Investitsion faoliyat

Инвесторлар ишончлиликни танлайдилар

2-3/2023

 
     Маълумки, ҳар бир соҳа ривожида инвестицияларнинг ўрни беқи­ёс. Шу ўринда кейинги йилларда ўзига хос жадаллик билан ривожланиб бораётган тар­моқ – тўқима­чиликка йўналтирилаётган инвестицияларни тармоқни ривожлантирувчи дастак­лардан бирига қиёсласак тўғри таъ­риф берган бўламиз.
     Хусусан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирилиги ҳамда «Ўзтўқи­мачилик­саноат» уюшмаси билан ҳам­кор­ликда, тўқимачилик саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бунда, со­ҳада илғор муҳандислар мактабларининг фаолиятини йўлга қў­йиш, йирик корхоналарда ўзларининг касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиш;
     ● Илмий ишлаб чиқариш клас­терлар ва «Изланиш ва ривожлантириш» (R&D) марказларини ташкил этиш ва уларни рағбатлантириш бўйича алоҳида дастурларни назарда тутиш;
     ● Тўқимачиликда ип калавани қай­та ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда юқори сифатли матога бўлган талабни қондириш учун 300 минг тонна сунъий ва аралаш тола ишлаб чиқаришни йўлга қў­йиш бўйича дастур ишлаб чиқил­моқда.
     Унга кўра 2030 йилга бориб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 214,5 трлн. сўмга (2023 йилга нисбатан 2,4 баробар), экспорт ҳажмлари 10 млрд. долларга (2023 йилга нисбатан 2,2 баробар) етказилиши кутилмоқда.
     Шунингдек, тўқимачилик хом­ашёсини ички бозорда чуқур қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида тўқимачилик саноатида банд бўлган ишчи ходимлар даромад со­лиғини ставкаларини пасайтирилган (1 фоизгача) ставкада тўлаш, ягона ижтимоий солиқ имтиёзи бўйича 80 фоиздан ортиқ экспорт қилиш талабини 60 фоизга тушириш, ип-калавани 70 фоизидан ортиғини ички бозорга сотган ип-йигирув корхоналарига мол-мулк ва даромад соли­ғини тўлашдан озод қилиш каби со­лиқ имтиёзлари қўлланилиши; Европага тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш ва танитиш мақсадида йирик савдо марказларига маҳ­сулотлар етказиб бериш ҳамда жойлаштириш харажатларини Экспортни рағбатлантириш агентлиги маб­лағлари ҳисобидан қоплаш.
     Ахборот тариқасида айтиш керакки, «Boundary outlet» савдо маркази Англиядаги ТОП-5 таликдаги йирик савдо марказларидан бири бўлиб, энг кўп харидор оқими мавжуд савдо нуқталаридан ҳисобла­нади. Ўзбекистон маҳсулотларини ягона павильонда жойлаштириш асосида миллий маҳсулотларимизни дунёга танитиш имконияти ярати­лади.
     Европа, Америка, Африка ҳам­да Жанубий ва Шарқий Осиё давлатлари бозорларни мустаҳкам эгаллаш мақсадида харидорлар томонидан тўланадиган транспорт харажатларини 2023 йилнинг якунига қадар Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (тайёр маҳсулот экспортини субсидиялашга бериладиган қисмидан) томонидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
     Бугунги кунда, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги Фармони билан соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлашга 200 млн. доллар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилган. Шунингдек, Фармон билан, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарки ташкил этилиши эвазига умумий қиймати 467,6 млн. доллар бўлган 42 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Стратегияга мувофиқ, 2030 йилгача тўқимачилик соҳасида бундан-да кўплаб амалий ишлар қилиниши, халқаро доирадаги лойиҳалар тузилиши, келгуси 7 йилда яна қўшимча 3 млрд. доллардан зиёд инвестициялар ўзлаштирилиши ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз.
 
 
ИССВ ахборот хизмати
 
 
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.