Atrof-muhitni muhofaza qilish

Яшил энергетикага кенг йўл!

2-3/2023

 
     Кейинги йилларда Ўзбекис­тон ўз тўқимачилик соҳа­сини фаол ривожлантир­моқда, бугун бу мамлакат иқтисодиётининг энг му­ҳим ва изчил ўсаётган тар­моқларидан бирига айланган. Шунга қарамай, тўқимачилик соҳаси юқори энергия истеъмоли билан ажралиб туради, бу кўрсаткич ду­н­ёдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқо­ри, истеъмол ҳажми ўсиши бундан далолат беради. Хусусан, 2022 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқа­риш ўсиши 2017 йил­га нисбатан 122 фоизни, энергия ис­теъмоли ўсиши эса 142 фоизни ташкил этди. Агар энергия сарфини иқти­содиёт тармоқ­лари кесимида кўздан кечирсак, тў­қимачилик маҳсулот­ларини ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 3,1 баравар ошган бўлса, электр энергия истеъ­моли 2,5 баравар, таби­ий газ истеъмоли 2,6 баравар ошган.
     Энергия захиралари истеъмолининг ортиши, мамлакат энергия тизимига юклама ва катта харажатлардан ташқари, атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон саноатида «яшил» энергетика сари дадил қадам қўйиш муаммонинг долзарб ечими ҳисоб­ланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу борада иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли масканлари ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, тўқима­чилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари томонидан «яшил» энергиядан фойдаланишни янада кенгайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
     Хусусан, 2024 йилга мўлжаллан­ган мақсадлар ҳамда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»га мувофиқ, «Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоиз ошириш» баробарида уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш зарур.
     Ўзбекистон Республикаси ­Президенти ШҲТ давлатлари раҳ­барларининг онлайн-Саммити чоғи­да бу масалани халқаро даражага олиб чиқиб ва мамлакатларни «яшил» энергетика соҳасида ҳамкор­ликни ривожлантиришга чақириб, Ташкилот иқлим ўзгаришига мослашув ва декарбонизация бўйича ҳам­корликни кучайтириши зарурлигини, бунга эса муқобил қуёш ва шамол энергетикасини, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва сув тежашни жорий этиш орқали эришиш мумкинлигини таъ­кидлаб ўтди.
     «Яшил» энергетика, деганда нимани тушунамиз?
     Бунда биринчи бўлиб қуёш, шамол, сув каби қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришни кўз олдимизга келтирамиз. Аммо «яшил» энергетиканинг бошқа жи­ҳатлари ҳам борки, улар атроф-му­ҳитга камроқ салбий таъсир кўрсатадиган электр энергияси ишлаб чиқаришни назарда тутади.
     Бу борада тўқимачилик соҳасида пахтани қайта ишлаш, маиший чи­қиндиларни турли материалларга айлантириш технологияларини жорий этиш бўйича бевосита ҳаракат­лар амалга оширилди. Шунинг баробарида, тўқимачилик соҳасида айланма сув таъминоти, қайта тикланувчи манбалар соҳасида инновациялар борасида катта илгарилашга эришилди, бу эса барча томонлама «яшил» мамлакатга айланишнинг на­фақат оқилона ва иқтисодий фойдали, балки ягона тўғри йўлидир. Ўзбекистон қулай иқлим шароитлари ва жуғрофий жойлашуви, йил давомида қуёшли кунлар кўплиги эвазига бу соҳада улкан салоҳиятга эга. Шу сабабдан қуёш энергиясидан фойдаланиш Ўзбекистонда «яшил» энергетикани ривожлантиришнинг энг ис­тиқболли йўналишларидан бири саналади. Қуёш энергияси ҳам ишлаб чиқариш жараёнларида сувни иситиш, ҳам электр энергиясини ҳосил қилиш учун қўлланиши мумкин. Ҳо­зир Ўзбекистонда тўқимачи­лик соҳа­сида қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича тажриба тўп­ланган (жад­валга қаранг).
 
 
Мухаммад ДЖУМАНИЯЗОВ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.