Tarmoq rivojlanishi

Мақсадга интилувчанлар учун туризм турлари

5-6/2022

     Дунё статистикасига назар солсак, ҳар бир мамлакатда ўша ҳудудгагина мос бўлган алоҳидалик, сайёҳлик ривожи учун тугал шароитлар манбаси билан ажралиб турувчи нозик бир жиҳат мавжуд. Ўзбекистоннинг бу борада ҳам омади кулган: бизда асрий қадриятлар, қадимий тарих, чўл ва тоғ зоналари, флора ва фауна дунёси, қисқача айтганда сайёҳликнинг барча турлари учун мос ва хос шароитлар ­мавжуд.
 
     Юқоридаги омиллар сабаб ҳам мамлакати­мизда дам олишнинг фаол турлари тобора кенг оммалашиб бормоқда. Ўзбекис­тондаги юмшоқ иқлим туфайли деярли йил давомида спортнинг кўплаб турлари билан шуғулланиш имкони мавжуд. Ястаниб ётган кенг ва хилма-хил ландшафтлар спортнинг экстремал турлари учун янгидан-янги имкониятларни тақдим этади. Улар жумласига қуйидагилар киради:
     ● қишки спорт турлари: тоғ туризми, экстремал чанғи, сноуборд;
     ● мотопойга (Motorcycleracing), ралли (Rallying), мотокросс;
     ● скейтборд, тоғ велосипеди, қоя­ни забт этиш, каньонинг ва парапланеризм.
 
Тоғ туризми
     Ўзбекистонда тоғ туризми – бу нисбатан кичик, аммо фаол ривожланаётган тармоқ. Мамлакатнинг ғоят катта тоғли ҳудудлари ушбу турдаги туризм ихлосмандлари учун айниқса, жозибали. Мамлакат ҳуду­дининг катта қисмини асосан текисликлар эгаллайди, аммо шу билан бирга кўплаб минтақаларда ғарбдан шарққа Тянь-Шань ва Помир тоғ тизмаларининг узун занжири ўтади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудуди жуда машҳур – баландлиги 3309 м бўлган Катта Чимён чўққисига эга Чимён тоғлари. Ушбу ҳудуд кўплаб альпинизм сўқмоқлари, яёв туризм йўналишлари, қояни забт этиш, отда юриш йўналишлари, тоғ-чанғи йўллари ва кўплаб сайёҳликнинг янгидан-янги турларига дебоча сифатида хизмат қилади.
     Бу ерда учта тоғ-чанғи курортлари – турли қишки спорт турлари шинавандаларини ўзига йил сайин жалб қилаётган Чимён, Белдирсой ва Амирсой жойлашган. Тоғ-чанғи мавсуми – декабрь ойининг охиридан то март ойининг ўрталарига қадар давом этади. Учиш учун энг мақбул вақт – бу февраль ойидир. Республикамизнинг барча нуқталаридан келувчи сайёҳларнинг кўплигини инобатга олиб, бу каби масканларни қуришни кўпайтириш борасида ҳам ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, барча экстремал ва тоғ туризми ихлосмандлари учун Жиззах вилоятида «Мугол» экстремал туризм базасини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қурилиш тугаллангач, меҳмонлар чанғи ва сноубордда учиш, тоғлар узра пойгада қатнашиш, зиплайн ва бошқа «адреналин» аттракционлардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар.
     Бойсунтов тизмасидаги Бойбулоқ (амплитудаси 1415 м), Фестиваль-Музхона (-580 м) ва Урал (-565 м) ғорлари, Куласой, Лангар ва Гулкам даралари каньонларининг ҳайрато­муз панорамалари, Зоминдаги Туркистон тизмаси шимоли-ғарбий тар­моқларининг шифобахш ҳавоси ало­ҳида бир мавзу. Ушбу масканлар ғоят кўп сонли сайёҳларга ўзгача сурур, ҳаяжон бағишлайди.
     Ўзбекистоннинг кенг тоғли мин­тақалари шунчаки альпинизм, қоя ёхуд муз қоясини забт этиш учун мўлжалланмаган. Бу алоҳида тайёрланган одамлар учун йўналишлардир. Қояни забт этиш қояга қўшимча анжомларсиз (хавфсизлик воситасидан ташқари) вертикал кўтарилишни назарда тутади, альпинизм эса – бу баланд тоғларга арқонлар, илгаклар, тирноқлар (тоймаслик учун пойабзал тагига боғлаб олинадиган мослама) ва ҳоказолар ёрдамида узоқ вақт давомида кўтарилиш. Тоғни забт этиш учун альпинист нафақат қоя­ларни, балки қорли ва музли участкалар, тоғ дарёлари каби бошқа табиий тўсиқларни ҳам енгиб ўтади. Қояни забт этиш эса альпинистлар машғулотининг бир қисми ҳисобла­нади. Таъкидлаш лозимки, иккала йўналиш ҳам Ўзбекистонда ниҳоятда кенг оммалашишининг сабаблари бор: бу ерда тоғлар мамлакат ҳуду­дининг 21,3 фоизини ташкил этади.
     Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси сайти маълумотларига таянилса, Ўзбекистоннинг 34 та тоғли ҳудудида баландлиги 3099 метрдан 4326 метргача бўлган 74 та йўналиш бор. Шундан 15 та саёҳат 4а ёки 4b, 9 та йўналиш 5а ёки 5b қийинчилик даражаларига эга ва фақатгина битта йўналишнинг қи­йинчилик даражаси 6а га етади.
Альпинизм, қояни забт этиш ва муз қоясини забт этишнинг асосий йўналишлари Ғарбий Тянь-Шань ҳу­дуд­ларида жойлашган: Майдонтол тизмаси, Пском тизмаси ва Чатқол тизмаси. Бу ерда ҳар йили альпинизм ва қояни забт этиш бўйича Ўзбекис­тон очиқ мусобақалари ўтказилади.
 
 
Раъно АХМАДЖОНОВА,
Uzbekistan.travel журнали контент бўлими копирайтери
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.