OSC

Саноат ва қишлоқ хўжалигида инновациялар курси

5/2020

     Туркиядаги OSC компанияси 2007 йили ташкил топган бўлиб, халқаро бозорда 30 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ŞAHLANLAR йирик холдинг компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. У Ўзбекистон, умуман, Марказий Осиё минтақаси бозорига кириб келганига 15 йилдан ошди.
     OSC жамоаси қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни амалга оширишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган етакчи мутахассислар ва экспертлардан ташкил топган. У иссиқхона хўжалиги, интенсив боғдорчилик, замонавий ирригация ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш соҳасида энг замонавий инновацион технологияларни ривожлантириш ва жорий этишга қаратилган, юқори сифатли сертификатланган ўғитлар, ҳимоя воситалари ва ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар етказиб берувчи кўп тармоқли компания ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари OSC совутиш-музлатиш омборлари ва мажмуалари қуриш учун сертификатланган, илғор асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб беришга ихтисослашган бўлиб, қурувчи-консалтинг соҳасида эксперт вазифасини ҳам бажаради.
     Компания Марказий Осиё ҳудудидаги фаолияти даврида юксак даражада хизмат кўрсатувчи профессионал, ғоятда самарали ва ишончли ҳамкор сифатида обрў-эътибор қозонди. OSC компанияси таркибида “Royal Agro”, “Green Agro”, “OSC Intensive Fruit Gardens”, “OSC Cold Stores”, “Royal Agro science”, “Royal Fruit Science” ва “OSC Construction” каби корхоналар мавжуд.
 
     “ROYAL AGRO” – ЕВРОПА УСЛУБИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНА­ЛАРНИ ҚУРИШ
     “Royal Agro” корхонаси томонидан бугунги кунга келиб Ўзбекистонда умумий майдони 100 гектардан ортиқ бўл­ган иссиқхона мажмуалари қурилди ва муваффақиятли ишга туширилди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро даражадаги экспертлар ва муҳандис­ларнинг билим ва тажрибаси “Royal Agro”га иссиқхона хўжалиги бўйича энг юқори сифатли хизматларни тақ­дим этиш имконини беради.
     “Royal Agro” компаниясининг ис­сиқ­хона мажмуалари Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Наманган, Бухоро, Самар­қанд, Андижон, Сурхондарё каби кўп­лаб вилоятларда барқарор фаолият кўрсатмоқда. “Royal Agro” жамоаси ис­сиқхона хўжалиги соҳасидаги эксперт сифатида ўз обрўсини қадрлайди ва МУВАФФАҚИЯТ принципига амал қилади.
     СИЗНИНГ БИЗНЕСИНГИЗ – БУ БИЗНИНГ ОБРЎМИЗ!
 
     “GREEN AGRO” – ЭНГ ЯНГИ ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ
     “Green Agro” томонидан ҳозирга қадар Ўзбекистон ҳудудида томчилатиб су­ғориш бўйича умумий майдони 14 000 гектардан зиёд бўлган 650 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Том­чилатиб суғориш – қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энг самарали сув ва озиқ моддалари етказиб бериш тизими ҳисобланади.
     Ирригация тизимлари бутун экин майдонини бир текисда суғорган ҳолда оби ҳаётнинг ўсимликлар илдизига зарур миқдорда ва керакли вақтда ет­казиб берилишини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида ҳосилдорликни, тў­йинганликни ва ҳосилнинг сифатини сезиларли даражада оширади. Яна бир муҳим факт – сувнинг оқилона сарф­ланиши ушбу ресурсдан фойдаланиш харажатларининг маълум даражада камайишини таъминлайди. “Green Agro”нинг агро-муҳандислари дунёнинг кўплаб минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда фермалар, боғ­лар, экин ва пахта майдонларини том­чилатиб суғориш, ландшафт суғориш ва суғоришнинг бошқа турлари соҳа­сида лойиҳаларни муваффақиятли амал­га оширган, улкан тажрибага эга мутахассислар саналади. Улар фермерлар ва потенциал мижозларга лойиҳалар доирасида ирригация тизимларини қўллаш бўйича ҳамда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бошқа кўплаб масалалар юзасидан ўз маслаҳатларини бериб боришдан доимо мамнун.
     “GREEN AGRO” ҒОЯДАН – ЕЧИМГА! БИЗ БОҒДОРЧИЛИКНИ ЯРАТАМИЗ!
 

     OSC INTENSIVE FRUIT GARDENS – ИННОВАЦИОН МЕВАЛАРНИ ЎСИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
OSC компанияси Ўзбекистондан ташқари Испания, Италия, Туркия, Россия каби бошқа қатор мамлакатлар ҳудудида интенсив технология бўйича мевали боғларни яратишда ҳавас қи­ларли ютуқларга эришиб келмоқда. Компания томонидан мамлакатимиз ҳудудида умумий майдони 2000 гектардан ортиқ бўлган 24 дан зиёд интенсив мевали боғлар лойиҳаси рўёбга чиқарилди. Бугун бу боғлар ҳосилга кириб, ўз эгаларига яхши фойда кел­тирмоқда.
OSC экспертлари ўз лойиҳалари­нинг мевали боғни нолдан барпо этишдан бошлаб то боғ хўжалиги ходимларини назорат қилиш ва ўқитиш­гача бўлган барча босқичларида қат­нашади. Шунингдек, OSC компанияси турли навли, ҳатто экзотик мевали дарахт кўчатлари етиштириш ҳамда сотиш билан ҳам шуғулланади.

     “OSC INTENSIVE FRUIT GARDENS” БИЛАН ЕТИШТИРИЛГАН МЕВАЛАР ҲАТТО ЭНГ ТАЪБИ НОЗИК ИСТЕЪМОЛЧИ ТОМОНИДАН ҲАМ ЮҚОРИ БАҲОЛА­НАДИ!
     БИЗНИ ТАНЛАШ БИЛАН СИЗ ЎЗИНГИЗ ЕТИШТИРАДИГАН ҲОСИЛНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ СИФАТИНИ ТАНЛАЙСИЗ!
     “OSC Cold Stores” эса ҳар қандай мураккабликдаги совутиш-музлатиш ом­борлари ва мажмуалари лойиҳа­ларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, совутиш-музлатиш омборларини қу­риш, сабзавотлар, мевалар, озиқ-овқат маҳ­сулотлари ва фармацевтика препаратларини узоқ муддатли сақлаш учун сўнгги технологик асбоб-ускуналари тўпламларини етказиб бериш билан шуғулланади. Компания лойи­ҳалари саноат маҳсулотларини сақлаш ёки музлатиш учун шароит яратиш лозим бўлган турли соҳаларда қўлла­нилади. Фаолияти давомида “OSC Cold Stores” томонидан Ўзбекистон ҳуду­дида бугунги кунгача умумий сиғими 200.000 тоннадан ортиқ бўлган 150 тадан зиёд совутиш-музлатиш объекти қурилди. Ўз лойиҳаларида “OSC Cold Stores” фақат сертификатланган, юқори сифатли асбоб-ускуналар ва бутловчи қисм­лардан фойдаланади. Бу, табиийки, маҳсулотларни тўғри сақлаш ва корхонанинг узоқ йиллар мобайнида тўхтовсиз ишлашини кафолатлайди. Компаниянинг амалга оширилган ло­йиҳа­лари портфелида кorzinka.uz, Evos, PepsiCo, AgroMir каби юртимиздаги машҳур брендлар қайд этилган.
     МАҲСУЛОТЛАРИНГИЗНИ “OSC COLD STORES”НИНГ ЭНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТЎҒРИ САҚЛАШ – МУВАФФАҚИЯТИНГИЗ ГАРОВИДИР!

 
     “ROYAL AGRO SCIENCE” – ЎҒИТЛАР ВА ПЕСТИЦИДЛАР
     Компаниянинг ушбу йўналиши халқаро сифат стандартлари бўйича сертификатланган минерал ўғитлар ва пестицидларни етказиб беришга қара­тилган. Биз таклиф қилаётган маҳсу­лотлар ассортименти барча турдаги тупроққа ва илдиздан ташқарига солинадиган ўғитларини ўз ичига олади. “Royal Agro science” ўсимликларни за­раркунандалардан ҳимоя қилиш ва ҳосилдорлигини яхшилаш учун препаратларнинг тўлиқ қатор тўпламини тақдим этади.
     “ROYAL AGRO SCIENCE” МАҲСУЛОТ­ЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ, СИЗ БАРАКАЛИ ҲОСИЛИНГИЗНИ КАФОЛАТЛИ РАВИШДА ЎРИБ-ЙИҒИБ ОЛАСИЗ!
 
     “ROYAL FRUIT SCIENCE” – ЕТАКЧИ ХАЛҚАРО МУТАХАССИСЛАРДАН АГРО-КОНСАЛТИНГ
     “Royal Fruit Science”– бу қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва мазкур соҳада бизнесни оқилона йўлга қўйиш бўйича маслаҳат хизматларини тақдим этувчи, Сизнинг энг яқин кўмакдошингиздир. “Royal Fruit Science” экспертлари мева-сабзавотчилик со­ҳасида узоқ йиллик халқаро тажрибага эга мутахассислар бўлиб, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги вакилларига энг мақбул маслаҳатларни бериб боради ва бу йўналишда ўз бизнесини юқори даражага кўтариш ёки энг кам харажатлар билан энг яхши натижага эришиш йўлида ишни нолдан бошлашга ёрдамлашади. Қишлоқ хўжалиги му­ҳандислиги соҳасидаги малакали мутахассислар лойиҳаларнинг барча му­ҳим техник вазифаларини профес­сионал тарзда ҳисоблашга, юз бериши мумкин бўлган хатарларни олдиндан ҳисоблашга ва уларни минималлаштиришга жиддий ёндашади. “Royal Fruit Science” компаниясида фақат ҳар қан­дай кўлам ва мураккабликдаги қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини муваффақият­ли амалга оширишга қодир бўлган жамоа ишлайди.
     “ROYAL FRUIT SCIENCE”НИ ТАНЛАШ ОРҚАЛИ СИЗ ПРОФЕССИОНАЛЛАРНИ ТАНЛАЙСИЗ!
 
     “OSC CONSTRUCTION” – ҚУРИЛИШ, ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ДИЗАЙНЕРЛИК ЕЧИМЛАРИ
     “OSC Construction” фаолияти йўналиши профессионал лойиҳалаштириш, энг янги муҳандислик ечимлари, дизайн ва хусусий уйлар, турар-жой бинолари, меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар мажмуалари, болалар боғ­чалари ва мактаблар, шунингдек, саноат омборлари, логистика терминаллари, ишлаб чиқариш бинолари, цех­лар ва бошқа тижорат ва турар-жой кўчмас мулкларини қуришдан иборат. “OSC Construction” ўн тўрт йилдан ортиқ вақт давомида Туркия ва Ўзбекистон мутахассисларини жалб этган ҳолда қурилиш соҳасида катта тажриба тўплади. “OSC Construction” замонавий технологиялар ва энг янги дизайнерлик ечимларидан, қурилиш со­ҳасидаги энг янги ишланмалардан фойдаланади. Енгил пўлат юпқа деворли конструкциялар тизими туфайли қу­рилиш ишлари тез, тежамли, сифатли ва хавфсиз тарзда амалга оширилади. “OSC Construction” намунавий ечимлар базасидан лойиҳаларни ҳам, якка тартибдаги лойиҳаларни ҳам ишлаб чиқиш хизматларини таклиф ­этади.
     “OSC Construction” қурилиш материалларининг турли ўлчамлари, турлари ва конструктив хусусиятлари билан ишлайди. Лойиҳалаш ва муҳан­дислик ечимлари жой рельефининг барча хусусиятларини ҳамда минта­қанинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Компания муҳандислари қурилиш лойи­ҳаларини нолдан тайёрлайдилар ва зарур ҳолларда лойиҳанинг техник хусусиятлари батафсил таҳлил қилин­ганидан сўнг, замонавий муҳандис­ликнинг барча майда деталларини, хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд лойиҳаларга профессионал тузатиш ва ўзгартишлар киритадилар.
     “OSC CONSTRUCTION”– ФАҚАТ ЮҚОРИ СИФАТЛИ ҚУРИЛИШ ЕЧИМЛАРИ! БИЗ КЕЛАЖАКНИ ҚУРАМИЗ!

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.