Raqamli transformatsiya

Тоғ-кон ва металлургия тармоғидаги ислоҳотлар Навоий кон-металлургия комбинати ривожланишнинг янги босқичига чиқишга ёрдам беради

1/2023

 
     Сўнгги олти йил ичида Ўз­бекистон Республикасида мак­роиқтисодий барқа­рор­ликни янада мустаҳ­камлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръ­атларини сақ­лаш, унинг рақобатбар­дош­лигини ошириш, саноатни модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиёт­даги ишти­рокини қисқартириш бўйича инс­титуционал ва таркибий ислоҳот­ларни давом эттириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқлари ва устувор ролини ҳимоя қилишни янада кучайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ор­қали мамлакат иқтисодиёти­нинг тар­моқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга қа­ратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
     Трансформация жараёни айниқ­са, долзарб йўналиш бўлиб, унинг асосий мақсади мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қо­нуний манфаатларини ҳимоя қи­лиш бўйича тизимли ислоҳотларни амал­га ошириш, истеъмолчиларга йўналтирилган замонавий бошқарув усулларини тезкор жорий этиш, харажатларни қисқартириш орқали даромадларни ошириш, хусусий капиталнинг иштироки учун кенг имкониятлар яратиш, давлатнинг иқти­содиёт­даги иштирокини қисқарти­риш ва рақобат муҳитини янада ях­шилаш­дан иборат.
     Ўзбекистонда трансформация жа­раёни, биринчи навбатда, тармоқ­нинг стратегик корхоналарига тааллуқли бўлди. Шу боисдан маҳаллий кон-металлургия саноати ушбу исло­ҳотларнинг асосий иштирокчиларидан бирига айланди. Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи корхонаси ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати бу жараёнга биринчилардан бўлиб жалб этилди.
 
Трансформация жараёни зарурати
 
     Навоий кон-металлургия комбинатини трансформация қилиш зарурати жаҳон олтин қазиб олувчи компаниялари фаолиятини бошқариш акциядорлар олдида ҳисобдор бўл­ган менежмент томонидан амалга оширилаётганлиги билан изоҳлана­ди. Компанияларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисо­ботлар фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида очиқ эълон қилинади, бу эса компаниялар ривожланишини молиялаштириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш имконини беради. НКМК давлат корхонаси бўлган вақтда молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни Бухгалтерия ҳисоби­нинг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ тузар эди, бу эса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида етарли маълумот олиш имконини бермас эди.
     НКМКнинг акциядорлик жамиятига айлантирилиши комбинатнинг реал қийматини бозор механизмлари асосида баҳолашга имкон бериши ва бу билан инвестиция лойиҳала­рини амалга ошириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб қи­лиш учун шарт-шароитларни таъминлаши ­керак.
 
НКМКнинг мамлакат иқтисодиё­тидаги ўрни ва аҳамияти
 
     Бугунги кунда «НКМК» ОАЖ жа­ҳон олтин қазиб олувчи компанияларининг биринчи 10 талиги орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон олтин қазиб олувчи компаниялари рейтингида комбинат олтин захиралари бўйича 2-ўринни, олтин қазиб чиқариш бўйича эса 4-ўринни банд этган. 2022 йилнинг биринчи ярмида комбинат томонидан ишлаб чиқарилган олтиннинг қиймати трой унцияси учун 906 долларни ташкил қилди, бу дунёдаги энг йирик компа­ниялар орасида энг паст кўрсаткичдир.
     Жаҳоннинг бошқа олтин қазиб олувчи компаниялари билан таққос­лаганда асосий фарқловчи ва фойдали омил шундаки, комбинат қи­дирув-разведка ишларидан тортиб то тайёр биржа маҳсулотларини олишгача бўлган узлуксиз жараённи назарда тутувчи тугалланган ишлаб чиқариш циклини амалга оширади.
     НКМКни ривожлантириш стратегияси таркибида олтин мавжуд бўл­ган рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича янги объектларни қу­риш, мавжуд кон ва гидрометаллургия мажмуаларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қай­та жиҳозлаш билан боғлиқ йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга асосланган. Айнан мана шу ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш имконини беради.
     Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаж­мининг барқарор ўсишини таъминлашга, биринчи навбатда, товар маҳ­сулотлари ҳажмини оширишни ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқа­ришни 30 фоизга оширишни назарда тутувчи 2017-2026 йиллар учун қабул қилинган қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури хизмат қилмоқда. Дас­турнинг муваффақиятли амалга оши­рилиши натижасида 2017-2022 йилларда олтин ишлаб чиқариш ҳаж­ми 21 фоизга, кумуш ишлаб чи­қариш ҳажми 46 фоизга ошди.
     2022 йил якунларига кўра ишлаб чиқариш ҳажми 56,6 трлн. сўмни ташкил қилди, бу 5,1 млрд. долларга тенг. Комбинатнинг мамлакат ЯИМ таркибидаги улуши 6,4% ни ташкил этади.
     «НКМК» АЖ мамлакатнинг йирик солиқ тўловчилари рўйхатига бошчилик қилади. Комбинат томонидан тўланган солиқлар ва мажбурий тўловлар давлат бюджети барча даромадларининг 20 фоизидан кўпини ташкил этади. Биргина 2022 йилнинг ўзида комбинат томонидан давлат ғазнасига 33,4 трлн. сўм маблағ ўтказиб берилди.
     Умуман олганда, ноёб технологияларнинг катта тўпламига, юқори малакали профессионал кадрларнинг олтин фондига эга бўлган НКМК атрофида йирик иқтисодий минтақа шаклланган инновацион кластерга айланди.
 
НКМКда трансформация жараёни қандай амалга оширилмоқда
 
     «Навоий КМК» давлат корхона­сини трансформация қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада тако­мил­лаш­тириш чора-тадбирлари тўғ­ри­си­да»­ги қарори ва Ўзбекистон Республи­каси Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2019 йил 9 январдаги «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғ­ри­си­да»ги қарорига мувофиқ бошланди.
     Навоий кон-металлургия комбинатининг республика иқтисодиёти­даги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, унинг фаолиятини янада ривожлантириш, замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, рақобатбардошликни ошириш ва тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
     Халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда «НКМК» АЖнинг замонавий корпоратив бош­қарув тизими ҳам ишлаб чиқилиб, унинг асосида «НКМК» АЖнинг Устави, ташкилий тузилмаси ва бошқарув органлари тўғрисидаги низомлар лойиҳалари тайёрланди. Трансформация бошқармаси (лойиҳа офиси) ташкил этилди, трансформациянинг асосий йўналиши ва мақсадлари белгиланди. Комбинат ходимларини тизимни ривожлантиришга халқаро ёндашувларга ўқитиш учун тренинг­лар ва семинарлар мунтазам равишда ўтказилади.
 
Трансформация жараёнининг биринчи босқичлари
 
     НКМКни трансформация қилиш­нинг дастлабки босқичида унинг мулкий базасида қимматбаҳо металларни қазиб олувчи «Навоий КМК» акциядорлик жамияти, табиий уран ва нодир металларни қазиб олувчи «Навоийуран» давлат корхонаси, шунингдек, комбинат фондининг ижтимоий соҳа объектларини ўз ичига олган «НКМК жамғармаси» давлат муассасаси ташкил этилди.
 
 
 
 
Евгений АНТОНОВ, «НКМК» АЖ Бош директорнинг трансформация бўйича биринчи ўринбосари
 
Нурмат ДЖУЛИБЕКОВ, «НКМК» АЖ маъмурий ишлар бўйича директори,
Иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (Ph.D)
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.