Tarmoqlarni rivojlantirish

Самарқанд – халқаро форумлар маркази

1/2023

 
     Ҳар йили Ўзбекистонда кўплаб кўргазма-кўнгилочар маданий тадбирлар ва фестиваллар, барқарор ривожланишнинг глобал муаммоларига бағишланган халқаро конференция ва форумлар бўлиб ўтади. Юртимизнинг барча шаҳарлари ичида пойтахт билан бир қаторда нафақат сайёҳларни, балки тарихчи, санъатшунос, маданият арбоблари ва мутахассисларни жалб этган ҳолда ўзининг бой тарихий-меъморий мероси, минг йиллик тараққиёти давомида тўпланган маънавий-диний ва илмий-маданий қадриятлари ила дунёга машҳур Самарқанд энг кўп ташриф буюрувчи шаҳар сифатида қайд этилди.
 
     Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистонда ишбилармонлик туризми (МICE-туризм)нинг ривожланиши билан шаҳар ва ишбилармон доира вакилларига бўлган қизиқиш ортмоқда. Ишбилармонларга ишни маърифий дам олиш билан бирга олиб бориш имконини берувчи МICE-туризмнинг тобора оммалашаётганлиги боис, Самарқанд шаҳри ўзининг тарихий ва меъморий диққатга сазовор жойларига саёҳатлар билан бирга, халқа­ро бизнес учрашувлари учун энг мақбул жой сифатида эътироф этилди. Халқаро форумлар ва тантаналарни юқори савияда ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 25 сентябрдаги қарори билан Самар­қанд шаҳрида Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкама­сининг 2010 йил 30 апрелдаги «2010-2012 йилларда Самарқанд шаҳрининг марказий қисмини қайта қуришни амалга ошириш ва расмий делегацияларни қабул қилиш уйини қуриш тўғрисида»ги қарори асосида қурил­ган Расмий делегацияларни қабул қилиш уйи негизида «Форумлар мажмуаси»ни ташкил этиш тўғриси­даги таклиф маъқулланди. Қа­рорда таъкидланганидек, бундай қа­рор «Самарқанднинг йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатидаги халқаро нуфузи ортиб бораётгани» муносабати билан, шунингдек, халқаро форумлар, симпозиумлар ва бошқа тантаналарни ўтказиш учун замонавий шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинган. Бугунги кунда «Форумлар мажмуаси» йирик халқаро иқтисодий ва маданий форумлар, илмий симпозиумлар ва конференциялар, шунингдек, «Ўзбекис­тон Рес­публикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳамда иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаш­тириш ва ривожланган демократик давлатни қуриш соҳасида тўпланган тажрибани очиб берувчи» ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилувчи жойга айланди.
     Ўн йил давомида шаҳарнинг марказий тарихий қисми реконструкция қилинди: кўча ва мавзелар капитал таъмирланди ва қайта қурилди, қа­димий архитектура ва меъморчилик ёдгорликлари тикланди ва янгиланди, янги замонавий сайёҳлик объектлари қурилиб, зарур инфратузилма барпо этилди. Таъмирлаш-тиклаш ва қурилиш ишлари фуқароларнинг одатий ритми ва турмуш тарзини бузмади, бу ерда кўргазма-экспозиция тадбирлари ва бизнес учрашувлари ўз ишини давом эттирди, бутун дунёдан шаҳарга сайёҳлар билан бирга унинг маданий-тарихий бойликларини кўриш, Ўзбекистоннинг чиройли шаҳри ва мамлакат иқтисо­диётининг гуллаб-яшнашига, тинчлик йўлида халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқалари ва ҳам­корликни мустаҳкамлашга, умумий фаровонликка эришишга ўз ҳисса­сини қўшиш учун бизнес вакиллари оқими тўхтамади.
     Самарқанд азалдан Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо йўлларининг чор­раҳаси бўлган, бугун ҳам у жаҳон ҳамжамиятини ўзига жалб этиш марказига, бугунги куннинг нафақат савдо-иқтисодий, балки глобал ижтимоий-сиёсий ва экологик вазифаларини муҳокама ва ҳал этиш майдонига айланиб, қадимий анъаналарини, янги давр ва ҳозирги замон таҳдидларига мос равишда янада кенгайтирилган форматда давом эт­тирмоқда.
     Самарқанднинг қайта тикланган қадимий архитектура ёдгорликлари, ёдгорлик мажмуалари ва зиёратгоҳ­ларини томоша қилиш турли халқаро йиғилиш ва форумларда иштирок этиш ниятида Самар­қандга келувчи олий даражадаги делегация ва меҳ­монларнинг кун тартибидан жой ол­ган. Самарқанд бозорлари ва эски шаҳарнинг тор кўчалари бўйлаб сайр қилиш, диқ­қатга сазовор жойлар, ҳу­нарманд­чилик устахоналарини кў­риш ҳар бир меҳмон қалбида ўчмас таассурот қолдиради. Бу қизғин иш графигидан кейин энг яхши дам олиш эмасми? Албатта, Ўзбекистоннинг сайёҳлик «дарвозаси» бўлмиш Са­марқанд ҳар йили ўтказиладиган турли сайёҳлик конференциялари ва кўргазма тадбирларининг энг муҳим ташкилотчиси ҳисобланади, уларга минглаб иштирокчилар ташриф буюришади.
     Таъкидлаш жоизки, йўловчилар оқимини қабул қилиш имкониятларини кенгайтирмай туриб шаҳарнинг сайёҳлик имкониятларини кенгайтириб бўлмайди. Шу сабаб шаҳарнинг функционал имкониятларини янгилашда республика ҳаво бандарго­ҳини ўзгартиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2022 йил республика авиация тармоғи тарихидаги биринчи марта тузилган «Uzbekistan Airports» ДАЖ ва хусусий ҳамкор – «Air Marakanda» компанияси ўртасидаги давлат-хусусий шериклик шартномаси туфайли Самарқанд халқаро аэропорти янги терминали лойиҳа­сининг амалга оширилиши якун топди. Янги терминал мунтазам рейслар сонини 3 баробарга (ҳафтасига 40 тадан 120 тагача рейс) кўпайтириш, соатига 800 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш, шунингдек, йўловчилар оқимини 2019 йилда хизмат кўрсатилган 500 минг кишидан йилига 2 млн. йўловчигача ошириш имконини берди.
     2022 йилнинг апрелида Самар­қанд аэропортининг янги терминали майдончасида ички ва ташқи ту­ризм­ни ривожлантириш учун мамлакатимизнинг туризм, авиация ва логистика соҳаларидаги янги имкониятлари ва улкан салоҳиятини намойиш этган Discovering Uzbekistan биринчи халқаро сайёҳлик конференцияси бўлиб ўтди. Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов анжуманда сўз­лаган нутқида анжуман ўтказиладиган жой сифатида Самар­қанд шаҳри бежиз танланмагани, тарихий шаҳар Ўзбекистон сайёҳлик йўналишларининг чорраҳаси эканини таъкидлади.
     Самарқанд аэропортининг янги терминали ишга тушиши билан сай­ёҳлар ва делегацияларни қабул қи­лиш имконияти ошади. Конференция доирасида республика вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг туристик имкониятлари тақди­мотлари ўтказилиб, диверсификация қилинган туристлик маҳсулотлар намойиш этилди. Конференцияда иш­тирок этган дипломатик корпус вакиллари «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида мамлакатимизнинг сайёҳлик сало­ҳияти ҳақидаги таассуротлари ва ба­ҳолари билан ўртоқлашишди. Хусусан, Исроил давлатининг элчиси Зеавит Бен Хиллел шундай деди: «Ўзбекистонда исроиллик сайёҳлар севадиган ҳамма нарса бор: гўзал архитектура, тарих, бозорлар, миллий таомлар. Буларнинг барчаси му­ҳим аҳамиятга эга». Малайзия элчиси Хенди Ассан эса «Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги улкан салоҳия­тини ва ташриф буюриш учун жозибадор жойлари»ни таъкидлади.
     Шаҳарнинг гўзаллиги, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги, мамлакатда юз бераётган туб ўзгаришлар ҳақидаги бу каби илиқ фикрлар Са­марқандни жаҳон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг му­ҳим вазифаларини ҳал қилишда Ўзбекистоннинг имкониятлари ва ролини намойиш этиш учун дунёнинг илғор кучларини бирлаштириш мақсадида халқаро делегациялар, давлатлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига айлантириш борасидаги қаро­ри нечоғли тўғри эканидан далолат.
 
 
Юлдуз ОСМОН, «O‘zIA» журнали мухбири
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.