлари ва қурғоқчилик, бош­қа бир томондан эса пандемия ва у келтириб чиқараётган асоратлар, геосиёсий майдондаги тафовут, беқарорлик инсониятни яна бир жид­дий муаммога – очарчиликка юзма-юз қилиши жаҳон минбарларида ташвиш билан айтилмоқда. Англаганимиздек, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар бир давлат учун тобора ҳаёт-ма­мот масаласига айланиб боряпти.
     Шундай шароитда юртимизда аҳо­лини озиқ-овқат маҳсулотлари би­лан таъминлашни кафолатлаш, бу­нинг учун деҳқончиликдаги бой таж­рибаларимиз, мавжуд салоҳият ва им­кониятларимиздан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион, янгича ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда молия институтлари, жумладан, мамлакатимиз банк тизимида алоҳида ўринга эга «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ҳам замон талабларига ҳамоҳанг равишда истиқболли ло­йи­ҳаларни амалиётга йўналтир­моқда.
     Хусусан, «Агробанк» АТБ томонидан амалга оширилган кенг кўламли трансформация жараёнлари натижасида банк экотизими яратилди. Шунинг натижасида хизматлар кўлами ошиб, сифат жиҳатдан янги бос­қичга кўтарилмоқда. Давлатимиз раҳ­барининг 2021 йил 16 декабрда қабул қилинган «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қув­ватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир.
     Ушбу ҳужжат ижроси доирасида «Агробанк» жамоаси томорқа эгаларига қулайлик яратиш мақсадида янги «AgroZamin O’zimizniki» онлайн платформасини ишлаб чиқди ва платформа жорий йилнинг 1 апрелидан ишга туширилди.
     Бу платформа орқали томорқа ер эгасига ўз маҳсулотини онлайн сотиш, уруғ, кўчат, минерал ўғитларни сотиб олиш, видео қўлланмалар, онлайн маслаҳат олиш қулайликлари яратилди. Шунингдек, мазкур платформада маҳсулот ва хизматларни онлайн тарзда «Агромарказ»га буюртма бериш ҳам мумкин.
     Дарвоқе, «Агробанк» молиявий кўмагида республика бўйича томор­қа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа бўғинларига «Бир дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиқиб агромарказлар ташкил этилмоқда.
     Мазкур марказларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига «ерга ишлов бериб, уруғ қадашдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш»гача бўлган занжирли тизимни қамраб олган хизматлар кўрсатилиши эътирофга лойиқ жиҳатдир.
     Агромарказларда:
     ● агроном, ветеринар, ўсимлик­ларни ҳимоя қилиш, хизмат кўрсатувчи мобиль гуруҳлар, томчилатиб суғориш, паррандачилик, қуёнчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида консалтинг (маслаҳат) хизмати;
     ● техника хизматлари, минерал ўғитлар етказиб бериш, сунъий уруғ­лантириш, транспорт хизматлари;
     ● етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш тизими мавжуд.
     Кўриниб турибдики, «Агробанк» ташаббускорлигида ҳудудларда ташкил этилаётган агромарказлар деҳ­қонларимизга, фермер хўжаликлари ҳамда кластерларга катта ёрдамчи бўлиб, улар хизматидан жисмоний ва юридик шахслар кенг фойдаланиш имкониятига эга. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, экспортни ривожлантириш, асосийси, халқимиз турмуш фаровонлигига хизмат қилмоғи муқаррар.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.