Тобора гуркираётган «GURLAN GLOBAL TEKS»

2-3/2023

 
     «Gurlan Global teks» пахта тўқимачилик кластери Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг етакчи корхоналаридан бири саналиб, у йилдан-йилга тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва тури, сифати ўсиб бораётган, экспорт географияси кенгаяётган, шунингдек, инновацион ишланмалар асосида ишловчи технологияларни ишлаб чиқаришда қўллаб, тобора гуркираб фаолият юритаётгани билан эътиборга молик.
 
     Давлатимиз раҳбари, қола­верса ҳукуматимиз томонидан тўқимачи­лик соҳасига берилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, зарур шарт-шароитлар ана шундай юксак омилларни юзага келтирмоқда дейишимиз мумкин. «Gurlan Global teks» пахта тўқимачилик кластери юқори­даги эътибор самараси ўлароқ вужудга келган корхоналардан бири. Корхонада бир-бирини такрорламайдиган пахтани қайта ишлаш, ип йигирув, тўқув-трикотаж, бўёқ, тикувчилик, матога гул босиш бўлимлари мавжуд. Айни вақтда бўлимлар тўлиқ қув­ват билан ишлаб, ўз маҳсулот­ларини тўқимачилик соҳаси ил­ғор ривожланган Туркия ва Хитой давлатларига катта миқдорда экспорт қилаётгани сифатнинг юқори эканлигини тас­диқлайди.
     Пахтани қайта ишлаш бўлими йилига 50 минг тонна пахтани қайта ишлайди. 14 минг тонна пахта толаси ва 22 минг тонна техник чигит ишлаб чиқарилади. Ип йигирув бўлими йилига 4,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга. Дунёга машҳур TRUTZCHLER, ZINCER, SAURER, RIETER, WOUK, SCHLAFHORST компанияларининг дастгоҳлари ўрнатилиб, ҳозирда 3 хил турдаги ип-калава Open end (OE), Karde (KD), Penye (CM) ишлаб чиқарилади.
     Тўқув трикотаж бўлими йилига 3,5 минг тонна хом-трикотаж матоларини тўқишга мўлжалланган. Бу бўлимда MAYER, orizio, terrot, VENTURA, VIGNONI, PAI LUNG компаниялари дастгоҳлари ўрнатилган бўлиб, турли хил трикотаж матолар, яъни, SUPREM, 2 иплик, 3 иплик RIBANA, KASHKORSE, INTERLOCK, VELLUR, PIKE ишлаб чиқарилади.
     Тикувчилик бўлими йилига 6 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чи­қариш учун мўлжалланган. Бўлимда JUKI, ASTRON MALKAN, GERBER компаниялари дастгоҳлари ўрнатилган ва энг асосийси 350 дан ортиқ тикув дастгоҳлари мавжуд.
     Бўёқ бўлими йилига 3,5 минг тонна хом трикотаж матоларни бўяшга мўлжалланган. Ушбу бўлимда DMS DILMENLER, CORINIO, FERRARO, BRUCKENER, HETMA, LAFERTURK, TAMPLER компаниялари дастгоҳлари ишлатилади.
     Матога гул босиш бўлими асосан FABRO компанияси дастгоҳларидан фойдаланиб йилига 4 миллион дона футболкаларга гул босиш қувватига эга.
     Маҳсулотларимизга талаб юқо­рилигини инобатга олиб иш уч сменада ташкил этилган, ишчилар сифатли меҳнат қилиши, соғломлаш­тирилиши, дам олиши учун барча шароитлар яратилган.
     «Gurlan Global teks»нинг кўп сонли ишчи-хизматчилари келажакда тўқимачилик саноатига ўз муносиб ҳиссасини қўшиш учун маҳсулотлар сифати ва ҳажмини янада ошириш, бундан ҳам юксак натижаларга эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.