Kadrlar masalasi

Сифатли таълим – тараққиёт кафолати

1/2023

 
     Тошкент молия институти ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган «ОЛИЙ ТАЪЛИМ + СИФАТ + ТАРАҚҚИЁТ» модели асосида мамлакатимиз молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган кадрлар тайёрловчи таянч ОТМ сифатида кун сайин халқаро ва маҳаллий рейтингларда юқори поғоналарга кўтарилиб бормоқда.
 
     Тошкент молия институти 1991 йил Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқти­сод факультетлари негизида ташкил этилган бўлиб, бугун инс­титутда 10 та факультет, 25 та кафед­ра томонидан сифатли таълим хизматлари кўрсатилмоқда. Юртбошимизнинг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тас­диқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сонли фармони ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «2020-2021 ўқув йилидан таълим жараёнини кредит-модуль тизимига ўтиши тўғрисида»ги 357-сонли буйруғига кўра таълим жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этиб келин­моқда.
     2022/2023 ўқув йилида жами талабалар 15328 нафарни ташкил этиб, шундан 5578 нафар талаба кундузги шаклда, 561 нафар талаба кечки шакл­да, 8529 нафар талаба сиртқи шаклда, 242 нафар талаба масофавий шаклда, 418 нафари магистратура мутахассисликларида таҳсил олиш­моқда. Педагог-ходимлар 435 нафарни ташкил этиб, шундан 45 нафари фан доктори (DSc), 195 нафари фан номзоди (PhD), 123 нафари катта ўқи­тувчи ҳамда 76 нафари ас­систент-ўқитувчилардир.
     Таълим сифатини ошириш, трансформация қилишда нуфузли олий таълим ташкилотлари тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режа ва фан дастурларини дунёнинг нуфузли уни­верситетлари тажрибаси асосида такомиллаштириш, ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш, 2023/2024 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари, магис­тратура мутахассисликлари, уларнинг ўқув режа ва фан дастурларини дунёнинг нуфузли университетлари билан қиёсий таҳлили асосида ишлаб чиқиш белгиланган.
     Ушбу вазифалар ижросини таъминлашга дунёнинг етакчи хорижий олий таълим муассаларида таҳсил олган институт педагог ходимларидан иборат «Ишчи гуруҳ» шакллантирилди. «Ишчи гуруҳ» томонидан дунёнинг нуфузли ТОП-500 таликка кирувчи АҚШ, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Малайзия каби давлатлар олий таълим муассасалариининг тажрибалари ўрганилиб, ўқув режалар ва фан дастурлари тубдан такомиллаштирилди.
     Мутахассислик фанларининг амалий машғулот дарслари 5+1 схемаси асосида ташкил қилинмоқда.
     «Иқтисодиёт» ҳамда «Солиқлар ва солиққа тортиш» таълим йўна­лишларининг 3-курсларида фанларни модулли ўқитиш тизими жорий этилди. Ушбу тизим келгуси ўқув йилларидан бошлаб барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларида жорий этилади. Таълим сифатини ошириш ва талабаларга янгича дарс беришга қулайлик яратиш мақсадида 135 та ўқув аудиторияларига интернетга уланган интерактив панеллар ўрнатилди.
     Хусусан, 2023 йил 1-чоракда инс­титутдан 18 нафар профессор-ўқи­тувчилар хорижга малака оширишга юборилди ва 12 нафар нуфузли олий таълим муассасаларининг про­фессор-ўқитувчилари жалб этилди. Академик мобиллик дастури доирасида 28 нафар талабаларимиз хорижга ўқишга юборилди. Банк-молия соҳасида қўлланиладиган дастурий маҳсулотларидан ўқув жараёнида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида институтда молия-банк соҳасига тегишли ташкилотларнинг махсус ўқув аудиториялари ташкил этилмоқда ва белгиланган тартибда жиҳозланмоқда (симуляцион марказ). Ҳозирда АТ «Алоқабанк» билан ҳамкорликда симуляцион марказ ташкил этилмоқда ўқув йилининг охирига қадар ишга тушиши белгиланган.
     Институтда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили муносабати билан таълим сифатини оширишга оид «Йўл харита» ишланиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Эскича ёндашув шиддатли замон талабига жавоб беролмайди, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида юқори малакали, интеллектуал салоҳиятли, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласи ҳар бир ОТМнинг «бош ғояси»га айланди. Шу боис, ТМИда ҳам барча шаклдаги таълим жараёнлари бугунги замонавий таълим стандартларига мос ташкил этилган. ОТМнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳият масаласидир, чунки илм таълим сифатини таъминлашга хизмат қилиши табиий. Амалий ҳаракатлар натижасида институт олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтингларида юқори ўринларни эгал­ламоқда. Хусусан, олийгоҳимиз Рес­публикадаги Олий таълим муасса­саларининг умумий рейтингида 3-ўринни, ижтимоий-гуманитар соҳа бўйича Олий таълим муассасалари рейтингида 2-ўринни, 2022 йилнинг ноябрь ҳолатига QS Rankings рейтингида Осиё давлатлари университетлари ичида 551 – 600-ўринда ва Марказий Осиё университетлари орасида 29-ўринда, Ўзбекистон Олий таълим ташкилотлари ичида 3-ўринда илк бора қайд этилди. Шунингдек, Тошкент молия институти Times Higher Education агентлиги «World University Rankings – 2023» «ТОП-1000 талик» рейтингдан жой олиш учун давогар олийгоҳ сифатида, Universitas Indonesia томонидан бошланган яшил кампус ва экологик барқарорлик (UI GreenMetric World University Ranking) халқаро рейтинг­ларидан жой олди.
     Институт таълим сифати ва са­лоҳиятини халқаро эътироф этилган стандартлар асосида ташкил этиш йўлидан бормоқда. Бу борада қатор хорижий олий таълим муассасалари билан ўқув, илмий йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик алоқа­лари ривожланмоқда. Академик мобиллик дастурлари бўйича 25 та мамлакатнинг 33 та университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳамкорликлар доирасида охирги 3 йилда 78 нафар талаба 66 нафар профессор-ўқитувчилар хорижга малака ошириш, стажировка, ўқиш мақсадида юборилган. Ўз ўрнида хорижий олий таълим даргоҳ­ларидан 20 нафардан зиёд хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этил­ган. Маълумот учун, Малайзиянинг Байнери университети, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети, Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университетлари билан қўшма таълим дас­турлари амалга оширилмоқда.
     Хусусан, инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётда қўллаш, илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга эътибор қаратилди. Илмий инновацион ишланмалар бўйича электрон каталог шакллантирилиб, расмий веб-сайтга жойлаштирилди. Натижаларни ишлаб чиқа­ришга жорий этиш ва илмий фао­лиятнинг натижавийлигини самарали амалга ошириш мақсадида 13 та, жумладан 5 та халқаро, 5 та респуб­лика ҳамда 3 та вазирлик миқёсида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.