Turizm istiqbollari

Turizm istiqbollari

Mintaqalarda turizmning rivojlanishi

1/2019

     Туризм дунё иқтисодиёти­да энг даромадли ва жа­дал ривожланиб бора­ётган соҳалардан бири. Бугунги кун тадқиқотлари туризм инфратузилмасини дунё бўйича учинчи даромад олиб ке­лаётган соҳага айланганини кўр­сатмоқда. Туризм соҳасининг ривож­ланиши мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда транспорт, савдо-сотиқ, озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш, ҳунармандчилик ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларига ижобий таъсир кўрсатади. Туризм мамлакат таш­қи қиёфасини замонавийлаш­тириш­да, меҳмонхона индустрияси ривожланишида, ресторан бизнесида юқо­ри хизматни ташкил этиш­да му­ҳим аҳамият касб этади.
Туризм соҳасидаги глобал тарақ­қиёт дунё мамлакатлари ўртасидаги масофани қисқартириб, саёҳат қилиш имкониятлари эшигини каттароқ очди.
     Тез орада саёҳат ва дам олиш шароитларини яратиш билан банд бўл­ган қатлам иқтисодий наф олиш нуқ­таи назаридан туристик маҳсулотлар ва хизматларни яратиш арзон бўлган мамлакатлар ҳудудига ўтиб кетиши кутилмоқда. Чунки саёҳат ва дам олиш қанчалик қулай ва арзон бўлса, узоқ масофалар ва мамлакатларга саёҳат қилиш ҳам шунчалик оммалашади.
     Туризм мамлакат ривожига таъ­сир этар экан, туристик имконият­ларга эга мамлакатлар орасида со­ҳани янада ривожлантириш учун ҳаракат, рақобат бўлиши табиий ҳол. Бугун бир неча мамлакатлар туристик салоҳиятини кучайтириш, фойдаланилмаган имкониятлардан кенг фойдаланиш учун кўплаб маблағ сарф этаётгани бунинг яққол исботидир. Тур хизматларни таклиф этувчи компаниялар, аввало, сайёҳлар­нинг қи­зиқиши, ёшини инобатга олади. Ҳар бир инсон бўш вақтини самарали ўтказиб, дам олишга, соғ­лиғини тик­лашга, дунё халқларининг урф-одат­лари, қадриятларини билишга инти­лади. Бундай хизматлар туризм соҳа­си томонидан амалга оширилади.
     Туризм соҳаси ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг дина­мик ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу соҳа ривожи аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
     Бугун мамлакатимизда замонавий туризмни ривожлантириш бўйича ҳуқуқий асослар яратилиб, туристик имкониятлар ҳам ортиб бор­моқда. Ўзбекистоннинг халқаро туристик бозордаги ўрнини мустаҳ­камлаш, тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига таништириш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш сифа­тини жаҳон стандартлари даражасида  ташкил этиш соҳасида тизимли ва босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Туризм соҳа­сининг иқ­тисодиётдаги устувор йўна­лиш­лардан бири эканлигидан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, ту­ризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм­ни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, туризм со­ҳа­сида ягона давлат сиёсати ўтка­зи­лишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концеп­цияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш чора-тад­бирлари кўрилмоқда.
     Жаннатмакон юртимизни бежизга ҳам саёҳат ҳам зиёрат макони, де­йишмаган. Ўзбекистон буюк тарихи, шонли ўтмиши, бой маданияти билан бутун дунёда шуҳрат қозонган. Бу­гунги кунда тарихий қадамжолари­мизни сақлаган ҳолда мамлакати­мизда замонавий туризмни янада ривожлантириш устувор вазифалар­дан бири саналади. Бу аввало, юртимизда замонавий иншоотлар қу­рилиши билан бир қаторда шаҳар­ларимизнинг ташқи қиёфасини янада кўркамлаштиришга, давлатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, фу­қароларни иш билан таъминлашга, юртимиз­нинг дунё миқёсидаги обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.