Nuqtayi nazar

Рақамли трансформация: қулайлик учун ўзгаришлар

2-3/2023

 
     Сўнгги йилларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг «“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғриси­да»ги Фармонига мувофиқ, тўқима­чилик саноатини рақамлаштириш устида тизимли ишлар олиб борил­моқда. Тўқимачилик соҳаси жаҳон саноатида муҳим ўрин тутишини ино­батга олсак (унинг ҳаж­ми 1 трлн. АҚШ долларидан ошиб кетган), ра­қамли ечимлар ва янги технологиялар жорий этилиши жаҳон бозорида рақобатбардош ва харидоргир бўлишда муҳим аҳамият касб эт­моқда.
     Осиё тараққиёт банки яқинда ўтказган тадқиқотларига кўра, мамлакат қулай сиёсат юритган ҳамда кўникмаларни ошириш ва ўқитишга инвестициялар киритган тақдирда сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни жорий этиш катта ўсиш салоҳиятига эга тўқимачилик ва тикувчилик саноатида 100 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради.
     Рақамлаштириш тўқимачилик саноатини қандай ўзгартираётганини кузатиб, биз тўртинчи саноат инқилобига гувоҳ бўламиз.
     Тўқимачилик соҳасини рақамлаш­тириш нимани назарда ту­тади?
     Ўзбекистон тўқимачилик саноатини рақамлаштиришнинг муҳим жи­ҳати маҳсулотни маркировкалаш тизимини жорий этишдан иборат. Маркировкалаш туфайли ҳар бир маҳ­сулот маълумотлар базаси билан боғланган ноёб кодга эга. Бу истеъмолчиларга маҳсулот асл эканини тез текшириб, унинг сифатига ишонч ҳо­сил қилишга имкон беради. Аммо маркировкалашнинг тўқимачилик саноатидаги асосий вазифаси – Ўз­бекистон маҳсулотларини дунёга танитиш ва ижобий нуфузини яратишдир.
     «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Президентимизнинг 2022 йил 21 январдаги ПФ-53-сон Фармонига мувофиқ пахта толасини автоматлаштирилган ҳисобга олиш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларида маркировкалаш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа­ни ишга туширди. Бу бошланиши, холос. Бугун маркировкалаш тизими Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятида пахтани қайта ишлайдиган 44 заводда ўр­натилган. Ан­дижон, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпо­ғистон Республикасида тизимни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
     Пахта толасини маркировкалаш меҳнат шароитларини яхшилашга ва атроф-муҳитни ҳимоялашга ёрдам беради. Маҳсулот йўлини кузатиш орқали етказиб бериш занжиридаги бузилишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мумкин.
     Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2023 йил 26 январьдаги ПҚ-23-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу тизимнинг барча пахта-тўқимачилик кластерларида ва йигирув фабрикаларида жорий этилишини таъминлайди. Шу тарзда маркировкалаш жараёни кейинги босқичга ўтади. Бошқа лойиҳа маҳ­сулот сифати ва рақобатбардош­ли­гини оширибгина қолмай, балки тў­қимачилик маҳсулотларининг бутун ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлайди. Бу шаффофлик ва кузатилувчанликни оширишни таъминлайдиган Sustainability Pledge ташаббуси доирасида блокчейн тизимини жорий этиш бўйича UNECE дастлабки-синов лойиҳаси бўлиб, ҳозирги вақтда тўқимачилик саноати учун устувор йўналишга айланган.
 
 
Шахзода КУЧКАРОВА, Ахборот сиёсати, PR ва масс-медиа департаменти бошлиғи
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.